Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-01-06 11:47:29 ​«Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати
22.4K views08:47
Ochish/sharhlash
2023-01-05 18:37:02 Талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.

Энг асосийси, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Бундан ташқари, таътил узайтирилиши муносабати билан авиа ҳамда темир йўлларда қўшимча жой (рейс)лар ажратилади.

Ушбу даврда белгиланган дарс машғулотлари ўқув йили давомида тиғизлаштириб ўқитилади.
27.9K views15:37
Ochish/sharhlash
2023-01-05 17:25:20 Қишки таътил расман узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
62.6K views14:25
Ochish/sharhlash
2023-01-05 17:11:11 Аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши сабабли қишки таътил узайтирилиши кутилмоқда.

Аммо ҳали якуний қарорга келинмаган.

@deputat_kusherbayev
39.7K views14:11
Ochish/sharhlash
2023-01-05 11:16:54 Бошқариладиган суд ҳақида

Агар суд қонунларга эмас, топшириқларга қараб иш тутса жамиятда бошбошдоқлик бошланади, қонунларга ишонч ўлади. Ва унинг оқибатларини тасаввур қилиш дахшатли!

Куни кеча амалда қабул қилинмаган тартибни бузганлик учун жавобгарликка тортилган фуқаро О.Ҳайдаровнинг шикояти суд томонидан апеляция тартибида кўриб чиқилибди. Ва биринчи инстанция суди қарори кучда қолдирилиб, фуқарога 21 млн сўм жарима белгиланган.

Суд фуқарони МЖтКнинг 201-моддаси яъни йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш ва МЖтКнинг 202-2-моддаси: ёлғон ахборот тарқатишда айбли деб топган.

Демократик ислоҳотларга, сўз ва фикр эркинлигини ифода этишга қарши қаратилган бунақа адолатсиз қарорлар Ўзбекистоннинг жаҳондаги нуфузига ҳам путур етказади.

Шахсан бизга демократия ҳимоячиси бўлиши керак бўлган суднинг ўзи демократияга ҳуруж қилаётгандек кўринмоқда. Бу ҳеч бир қолипга сиғмайди.

Назаримизда суд қонун қолиб, кимларнингдир топшириғини бажармоқда, журъатсизлик қилмоқда. Шу биргина суд қарори ҳам аслида суд тизими кимларга хизмат қилаётганини кўрсатиб турибди...

Дарвоқе, суд хурфикрли фуқаро О.Ҳайдаровга белгилаган ўша 21 млн сўмлик жаримани халқнинг ўзи йиғиб берибди.

Халқимиз адолатли, халқимиз бағрикенг, халқимиз номусли!

@deputat_kusherbayev
42.9K viewsedited  08:16
Ochish/sharhlash
2023-01-05 10:23:41 Аномал совуқ кириб келмоқда

9-11 январда республиканинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлади.

Ҳарорат кечалари 12-17 совуқгача, кундузи 5-8 даража совуқгача, шимолда кечалари 17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда 25-27 совуқгача, кундузи 7-10 даража совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража совуқгача пасаяди.

Демак ҳозирданоқ уйларни ва иш жойларини исссиқлик билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриб қўйиш керак.

Таълим муассасалари учун таътил муддатини чўзиш масаласини ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади.

@deputat_kusherbayev
14.8K viewsedited  07:23
Ochish/sharhlash
2023-01-03 20:01:27 Салом, 2023 йил!

Мана, 2022 йилни якунлаб, 2023 йилни ҳам бошлаб олдик.

Йил сўнгги ҳам қайноқ воқеаларга бой бўлди. Жаҳон чемпионатидаги кутилмаган бурилишлару, вазирликларнинг қисқартирилиши.

"Док-1 макс" касофатидан тортиб, Кушербаевнинг депутатликдан кетишига мажбурланиши, "Анорбанк" ва Sof.uz судигача. Тармоқлар ростакамига "қайнади".

Биз йил бошидан сиз учун мана шундай энг қайноқ хабарларни улашиб турувчи бир гуруҳ фаол каналлар рўйхатини туздик.
Ишонамизки, ушбу жамоа йил давомида сизларни асло зериктирмайди.

Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.

Қани, олға

Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам 360 минглик катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

Rasul Kusherbayev – Охирги вақтларда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган, "мажлисингга ҳам ўзингга ҳам..." деб, депутатликдан воз кечган, халқ суйган шахс Расул Кушербаевнинг расмий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Асанов Формати - Ўзбек тилидаги илмий-оммабоп ресурс. Унинг муаллифи – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Тирик энциклопедия.

AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.

Bloger.uz - ўз йўли ва аудиториясига эга блог. Аччиқ-аччиқ танқидлар қилади, стилистикаси чарчатмайди.

СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани блогер Отабек Артиковнинг раҳбарларнинг "оёқлари орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари жамланган блоги, хуллас зериктирмайди...

RakursUzЖурналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 167 мингдан ортиқ. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си бор блоглардан бири.

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи
11.7K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-01-03 16:20:25
Ёш укамиз Мирхамитов Дилшоджон буйрак (почкаси)дан айрилибди.

Шу кунларда мунтазам диализ муолажаси билан яшамоқда. Буйрак жарроҳлик амалиёти (операцияси) учун унга моддий ёрдам керак бўлмоқда.

Шу боис, унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига мухтож.

"Эхсоннинг мукофоти - эхсондир", дейишади.

Сиз-у бизнинг кичкина деб хисоблаган ёрдамимиз бир инсон хаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим.

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун пластик карта рақами:

8600060988036126
Raximova Zamira
Uzkard

9860040106324391
Dilshod Mirkhamitov
Xumo
25.6K views13:20
Ochish/sharhlash
2022-12-30 19:21:25 Агентлик раҳбари ижрочи холос

Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олибди.

"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!", - деган Президент.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигини энг йирик бюрократик идоралардан бири, дейиш мумкин. Ҳар қалай шунча йиллик тажрибам менда шундай таассурот қолдирган.

Агентлик раҳбарининг ишдан олиниши муаммони тўлиқ ҳал этмайди албатта. Бироқ ҳозирги вазиятда бундан ортиқ прогрессив қарор йўқ.

Бизнингча, муаммонинг асл сабабчилари ҳамон парда ортида. Агентлик раҳбари бир ижрочи холос.

Шу боис, тергов ҳаракатлари парда ортидаги асл буюртмачиларни ҳам фош этади, деган умиддамиз.

@deputat_kusherbayev
26.9K viewsedited  16:21
Ochish/sharhlash
2022-12-30 10:44:35
Euronews телеканали етакчи мамлакатларни Ўзбекистонга сармоя киритишга чорлабди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида таъкидлаганидек, иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш устувор йўналиш бўлади. Жумладан, келгуси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлиши қайд этилган.

Мамлакат раҳбарининг ишонч билан сўзлаган нутқи ҳам инвесторларга кенгроқ йўл очиб беради деган умиддамиз.
113.0K views07:44
Ochish/sharhlash