Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2022-12-19 10:08:15
Саида Мирзиёева: “Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти”.

Президент Администрацияси Ижро этувчи аппарати Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири С.Мирзиёеванинг ўқитувчиларга нисбатан муносабатни ўзгартириш, уларнинг нуфузини ошириш борасидаги ушбу фикрларини қўллаб-қувватлайман.

Тез кунларда парламентга киритилиши кутилаётган юқорида айтилган қонун лойиҳаси билан бир қаторда ўқитувчилар узоқ вақтдан бери кутаётган "Ўқитувчининг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ҳам қабул қилиш жараёнлари тезлашишига умид қиламан.

@deputat_kusherbayev
28.2K views07:08
Ochish/sharhlash
2022-12-19 06:06:03
Билиб қўйинг!

Президентнинг 2022 йил 24 майдаги “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

2023 йил 1 январдан бошлаб:

«Ўзсувтаъминот» АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан аҳоли учун ФАҚАТ қиёслаш муддати ўтган сув ҳисоблагичлари янгисига алмаштириб берилади;

масофадан маълумот узатувчи замонавий, яъни "ақлли" сув ҳисоблагичларини ўрнатиш талаби ФАҚАТ юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга қўйилган.

Манба

@deputat_kusherbayev
33.5K views03:06
Ochish/sharhlash
2022-12-18 21:03:58 Аргентина чемпион!

Бор бўл Месси!


@deputat_kusherbayev
17.7K viewsedited  18:03
Ochish/sharhlash
2022-12-18 12:50:25
20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномаси йўлланиши кутилмоқда.
12.7K views09:50
Ochish/sharhlash
2022-12-18 09:19:26 Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга оширишга доир тақиқ бекор қилинмоқда.

Бу ҳақидаги тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

@deputat_kusherbayev
16.9K views06:19
Ochish/sharhlash
2022-12-18 01:51:19
Ўзбекистоннинг энг фаол журналистлари ва блогерлари, жамоатчилик эътирофи асосида ўтадиган анъанавий "ЙИЛ ТАНЛОВИ" якунланишига оз фурсат қолди.

Сарҳисоб даври яқин. Бу йил ОАВнинг эътирофига кимлар муносиб деб ўйлайсиз? Жамоатчилик кимларни танлади?

ОВОЗЛАРНИ КУЗАТИБ БОРИНГ:

«2022 йилнинг энг намунали вазирлиги»

«2022 йилнинг энг намунали ҳудуди»

I «2022 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти»

II «2022 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти»

"2022 йилнинг энг фаол етакчи партияси"

“Йилнинг медиа лидери"

«2022 йилнинг энг фаол депутати»

«2022 йилнинг энг намунали банки»

“2022 йилнинг энг намунали тумани”

Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Каналга уланиш: https://t.me/rost_24uz
10.0K views22:51
Ochish/sharhlash
2022-12-17 07:52:24 "Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бунинг асосий сабаби Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайгани билан боғлиқ экан.

"UzautoMotors" ўзининг асосий мақсади аввал тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш эканлигини билдирган.

Ўзи ҳаридорларни қўллаб-қувватламай, устидан куладиган компания якунида ҳаридорлар уни қўллаб қувватлашига ишонишини билдирган.

Шахсан мен компаниянинг важларига ишонмайман. Бу монополистнинг ҳаридоргир автомобилларга сунъий дефицит яратиб, нархни ошириш борасидаги навбатдаги ўйини бўлиши мумкин.

@deputat_kusherbayev
18.1K views04:52
Ochish/sharhlash
2022-12-17 06:06:51
«Ҳокимман, менда пул, амал бор, қўлим ҳамма ерга етади. Умрини қамоқда чиритаман» – Жазавадаги Янги Наманган ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматмоқчи

Effect.uz'га Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевга тегишли эканлиги айтилаётган аудио ёзув келиб тушди.

Аудиоёзувда ўзини ҳокимман деб атаган шахс исталган киши билан исталганча гаплашиб олишини, ўзи хоҳлаган усулда гапира олишини айтади.

Аудиода Абдуллаевдан бошқа шахснинг овози эшитилмаган, у сўкинишни бошлаши билан бор ракурсини яқинда Президент Шавкат Мирзиёевга маҳалла учун идора қуриб беришни ваъда қилган тадбиркор Анасхон Дедабоевга қаратган.

Батафсил

Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
18.5K views03:06
Ochish/sharhlash
2022-12-16 19:45:16 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳамда Бюджетнома кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳаларни палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси кўриб чиқишни бошлаган.
11.3K viewsedited  16:45
Ochish/sharhlash
2022-12-16 19:04:02 БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яна бир муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Давлатимиз раҳбари таклифи билан ишлаб чиқилган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюция бир овоздан маъқулланди.

Марказий Осиё мамлакатлари қаторида жаҳоннинг барча қитъаларидан 80 та давлат резолюциянинг ҳаммуаллифлари бўлди.

Ҳужжатда COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмасликни таъминлаган ҳолда кенг кўламли, барқарор ва изчил тикланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ҳар томонлама ҳамкорликка содиқликни мустаҳкамлашда парламентларнинг муҳим ўрни қайд этилади.

БМТ Бош Ассамблеяси аъзо давлатларни миллий парламентларни қўллаб-қувватлашга, уларни Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш йўлидаги фаолият ва буни назорат қилиш жараёнларига, айниқса, ихтиёрий миллий маърузаларни тайёрлашга жалб қилиш, шунингдек, ҳисобдорликни таъминлаш ва кучайтириш учун уларга ёрдам беришга чақиради.

Хотин-қизларнинг қонун чиқарувчи органлар ишида ва парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокига кўмаклашиш орқали БРМга эришишни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг марказий омили сифатида гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

2030 йилга қадар бўлган даврдаги БРМ кун тартибининг муваффақиятли амалга оширилишида ёшларнинг ўрни ва ҳиссаси муҳимлиги, ёшларнинг парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокини таъминлаш зарурлиги эътироф этилган.

БМТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатни олқишладилар. Резолюция парламентлар учун ўзига хос дастуриламал бўлиши, БРМни жадал амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириши қайд этилди.

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг ушбу муносабат билан мамлакатимиз халқи ва давлатимиз раҳбарини резолюция қабул қилингани билан самимий табриклаб, Президентимизга ўринли таклиф учун миннатдорлик билдирди.

@odiljon_tojiyev
12.3K views16:04
Ochish/sharhlash