Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-01-10 10:36:33 Channel photo updated
07:36
Ochish/sharhlash
2023-01-10 09:09:55 Педагогларнинг фаолиятига аралашиш ва мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда

Кўриб чиқилаётган лойиҳага кўра:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш,

БҲМнинг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш

фуқароларга БҲМнинг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилган.

Амалда ушбу ҳуқуқбузарликка нисбатан фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда.

Худди шу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

фуқароларга БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш назарда тутилмоқда.

Амалда бу фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят Кодексига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган тақдирда

ҳуқуқбузар БҲМнинг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан белгилаш таклиф этилмоқда.

Бу ўз вақтида кўриб чиқилаётган долзарб масала. Келгусидаги иш эса - жазонинг барча, шу жумладан "каттакон" амалдорлар учун ҳам муқаррарлигини таъминлашда қолмоқда. Ҳавотиримиз шунда.

@deputat_kusherbayev
49.4K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-01-09 09:06:40
Келгуси ўн йилликларда Ўзбекистоннинг катта ҳудудларидаги кўплаб экинларнинг ҳосилдорлиги 12 дан 50 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Бу иқлим ўзгариши натижасида тупроқ унумдорлиги ва шўрланиши, шамол оқибатидаги эрозия ва сув танқислиги билан боғлиқ бўлади.

Демак, кутилаётган ушбу муаммонинг асоратларини юмшатиш масаласи ҳозирданоқ Давлат дастури даражасидаги энг муҳим вазифалардан бирига айланиши лозим!

P/S: Маълумот Европа Иттифоқи Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва соҳа билимларини ошириш дастури (ASK Facility) кўмагида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ҚХВ) ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларидан олинди.

@deputat_kusherbayev
29.2K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-01-08 10:20:23 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида виждонан меҳнат қилаётган ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз!

@deputat_kusherbayev
21.3K views07:20
Ochish/sharhlash
2023-01-07 17:03:02
Судьялар Олий кенгашининг қарори билан 20 нафар судья "Ибратли судья" мукофотига лойиқ деб топилибди.

Табриклаймиз!

@deputat_kusherbayev
19.4K views14:03
Ochish/sharhlash
2023-01-07 15:58:37 Терговчиларнинг суд сўроғига чақирилмаслиги ҳақида

Биз терговчиларни суд сўроғига чақириш масаласидаги илтимосномалар суд томонидан аксар ҳолларда рад этилиши ҳақида ёзгандик.

Табиийки дастлабки терговни олиб борган шахсларни судга чақирмаслик томонларда суд терговининг холислигига шубҳа гумонларни оширади.

Масалан, ЖИБ Тошкент шаҳар суди томонидан кўриб чиқилаётган ва муҳокамаларга сабаб бўлган машхур 240 томлик жиноят ишига доир суд мажлисида ҳам шу ҳолат такрорланмоқда экан. Ва бу ўз ўрнида суднинг холислигига гумонларни оширмоқда.

Бу судда ҳам жабрланувчиларнинг адвокатлари томонидан дастлабки терговни олиб борган шахсларни суд сўроғига чақириш ҳақидаги илтимосномалар рад этилган. Бу ҳолат биринчи инстанция ЖИБ Олмазор туман судида ҳам содир бўлган: терговчилар чақирилмаган. Такрорий ҳолат.

Қизиғи шуки, 10 млрд. сўмлик товарни ўзлаштирган Д.Савельевнинг жиноят ишида эса терговчиларнинг судда иштироки таъминланган.

Терговчи нима учун судга чақирилади? Албатта ҳолатга ойдинлик киритиш, асл ҳақиқатни билиб, холис баҳо бериш учун. Токи ҳеч кимда бу иш кимнидир буюртмаси экан, деган шубҳа бўлмаслиги учун.

Бироқ суднинг тергов органи ҳимоясига ўтиб олиб, адвокатларнинг илтимосномалари, шу жумладан терговчини чақириш ҳақидаги илтимосномаларини рад этиши бу иш "буюртма" асосида кетаяпти, деган табиий шубҳа уйғотади.

Шу боис, агар суд ишни холис кўришни истаса нима учун терговчини чақириб сўроқ қилишдан бунчалар қўрқади?

Албатта саволга асосли жавоб бўлмас экан бу мавзунинг актуаллиги ҳеч қачон йўқолмайди.

@deputat_kusherbayev
22.3K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-01-07 10:40:23 Бир бирини инкор қилувчи қонунлар ҳақида

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз хусусиятига кўра ихтиёрийлик принципи асосида фаолият юритади ва унга кимнидир мажбурий аъзо қилиш мумкинмас.

Ушбу қоида "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддасида ҳам кўрсатиб ўтилган: "Расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди".

Аммо бу муҳим қонун талабини бошқа қонунлар инкор эта олади. Масалан "Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси тўғрисида"ги қонуннинг 17-моддасида: "Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурийдир", деб белгиланган.

Шунингдек, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонуннинг 25-моддасида ҳам "Фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир", деб белгиланган.

Ваҳоланки, Савдо саноат палатаси ҳам Фермер Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам аслида нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Бир вақтлар ушбу лоббистик қонунларни қабул қилинишига қаршилик қилсак-да қонун ташаббускорлари ва аксарият депутатлар нодавлат ташкилотига мажбурий аъзолик қонунларга зид эмас, деган позицияда бўлишган.

Бироқ аслида бундаймас. Бу қонунчилигимиз тарихида журъатсизлик билан босим остида қонун қабул қилиш намунаси бўлиб қолаверади.

@deputat_kusherbayev
9.8K views07:40
Ochish/sharhlash
2023-01-07 10:27:38
Янгийўллик яқинимизнинг бошига мусибат тушди...

Қўлдан келганча ёрдам берайлик, азизлар...

Карта; 8600042836581867
Xusanboyev Dilmurod

Тел; 980000644


Бизга қўшилинг
Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
11.1K views07:27
Ochish/sharhlash
2023-01-07 09:28:05 Монополист нафақат импортдан, ҳатто ўзи ишлаб чиқарган минилган машиналар рақобатидан ҳам қўрқади

Кўпчилик ўйлайдики, амалдаги Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун фақат импортга тўсиқ қўйишга қаратилган деб. Йўқ, фақат бу эмас.

Мазкур ярамас қонун нормалари монополист ва ўғри олигархларни нафақат импортдан, балки фуқароларнинг фуқаролардан мулкчилигидаги товарларни кредит ҳисобига сотиб олишини ҳам чеклайди. Тушунтираман.

Масалан, сизнинг 30 млн.сўм пулингиз бор. Янги ласеттининг олдиндан 50%ини тўлашга ҳам етмайди ва салондан чиқишини бир йилдан кўпроқ кутишниям истамайсиз. Нима қиласиз? Танишингиздан ё бозордан келишиб 120 млн.сўмга минилган ласетти оласиз. Сиз ўйлайсиз, банклар сизга қолган 90 млн.сўм кредитни тўғридан-тўғри бера оладими? Йўқ. Йўқ. Ва яна йўқ. Чунки Қонун билан (15-модда) бу тақиқланган.

Танишингиз ёки бозордаги сотувчи аввал ўз ласеттисини реализация қилувчи юридик шахс - ўртамчи комиссионерга сотиши керак. Ўртамчи комиссионернинг хизмати эса камида 7-10 фоиз бўлади. Кейин сиз банк кредити ҳисобига комиссионердан минилган ласеттини сотиб оласиз. Албатта комиссионернинг хизмат ҳақи машина нархи устига минади. Якунда минилган автомобиль кредит ажратилган вақтда сизга келишилган, 120 млн.сўмга эмас, 130-132 млн.сўмга айланади. Табиийки, фоизларниям 130-132 млн.сўм учун тўлайсиз.

Бўлиб тўлаш (рассрочка) ёки лизинг шартларидаги вазият эса янаям оғир. Йиллик 12%, йиллик 14% дейилгани билан, бу фоизлар қолдиққа эмас, автомобилнинг бутун қийматига, бутун давр бўйича ҳисолбланади. Амалда бундай схемалар бўйича реал ставкалар йиллик ҳисобда 60%дан ошиб кетади.

Бу ишларнинг ҳаммаси иккиламчи бозордаги минилган автомобиллар доим қиммат бўлиши, демакки, вақти вақти билан дефицит яратиб туриладиган монополист маҳсулотларига талаб тинимсиз юқорилаб бориши учун қилинган. Айнан шунинг учун ҳам тақиқларни бекор қилишга оид ўзгартиришларни 4 йилдан буён қабул қилмай. пайсалга солиш давом этмоқда. Ҳатто бу ҳақида Президент фармони бўлса ҳам.
15.2K views06:28
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:29:15
Бизнинг тарих ёлғонми?

Кўпчилик учун фойдали контент бўлибди.

Сўнгги вақтларда Нозимнинг подкастларида муҳим мавзулар кўтарилмоқда. Бу сафар ҳам яхши суҳбатдош билан тарихга доир масалада ўзига хос суҳбат қилибди.

Айримларга таниш воқеа ходисалар ҳақида янги маълумотлар билан тўлитилган, альтернатив фикр ва қарашлардан иборат ушбу сухбат кўпчиликка манзур бўлади, деган умиддамиз.

Батафсил:


23.3K views15:29
Ochish/sharhlash