"Баъзилар у ишлаган жойдаги имтиёзлар, юқори маош учун интилади. Катта эҳтимол билан асосий мақсад ҳам шунга боғлангандир.
Айнан шу сабаб, жим юришга ҳам розилар топилади. Бироқ, Расул ака ўз хоҳишига кўра, барчасидан воз кечиб юборди.
У қилган мана шу ишнинг ўзи ҳам кўпчиликнинг қўлидан келмайди. У мамлакатдаги коррупция, суд тизимидаги адолатсизликлар ва катта-катта монополияларни очиқчасига танқид қилиб, халқнинг анчагина кўзини очишга эришди.
Унинг «қозоқ» миллатига мансублигини «пешлаганлар» бўлди. Шунда ҳам у доимо бошқа депутатларга ноқонуний босимлар бўлганида ёки уларга асоссиз «тош» отилганда ўша заҳотиёқ ҳеч нарсадан ҳайиқмай қўллаб қувватларди.
Депутатнинг кетиш ҳақидаги аризасини бир овоздан маъқуллашди, ҳеч ким қарши чиқмади, бетарафлар ҳам йўқ!"