Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-12-14 20:36:50 #Муносабат

Блогер Олимжон Ҳайдаров маъмурий жавобгарликка қонуний ва асосли тортилдими?

Олий суд матбуот хизмати ахборотига кўра, 2022 йил 13 декабр куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқубузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Суднинг қарори билан О. Ҳайдаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида кўрсатилган моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Биринчидан,
МЖтКнинг 201-моддасида, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур модда бланкет диспозицияли ҳисобланади, сабаби "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни бузиш белгилари моддада тўғридан тўғри белгиланмаган. Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик белгиларини билиш учун албатта бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мурожаат қилиниши керак бўлади. Ўз навбатида, "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат (қонун)ни юридик базалардан шахсан мен топа олмадим.

Фақатгина бир ҳужжат топилди, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 18.08.2020 йилда "Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси эълон қилган. Бу лойиҳа эди, 02.09.2020 йилда муҳокамадан олинган бўлсада, ҳалигича қонун сифатида қабул қилинганлигидан хабарим йўқ.

Иккинчидан, МЖтКнинг 202-2-моддасида, Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ахборотни ёлғон деб эътироф этиш учун уни ёлғонлигини тасдиқловчи барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилган бўлиши шарт.

Шундан сўнг, агар ҳар бир маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактлари исботланган ва ўз навбатида бунга блогернинг дахлдорлиги аниқланган бӯлиши керак.

Бундай ҳолатларда депутат Расул Кушербаевнинг фикрига тўла қўшиламан. Суддан бу ҳақдаги ўз қарорини имкон қадар тезроқ https://public.sud.uz/report га жойлаштиришини сўрайман.

Мазкур иш бўйича суд ўз қарорини тақдим этгандан сўнг, албатта бу мавзуга яна тўхталамиз.

Каналга уланиш @Advokat_Abdullayev
9.6K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-12-14 09:02:08 Фақат судга маълум бўлган тартиб ҳақида

Суд фуқаро, блогер Олимжон Ҳайдаровни "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни бузган, деб топиб, бунинг учун унга жазо белгилабди.

Шахсан мен шу кунга қадар "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам. Қидириб ҳам тополмаяпман.

Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ҳам сўрадим, йўқ экан.

Суддан илтимос қиламиз: бошқалар ҳам тартибни бузиб қўймаслиги учун ўша ўзларига маълум "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни бизларга ҳам маълум қилиб, тушунтириб беришсин.

Агарки тартибни бузган, деб топибдими, демак бу тартиб судга маълум.

Шу боис, Олий суддан жавоб кутамиз.

@deputat_kusherbayev
15.9K views06:02
Ochish/sharhlash
2022-12-13 22:42:26
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 296-сон "Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг "Ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида узлуксиз малакаси оширилади;

малака оширишнинг мақсади, вазифалари, мазмунидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш, раҳбар ва педагог ходимларнинг узлуксиз малака ошириши учун таълим дастурлари доимий янгилаб борилади;

педагог ходимларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти яратилади;

кредит-модуль тизими асосида муқобил ва мустақил малака ошириш шакллари ҳам жорий қилинади.

@deputat_kusherbayev
21.4K views19:42
Ochish/sharhlash
2022-12-13 21:18:58 #Муносабат

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси аниқ позицияда ҳаракат қилиши керак.

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари, божхона хизмати ва тегишли ҳокимият идораларига нисбатан чиқарилган суд қарорлари ижро этилмаётганлиги ҳақидаги ҳақли эътирозлар кўпайиб кетди. Хусусан, эътирозлар ишга тиклашга оид суд қарорлари бўйича ҳам талайгина.

Бугун Yuristkadr да эълон қилинган А.Таджиевни ишга тиклашга оид ижро ҳужжати шулар жумласидан.

Давлат ижрочилари ижро этилмаётган, ижро этишда қийинчилик келтириб чиқараётган муайян ҳаракатларни содир этиш ёки уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд хужжатлари ижросида аниқ позицияда ҳаракат қилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Жиноят кодексининг 232-моддаси 1-қисмида, муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ушбу модданинг 2-қисмида, ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, ушбу қисми билан жиноий жавобгарлик келиб чиқиши назарда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддаси 2-қисмида айнан шундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сон қарори 4-бандида, “Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликка тортишнинг мажбурий шарти бўлиб, маъмурий жазога тортилганидан ва жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма тарзда огоҳлантирилганидан сўнг шахс томонидан суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш бўйича ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг давом эттирилиши ҳисобланади” дейилган.

ЖПКнинг 345-моддаси 2-қисмида, “Жиноят кодексининг 232-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади” деб белгиланган.

Бундай ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси муайян ҳаракатларни содир этиш ёки уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд хужжатлари ижро этилишида, шу жумладан А.Таджиевни ишга тиклашга оид суд ҳужжати бўйича вилоят ҳокимлигининг тегишли мансабдор шахси қасддан ижро этмаганликда ифодаланган ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатларни жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки тергов олиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этиши керак.

Каналга уланиш @Advokat_Abdullayev
19.2K views18:18
Ochish/sharhlash
2022-12-13 20:12:33
"Ўзбекистон гўзал гўшадир"

Элмурод Эрматов жамиятимизни қийнаб келаётган глобал муаммоларни сатрларга солди. Биз уни ижро этдик.

Энг муҳими бу муаммоларни айта оляпмиз. Демак унинг ечилишига ҳам ишонамиз.

@muxbirdaliev
21.2K views17:12
Ochish/sharhlash
2022-12-13 10:47:17 "Тупроқ унумдорлигини ошириш ва мухофаза қилиш тўғрисида"ги янги қонун қабул қилинмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши:

суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини пасайишига барҳам беришга ёрдам беради;

тупроқ унумдорлигини тиклаш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш имкониятини оширади;

тупроқ унумдорлиги пасайишининг келиб чиқиш жараёнлари аниқланиб, олдини олиш механизми яратилади;

тупроқлар экологик ҳолати яхшиланади ва яйлов ўсимликлари биохилма-хиллиги ошади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда ўртача тупроқ унумдорлиги 1991 йилда 58 балл бўлган бўлса, 2021 йилда 53,7 баллни ташкил этган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@deputat_kusherbayev
18.0K views07:47
Ochish/sharhlash
2022-12-13 09:21:26 Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда Қонунчилик палатасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Янги киритилаётган 197-7-моддага кўра, тиббиёт ходимининг…
2.3K views06:21
Ochish/sharhlash
2022-12-13 08:29:06
#ЭЪЛОН

2022 йил 13 декабрь куни соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар томонидан Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб тасдиқланган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
___________________________________

13 декабря 2022 года в 11:00 состоится очередное пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса. В ходе заседания предусматривается обсуждение ряда проектов законов, рассмотренных и утвержденных на очередном заседании Кенгаша нижней палаты парламента. Заседание будет транслироваться в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
8.9K views05:29
Ochish/sharhlash
2022-12-12 22:51:35
Ва ниҳоят 5700 сўмлик АИ 80 бензиндан олдик. Шу нархда сотиш бошланди.

@deputat_kusherbayev
2.7K viewsedited  19:51
Ochish/sharhlash
2022-12-12 19:07:58 10 декабрь куни Ангрен терминалида 20-сонли бакдан 8 тонна миқдоридаги АИ-80 бензини сизиб чиққан эди.

Терминал Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, бу ҳодиса ёқилғи таъминотидаги вазиятга таъсир кўрсатмаган.

Ҳодисанинг дастлабки сабаби ҳароратнинг кескин пасайиши туфайли ускунада носозлик юзага келган бўлиб, у зудлик билан бартараф этилди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари махсус комиссия томонидан ўрганилмоқда, унинг хулосаси бўйича расмий муносабат берилади.

Бугунги кунда Ангрен терминали нормал режимда ишламоқда.

Мазкур терминал Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулотларини, жумладан, бензин ва дизель ёқилғисини сақлаш учун ташкил этилган. Маълумки, 2019 йилда ҳукумат қарори билан ФНПЗ Ангрен терминали ҳам таркибига кирувчи «Sanoat energetika guruhi» МЧЖ ХК тузилмаси билан биргаликда ишончли бошқарувга ўтказилди.

Ангрен терминалидан ҳар куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри истеъмолчилари учун 1000-1100 тоннага яқин бензин ва 250-300 тонна дизель ёқилғиси жўнатилмоқда.

Шу билан бирга, айни совуқ кунларда ёқилғига талаб ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 бензинининг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми 30 тоннадан 50 тоннага оширилди.

Барча маҳсулотлар амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ биржа савдолари орқали сотилади, шундан сўнг улар ёқилғи қуйиш шохобчаларига етказиб берилади.

Айни пайтда нефть базалари, нефтни қайта ишлаш заводлари ёқилғи қуйиш шохобчаларини бензин билан таъминлаш учун етарли захирага эга. Хусусан, 26,5 минг тонна «Ўзбекнефтгаз» («UNG PETRO») ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган АИ 80 маркали бензин захираси бўлиб, бу бошқа маҳсулотлар қатори нефть маҳсулоти таннархига таъсир кўрсата олмайди.

«ФНҚИЗ» матбуот-хизмати
15.4K viewsedited  16:07
Ochish/sharhlash