Get Mystery Box with random crypto!

Sobiq deputat

Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat S
Telegram kanalining logotibi deputat_kusherbayev — Sobiq deputat
Kanal manzili: @deputat_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 210
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 145

2021-02-02 09:55:20 Юқоридаги мақолалар суд ва прокуратура аслида нима билан шуғулланиши кераг-у, амалда нима билан шуғулланаяпти, деган саволни яна кун тартибига олиб чиқаяпти.

Бу саволга жавоб топиш билан одамларнинг ушбу тизимлардаги мавжуд эътирозлари илдизини ҳам тушуниб етиш мумкин.

Бир нарса қизиқ: ҳориж мамлакатларидаги суд ва прокуратура тизими ҳам шундай услубда ишлармикан?

@deputat_kusherbayev
6.1K views06:55
Ochish/sharhlash
2021-02-02 09:47:54 Суд ва прокуратура ҳаётидан

Жорий йилнинг 27 январь куни Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозиловнинг ташаббуси билан Марҳамат тумани “Қорақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Қорақўрғон Маданият маркази” аҳоли дам олиш масканида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. https://t.me/uzbprokuratura/3457

Томчилатиб суғориш ҳолати таҳлил қилинди https://t.me/uzbprokuratura/3491

2021 йил 1 февраль куни Фарғона вилоят прокурори Улуғбек Қосимов Данғара туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 20 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 тасига тикув машинаси, 3 нафар муҳтожга ногиронлик аравачаси ҳамда 2 нафарига сиҳатгоҳларга бепул йўлланма ажратилди. https://t.me/uzbprokuratura/3515

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бухоро вилояти судининг судьялари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётимизда уларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. https://t.me/oliysuduz/7404

Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Давлатов, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туман суди судьяси Б. Абдуллаев, Урганч туманлараро маъмурий суди судьяси Т. Юсупов ва жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси М. Ҳасановлар иштирокида Хива туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда 48 нафарга яқин аёлнинг мурожаатлари тингланди. https://t.me/oliysuduz/7283
5.4K views06:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:19:57 Тошкендаги низоли уй маданий мерос объектига киритилиб бузилмайдиган бўлибди

Бир гуруҳ фуқаролар анчадан бери ўзлари яшаб турган Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 7-уйнинг "снос" сифатида бузилиши мумкинлигидан норози бўлиб мурожаат қилишаётганди.

Маълум бўлишича, уларнинг хонадонлари жойлашган уй маданий мерос объектлари рўйхатида бўлган. Бироқ номаълум сабаблар билан 2007 йил 2 августдаги 697-сон Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ушбу уй маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқариб юборилган. Ва кейинчалик ушбу уйни "снос" қилиб, ўрнида қандайдир объект қуриш учун тадбиркорларга қарор чиқариб берилган.

Бундан норози фуқаролар анча вақт идорама-идора юришиб, уйларини маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш ва бузилишдан сақлаб қолишга ҳаракат қилишди.

Ва ниҳоят бугун Тошкент туманлараро маъмурий суди фуқароларнинг аризасини кўриб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг мазкур қароридаги Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 7-уйни маданий мерос объектлари давлат рўйхатидан чиқаришга оид қисмини ҳақиқий эмас, деб топибди.

Назаримда мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш йўлидаги адолатли суд қарори бўлибди.

Шунингдек, суд аниқланган қонунбузарликлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг тегиш инспекциясига нисбатан хусусий ажрим чиқарган.

Судларда аҳоли манфаатларини адолатли ҳимоя қилиш борасидаги бу каби ишлар бардавом бўлишига умид қилиб қоламиз.

@deputat_kusherbayev
19.5K views18:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:31:20
Эътибор бермаган эканман. Энг қиммат жарима рухсатсиз тонировка тақиш экан. Ҳатто маст ҳолда ҳайдаш, қарама қарши йўналишда ҳаракатланиш ва тезликни белгиланганидан 40км+ ошириш ҳам бир неча баробар арзонроқ. Инсонларнинг ўлимига сабабчи бўла оладиган қоидабузарликлар тонировканики олдида чепуха экан.

Инсон ҳаётидан ҳам муҳимроқми қора ойналар ортида ким ўтирганини билиш? Жадвалда қизил билан белгиланганлар эски нархдаги жарималар. Яшил эса бугундан кучга кирган нархлар.
21.3K views13:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:57:13
23.7K views08:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:58:40 Экологик партияга янги раис сайланибди.

Янги раис Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг  биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Нарзулло Обломурадов экан.

Мамлакатимизда экологик мувозанатни сақлаш, атроф муҳитни мухофаза этишда энг катта жамоатчилик назоратини амалга ошириши керак бўлган сиёсий куч- Экопартия раҳбариятининг тез-тез ўзгариб турганини ҳозирча ижобий маънода қабул қилиб турамиз. 

Ҳар қалай янги раҳбар дарахтларнинг айрим амалдорлар "поддержкаси" билан асоссиз кесилиши, табиий ландшафт ва ўрмон ҳудудларининг камайиши, дарё бўйлари бетартиб кавлаб ташланишига сиёсий қарши тура олади, деган яхши гумондамиз.

Албатта, бу ишлар осонмас. Буни Вазирлар Маҳкамасидаги жаноб Шерзод Абидов яхши биладилар.

@deputat_kusherbayev
25.1K viewsedited  06:58
Ochish/sharhlash
2021-01-31 20:36:09 Ургутни ҳокими ўз фуқароларига зўравонлик қилиб турса-ю, унинг бу қилғилига қарши туриб, фуқароларни ҳимоя қилиши керак бўлган туман кенгаши депутати ҳокимга "адвокатлик" қилса-я.

Тарбиясиз, инсофсиз, депутатларни буюртма қилиб ишлайдиган, халқига зўравон ҳоким...

Зўр бўлса шу гап учун мениям судга берсин шу ҳоким.

Сайловчиларини эшитмай, ҳокимни кетига "пахта" қўяётан депутатга эса гап йўқ: у билан бир партияда эканлигимдан ва уларнинг ҳам депутат, деган ном билан юрганидан уялаяпман, хайф депутатлик!

@deputat_kusherbayev

https://kun.uz/08197067
32.5K viewsedited  17:36
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:19:05
“Сўз блогерларга”: қулаётган иншоотлар, “снос” можаролари...

Лойиҳамизнинг 2021 йилдаги илк сони январь ойида кўп муҳокамаларга сабаб бўлган воқеалар, жумладан, республикамизнинг турли ҳудудларида бино-иншоотларнинг қулаши сабаби-оқибатлари, “снос” можароларининг ҳуқуқий ва ижтимоий аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Кўрсатувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, блогерлар Нурбек Алимов, ҳуқуқшунос, блогер Зафарбек Солижонов, Баҳодир Аҳмедов ва лойиҳа муаллифи Муслим Мирзажоновлар иштирок этган.

Тўлиқ видео: Youtube

Каналга уланинг: @humanuzofficial
26.5K views14:19
Ochish/sharhlash
2021-01-27 20:07:44 “Бугунги кунда республикамизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ошди. Бу – мамлакат аҳолисининг қарийб 55 фоизи, дегани.
Ҳозирги кунда ёшлар орасида ишсизлик даражаси 17 фоизни ёки 844 минг нафарни ташкил этмоқда”
Ш.Мирзиёев

Мазкур рақам, қанчалик катта бўлса ҳам, илк маротаба очиқ ва ошкора айтилгани таҳсинга сазовор.

2021 йилда амалга оширадиган ишларимизнинг асоси мана шу муаммонинг ечимига қаратилиши мақсадга мувофиқ.

Имтиёзлар жуда кўп берилмоқда, аммо муаммо ечилиши талаб даражасида эмас. Ўйлашимча, ушбу масалани тизимли ҳал этишда энг аввало ёшларни касб-хунарга ўргатиш, тадбиркорлик кўникмаларини оширишга урғу бериш лозим.

Вазирликлар, ҳокимликлар, ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган дастурларнинг ижросига масъулият ва виждон билан ёндашса, ўйлайманки, ўз натижасини беради.

Ёшларга мотивация бериш керак!

@deputat_tadjiyev
40.8K views17:07
Ochish/sharhlash
2021-01-27 17:23:17 Суднинг асосий иши нима, деган савол яна кун тартибига чиқаяпти.

Бошқасини билмадим-у, лекин маҳалла ва ҳокимиятни ишини қилиш судни вазифасига кирмайди. Ҳаммани ўз иши бор. Ёки бирор жойда ҳокимият билан маҳалла судни ўрнига суд мажлисини бошқариб адолатли қарор қабул қилиш билан шуғулландими?

Бу ишлардан баъзиларга фақат қотиб кулиб, кайфиятни кўтаришга фойда бўлаяпти.

Яна билмадим, судни бошида турганлар қандай фикрда экан. Қонуний изоҳлари бордир...

@deputat_kusherbayev
42.5K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash