Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2023-05-05 18:15:42 Фуқаролик судига даъво киритса, қанча миқдорда давлат божи тўланади?

"Давлат божи тўғрисидаги" қонунга кўра Фуқаролик судларида давлат божлари қуйидагича белгиланган:

а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

б) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан) (суд қарори чиқарилаётганда айбдор тарафдан ундирилади) - БҲМнинг 1 баравари

в) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - БҲМнинг 2 баравари

г) такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - БҲМнинг 4 баравари

д) бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда муомалага лаёқациз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - БҲМнинг 2 фоизи

э) турар жойлар ижарасига доир шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан - БҲМнинг 2 баравари

ж) алоҳида кўриладиган ишларга доир аризалардан - БҲМнинг 1 баравари

з) апеллация, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи

и) қарорлар, ҳукмлар, ажримлар, бошқа суд ҳужжатларининг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун - ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи

к) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари

л) чет эл судлари ва чет эл ҳакамлик судлари (арбитражлар) қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Маълумот учун:
БҲМ 2023-йил 1-майдан 330.000 сўм этиб белгиланмоқда.

@bahodirahmedoff
5.5K views15:15
Ochish/sharhlash
2023-05-04 16:00:07 P2P: Марказий банк раиси салбий фикрда

Биласизки, Ўзбекистонда 2023 йил 1 майдан бошлаб тўлов ташкилотлари жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш (p2p ўтказмалари) тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига ўтказилиши кераклиги бўйича дунёни ларзага солувчи амалиёт жорий қилинмоқда.

Ушбу масала юзасидан Gazeta.uz нашри келтиришича Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ҳам бу фикрга салбий муносабатда.

"Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари бўйича электрон ҳисобварақаларни расмийлаштириш, яъни бу маълумотларни солиқ органларига ўтказиш тартибига Марказий банк салбий муносабатда" дея Марказий банк раиси сўзларини келтирмоқда нашр.

P.S. Конвертацияни йўлга қўйган, нақд пул-пластик-"перечисление" ўртасидаги фарқни минимумга келтирган мансабдорнинг муносабати менга кўпроқ тош босади.

@bahodirahmedoff
2.3K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2023-05-04 15:42:31 Улуғбек Пўлатов ўқитувчилар ойлиги ҳақида аҳоли қандай фикрда эканини ўрганиб сўровнома ўтказди. Менам бирга юрдим қизиқиб.



2.7K views12:42
Ochish/sharhlash
2023-05-04 14:38:29 Ратификация: Ходимларнинг иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар бўйича ҳимояланиши

“Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини
(Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланибди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева айтмоқда:

"Бу масалалар учун ваколатли орган - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар Конфедерацияси билан ҳамкорликда мавжуд ва янги ташкил этилаётган корхоналар, айниқса хусусий корхоналарда ходимлар манфаатларига доир масалалар, жумладан ходимнинг иш жойида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш таъсири каби хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, умуман ходимларни ҳуқуқларини қай тарзда ҳимоя қилинишини ўрганишни йўлга қўйиши лозим.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш корхоналарида иш ўринларини аттестациядан ўтказилишини таъминлаш, ишчилар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар яратиш (яъни, оғир меҳнат шароитида ишлаётган ходимлар учун қўшимча таътиллар белгилаш, иш ҳақига устама белгилаш, махсус озиқ овқат, махсус кийим-бош, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши) чораларини кўриш талаб этилади".

Шу ўринда айтиб кетай. YURISTKADR эксперти Элёр Абдуллаев қизиқ таклиф билдирди. Таклифда хорижий инвесторларга ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзи эвазига олиб борилаётган лойиҳаларига маҳаллий аҳолидан ишга олиниш мажбурияти юкланиши лозим. Бу ишсиз қатламга катта қўллов бўлади.

@bahodirahmedoff
2.9K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2023-05-04 10:09:02 Депутатлар 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилашга оид қонун лойиҳасини қабул қилибди.

Дам олиш куни яна бир кунга кўпаядиган бўлиб турибди чоғи?

Касаба уюшмаларидан фойда йўқ деб ким айтди сизларга?

@bahodirahmedoff
4.0K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2023-05-04 09:04:09 Сенатнинг қирқинчи Ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Ялпи мажлисни YOUTUBE (

) орқали кузатиб боринг.
3.6K viewsedited  06:04
Ochish/sharhlash
2023-05-03 16:48:37 Янги Конституция lex.uzга қўйилибди
https://lex.uz/docs/6445145

Битта-битта ўқиб чиқинг. Кўп керак бўлади.

@bahodirahmedoff
4.9K views13:48
Ochish/sharhlash
2023-05-03 16:04:45Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёҳуд уларни ўз вақтида қайтармаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Бундай ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиловчи Қонун сенаторлар томонидан маъыулланди.
 
Бунда тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёҳуд уларни ўз вақтида қайтармаслик БҲМ 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солинади.
 
Агар бу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб, БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Танзила Норбоева шундай демоқда:

"Мамлакатимизда 530 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Агар уларда меҳнат қилаётганлар сони инобатга олинса, қонунчиликдаги мазкур ўзгартишлар миллионлаб кишиларнинг манфаатларига бевосита ва билвосита дахлдор эканлигини тушуниш қийин эмас.

Киритилаётган мазкур нормалар биринчи навбатда, солиқ органлари, банклар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга катта масъулият ва жавобгарлик юклайди".

@bahodirahmedoff
7.6K views13:04
Ochish/sharhlash
2023-05-03 09:50:54 Энди дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин

Сенат раиси шундай демоқда:

"Дарахтларни нобуд қилишнинг экологик, ижтимоий-иқтисодий жиддий оқибатлари хусусида бугун ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Жамиятда бунга нисбатан муросасиз муносабат, яъни дарахт кесиш – жиноят, деган қараш шаклланди. Шу билан бирга, амалиётда ноқонуний дарахт кесиш ҳоллари тўлиқ барҳам топмаган бўлиб, мазкур жиноятнинг асосан оқибатлари билан курашилмоқда. Яъни дарахтларга шикаст етказиб, нобуд қилиб бўлинганидан кейингина чора кўрилмоқда.
Бу ҳол айниқса қурилиш соҳасида кўп кузатилмоқда.
Муҳокама қилинаётган Қонун билан дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани алоҳида аҳамиятга эга.

Яъни, нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутассадиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда.

Демак, эндиликда нафақат оқибатлар билан курашиш, балки сабаб ва асосларга йўл бермасликнинг аниқ ҳуқуқий асоси яратилмоқда".

@bahodirahmedoff
4.1K views06:50
Ochish/sharhlash
2023-05-03 09:00:57 Фарғонадаги тергов ҳибсхонасидаги муаммо бартараф этилибди

Адвокатлар палатасига кўра, Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов ҳибсхонасига адвокатлар кириши билан боғлиқ муаммо бартараф этилган. Бу ҳақда бизга Адвокатлар палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умид Бўтабоев маълум қилган.

Маълум қилинишича, Бошқарма 1 май, душанба куни расмий хат билан 10-сонли ТҲ бошлиғи Ф.Сидиқжоновга мурожаат қилиб, мавжуд муаммони кўрсатган ҳолда “адвокатларнинг ўз ҳимоясидаги шахслар билан ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашишини таъминлаб бериш”ни сўраган.

“Шундан сўнг ТҲ бошлиғи Ф.Сидиқжонов билан юзма-юз учрашиб, муаммони атрофлича муҳокама қилдик. Унга адвокатларнинг эътирозларини етказдим, ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг ўз ҳимоячилари билан учрашувига халал берадиган ҳолатлар тергов жараёнининг сифатли ва процессуал тўғри ўтказилишига таъсир этиши тўғрисида сўзлашдик. Сидиқжонов бизни тўғри тушунди, барча камчиликлар тезда бартараф этилишига ваъда берди. Хусусан, кутиш зали ва тинтув хонаси сифатида фойдаланилаётган учта хона қайтадан адвокатларнинг ҳимоясидаги шахслар билан учрашув хонасига айлантирилди. Шу тариқа учрашув хоналари яна 7 та бўлди”, деган Умид Бўтабоев.

P. S. Реакция қилингани одамни қувонтиради. Эътирознинг инобатга олиниши қувонарли ҳол. Юқоридагидек муаммолар бошқа давлат органларида ҳам бўлмаслигига эътибор қаратилиши керак. Янгиланган Конституция нормаларига риоя қилсак, кўп нарса ўзгариб кетади ўзи.

@bahodirahmedoff
4.0K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash