Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролик судига даъво киритса, қанча миқдорда давлат божи тўл | Bahodir Ahmedov

Фуқаролик судига даъво киритса, қанча миқдорда давлат божи тўланади?

"Давлат божи тўғрисидаги" қонунга кўра Фуқаролик судларида давлат божлари қуйидагича белгиланган:

а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

б) давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) устидан берилган аризалардан (шикоятлардан) (суд қарори чиқарилаётганда айбдор тарафдан ундирилади) - БҲМнинг 1 баравари

в) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - БҲМнинг 2 баравари

г) такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - БҲМнинг 4 баравари

д) бедарак йўқолган ва руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда муомалага лаёқациз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - БҲМнинг 2 фоизи

э) турар жойлар ижарасига доир шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан - БҲМнинг 2 баравари

ж) алоҳида кўриладиган ишларга доир аризалардан - БҲМнинг 1 баравари

з) апеллация, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи

и) қарорлар, ҳукмлар, ажримлар, бошқа суд ҳужжатларининг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини, шунингдек тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра судлар томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун - ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи

к) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари

л) чет эл судлари ва чет эл ҳакамлик судлари (арбитражлар) қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Маълумот учун:
БҲМ 2023-йил 1-майдан 330.000 сўм этиб белгиланмоқда.

@bahodirahmedoff