Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2023-05-09 07:46:19 Бугун 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Куннинг маъноси шу: ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрига етиш. Катта-ю кичикни йўқлаб қўйинг!

@bahodirahmedoff
4.8K viewsedited  04:46
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:53:56 Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот тарқатган шахсга ҳукм ўқилди

Иш ҳужжатларига кўра, Ж. У. га тегишли бўлган iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда Ж. У. нинг фойдаланувида бўлган телефон рақамига очилган Telegram профили ёрдамида ўзбек тилидаги “Шаҳид бўлиб кетсак рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 нафар аъзоси бўлган “Alhamdulillah.” номли гуруҳга тарқатганлиги аниқланган. Шу боис Ж. У. га тегишли бўлган iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ИР-1719-сонли хулосасида тақдим этилган материалдаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги қайд этилган.

Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукмига кўра Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти - тугалланмаган олий) га Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Олий суд

@bahodirahmedoff
5.7K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2023-05-08 15:19:44 Педагогика ОТМларида сиртқи таълимлар

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг қайси йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича қабул амалга оширилади ва тартиби қандай?
                                                                         
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида қуйидагича белгиланган:                                                                 

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига ушбу кўрсатилган 14 йўналишдан бошқа йўналишларга сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга фақатгина таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Адаштирмаслик керак                                                                              

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

@bahodirahmedoff
5.1K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2023-05-08 13:17:28
Сиз кутган мутахассис иштирокида – сиз кутган семинар!

2023 йил 13 май – шанба куни ҳозирги кундаги Ўзбекистоннинг энг топ адвокатлардан бири Абдумалик Абдуллаев иштирокида "жиноят ишларида муваффаққият қозонишнинг алоҳида (ва нозик) жиҳатлари" мавзусида семинар ташкил қиляпмиз.

Бу семинарда нафақат юрист ва адвокатлар, балки бу соҳага қизиққан исталган шахслар иштирок этиши мумкин.

Шошилинг ва ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг, чунки жойлар сони чекланган.

90-109-00-18, 94-630-31-11

Телеграм @mirzobek_10
3.9K views10:17
Ochish/sharhlash
2023-05-08 12:49:59 Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

@bahodirahmedoff
5.5K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-05-08 11:54:25
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев

Президент шунингдек "жамиятда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўймаймиз" дея таъкидлади.

@bahodirahmedoff
5.2K views08:54
Ochish/sharhlash
2023-05-08 11:18:44 Президентлик сайлови муддатидан олдин ўтказилади

Шавкат Мирзиёев:
“Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан, янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда”.

@bahodirahmedoff
5.3K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2023-05-07 18:28:14 Қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, тергов ҳибсхонасидан озод этилди

2023 йил 3 май куни сайёр қабулда можароли ҳолат кузатилиб, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова шахсан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев билан учрашмоқчи бўлган аёл ва унинг қайнотасини раҳбарининг қабулига ўтказишни истамасликда ифодаланган ҳаракати ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 4 майдаги ажримига асосан, аёлнинг турмуш ўртоғи, ҳимоямизда бўлган Ҳусан Равшановни қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, 1-сонли тергов ҳибсхонасидан озод этилди.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшанов 2023 йил 3 февраль куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 5 февраль куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Ҳозирда унга, гўёки Facebook'да бегона исм-шариф билан аккаунт очиб, адлия ходимларини коррупцияда айблаш орқали туҳмат қилганликда айблов илгари сурилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Яшнобод туман судининг судьяси жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқариш вақтида ЖПК 396-моддасига мувофиқ айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси нотўғри танланган, деган тўхтамга келиб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқарди.

Сўз эркинлигига оид ўзига хос қизиқ жиноят иши. Воқеалар ривожини кузатамиз...

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
4.3K views15:28
Ochish/sharhlash
2023-05-07 16:19:18 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шакли бўйича қабул амалга оширилмайдиган таълим йўналишлари

Президентнинг ПҚ-289 сон қарорига мувофиқ улар қуйидагилар:

Математика ва информатика
Физика ва астрономия
Кимё
Биология
География ва иқтисодий билим асослари
Ўзбек тили ва адабиёти
Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)
Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили
Ўзга тилли гуруҳларда рус тили
Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
Чақириққача ҳарбий таълим
Мактаб менежменти
Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)
Махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича қабул амалга оширилмайди.

Қабул бошланишига оз қолмоқда, абитуриентлардан юқоридаги 14 йўналишга эътиборли бўлишларини сўраймиз. Айниқса кундузгига кира олмасам сиртқига кираманда дейдиган абитуриентлар билиб қўйгани маъқул.

@bahodirahmedoff
6.2K views13:19
Ochish/sharhlash
2023-05-06 14:53:41 ОТМларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди (мезонлар ўзгаришсиз қолдирилди).

Унга кўра барча тест топширувчи абитуриентлар 5 та фандан яъни:

3 та мажбурий фанлар:
она тили (ўзбек, қорақалпоқ, рус ва бошқа) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та тест топшириқлари берилади.
Мазкур 30 та тест учун 1,1 баллдан жами 33 балл берилади.

Бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича:
1-фан: 30 та савол х 3,1 балл = 93 балл;
2-фан: 30 та савол х 2,1 балл = 63 балл.
Ушбу 60 та савол учун умумий 156 балл тақдим этилади.

Демак 2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан 90 та тест топшириқлари тақдим этилади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл - 189 баллни ташкил этади.

@bahodirahmedoff
6.7K views11:53
Ochish/sharhlash