Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2023-05-14 23:12:31 Иккинчи тур сайловда энг юқори натижа кўрсатган икки номзод овозга қўйилади.

Энди фақат Қиличдарўғли ва Эрдоған қарама-қаршилигини кўрамиз.

Кўпчилик бу сайловлар тақдирини отатуркчилар ҳал қилади дейишмоқда

@bahodirahmedoff
5.9K viewsedited  20:12
Ochish/sharhlash
2023-05-14 23:06:34 Эрдоған натижаси 50 фоиздан тушиб кетди. Туркия сайлов қонунчилиги бўйича иккинчи тур бўлади бирорта номзод 50 фоиздан баланд ололмаса.

Иккинчи тур кўрамиз.
5.8K views20:06
Ochish/sharhlash
2023-05-14 22:32:23 Ҳамма Туркиядаги сайлов натижаларини кузатиб ўтирибдими? Қойил лекин охиригача интрига сақланиб турибди.
6.0K views19:32
Ochish/sharhlash
2023-05-14 11:57:29
Туркияда тарихий сайлов. Асосий саволлар ва жавоблар

Сайлов ҳақида билиш керак бўлган асосий маълумотлар

https://kun.uz/52440242

Kun.uz расмий канали
5.1K views08:57
Ochish/sharhlash
2023-05-11 19:32:12 Демократик институт саналмиш адвокатура вакилларининг судда оқланиши одил судлов йўлидаги жиддий қадам!
2.6K views16:32
Ochish/sharhlash
2023-05-11 19:23:57
Бугун, 11 май куни ЖИБ Яшнобод тумани судида адвокатлар Барчиной Имамова, Нозима Акилова ҳамда Ферузахон Қурбоноваларга оид жиноят иши бўйича оқлов ҳукми ўқилди ва улар суд залидан озод этилди, - деб хабар бермоқда AdvokatNews

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизни эл-юрт олдида юзлари ёруғ бўлганлиги билан табриклаймиз.

Судья А. Икромовга эса одил судловни таъминлашдаги холис хизмати йўлида мувоффақиятлар тилаймиз.

Дастлабки терговда уларнинг ҳар бирларига нисбатан ЖКнинг 232-м. 1-қ., 228-м. 2-қ. “а,б” бандлари, 228-м. 3-қ,, 167-м. 3-қ. “а,в” бандлари, 227-м. 2-қ “а” банди, 228-м. 2-қ. “а,б” бандлари, 228-м. 3-қ, 237-м. 2-қ “а,б,в,г” бандлари, 238-м. 3-қ “а,б” бандлари, 139-м.3-қ “а,г” бандлари билан айблов илгари сурилиб, улар 11 ойдан бери қамоқда сақланаётган эдилар.

Прокурор суддан уларнинг ҳар учаласига бир хилда – 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йилу 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev
2.1K views16:23
Ochish/sharhlash
2023-05-11 10:28:39 Энди UZCARD банкоматларидан HUMO пластик карталари пулларини ҳам ечиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 9 мартдаги ПҚ-88-сон “Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Қарорини ижро этиш мақсадида, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ Миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунланган.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди экан.

@bahodirahmedoff
4.3K views07:28
Ochish/sharhlash
2023-05-10 13:12:44
Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) тақвим режасига киритилган эркаклар ва аёллар ўртасида велоспортнинг шоссе тури бўйича “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик халқаро мусобақаларига start берилди.

Унда мезбон Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга дунё бўйлаб сараланган 120 нафар велоспортчилар иштирок этмоқда.

Танзила Норбоева ёзмоқда:

“Қувончли хабарлар билан бўлишишни истадим. 10 км масофада хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган пойгада Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Олга Забелинская 1-ўрин, Яна Кускова 2-ўрин, Мисюрина Маргарита 5- ўринни қўлга киритди. Натижада спортчиларимиз қимматли 85 рейтинг очколарни қўлга киритди.

Ўзбекистонимиз байроғини баланд кўтараётган спортчиларимизга куч-ғайрат ва зафарлар ёр бўлсин!”

@bahodirahmedoff
4.7K views10:12
Ochish/sharhlash
2023-05-09 10:31:30 Бугун телевизион премьераси ҳам бўлади, дейишяпти. Қайси телеканалларда бўлишини қуйида ёзиб қолдираман:

“Ўзбекистон” телеканали соат 18.50да

“Ёшлар” телеканали соат 19.30да

“Тошкент”, "Маданият ва маърифат", "Дунё бўйлаб", “Маҳалла”, "Ўзбекистон тарихи", “Кинотеатр”, "Ренессанс" телеканалларида соат 19.00да

"Дастурхон" ва "БизТВ" телеканалларида соат 20.00да

"Зўр" ТВ соат 22.00да
"Севимли" ТВ соат 22.30да
"МY5" ТВ соат 22.45да

@bahodirahmedoff
5.2K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-05-09 08:27:23
Кеча мана шу фильмнинг премьераси бўлди

Байрам муносабати билан Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ўзбек қизи" деган янги фильмнинг илк катта премераси ўтказилди.

Фильм ўзбек снайпер қизининг урушдаги жасорати ҳақида. Фильм ҳақида дўстим Нурбек Алимов ёзган аннотацияни ўқидим:
“Фильм динамикаси довольно таки крутой. Зерикмайсан, экшонлар бўлса жуда сифатли ишланган. Залдаги томошабинларнинг қарсак ва хайқириқларидан ҳам билса бўлади буни. Чунки улар премьера бошида, тадбир қисмида жуда эриниб қарсак чалишаётганди, қарсак сўраволинятоди. Аммо фильмда жуда кўп табиий қарсаклар бўлди у ёки бу эпизодга нисбатан. Фильм томошабинни напреженияда ушлаб тура олади.

Фильмда режиссёр ота оналаримизнинг болаликдаги севимли фильми бўлмиш "Ҳур қизлар" картинасига ҳам отсилка бериб, дань уважение кўрсатгандай назаримда”.

Эндиям кўрмасак бўлмайдур!
5.1K views05:27
Ochish/sharhlash