Get Mystery Box with random crypto!

Ратификация: Ходимларнинг иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шо | Bahodir Ahmedov

Ратификация: Ходимларнинг иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар бўйича ҳимояланиши

“Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини
(Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланибди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева айтмоқда:

"Бу масалалар учун ваколатли орган - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Касаба уюшмалари Федерацияси, Иш берувчилар Конфедерацияси билан ҳамкорликда мавжуд ва янги ташкил этилаётган корхоналар, айниқса хусусий корхоналарда ходимлар манфаатларига доир масалалар, жумладан ходимнинг иш жойида ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебраниш таъсири каби хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, умуман ходимларни ҳуқуқларини қай тарзда ҳимоя қилинишини ўрганишни йўлга қўйиши лозим.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш корхоналарида иш ўринларини аттестациядан ўтказилишини таъминлаш, ишчилар учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар яратиш (яъни, оғир меҳнат шароитида ишлаётган ходимлар учун қўшимча таътиллар белгилаш, иш ҳақига устама белгилаш, махсус озиқ овқат, махсус кийим-бош, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши) чораларини кўриш талаб этилади".

Шу ўринда айтиб кетай. YURISTKADR эксперти Элёр Абдуллаев қизиқ таклиф билдирди. Таклифда хорижий инвесторларга ва Ўзбекистоннинг ташқи қарзи эвазига олиб борилаётган лойиҳаларига маҳаллий аҳолидан ишга олиниш мажбурияти юкланиши лозим. Бу ишсиз қатламга катта қўллов бўлади.

@bahodirahmedoff