Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2023-05-02 21:08:02 Эртага қуёшда камроқ юринг

3 май куни туш пайти соат 12-13 оралиғида қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 11 балли шкалада 10 балли бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзгидрометга тааллуқли Meteoinfocom канали маълум қилмоқда.

Ултрабинафша нурлари зарар келтириши мумкин. Нурланиш қоқ туш пайти максимал даражага яқинлашиб, соат 14:00да 9, 15:00да 7 ва 16:00да 5 даражага тушиб боради.

@bahodirahmedoff
9.7K views18:08
Ochish/sharhlash
2023-05-02 19:47:39
#Конституция_куни_қачон

Ижтимоий тармоқларда “Энди 1-май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда.

Йўқ, бундай бўлмайди!

Анъанага кўра, "8-декабрь – Конституция куни" байрами сифатида нишонланади.

Одилжон Тожиев
2.7K views16:47
Ochish/sharhlash
2023-05-02 19:01:32 Янги Конституцияда
суриштирув, тергов ва суд жараёнида
инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим
кафолатдан хабардормисиз?
 
Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.
 
Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
 
Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
 
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
 
Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
 
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.
 
Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.
 
Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
 
Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

@bahodirahmedoff
7.0K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-05-02 18:01:04
Самарқанд халқаро технология университетига қабул мени ҳайрон қолдирди.

Сиз ўрта таълимни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни олгунингизга қадар ўзингиз таҳсил олаётган муассасанинг (мактаб, коллеж ёки лицей) битирувчиси эканлигингизни тасдиқловчи маълумотномани тизимга юклашингиз мумкин экан.

Йўналишлар:

ХИТОЙ ЭНЕРГЕТИКА ИНСТИТУТИ
⁃ "Иссиқлик энергетикаси"(Хитой олий таълим дастурлари асосида).

КОРЕЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА МАДАНИЯТИ КОЛЛЕЖИ ҚОШИДАГИ ФАКУЛТЕТЛАР
⁃ “Яшил технологиялар" (қайта тикланадиган энергия манбалари)";
⁃ "Дизайн";
⁃ "Рақамли иқтисодиёт".

МУҲАНДИСЛИК: Йўналишлар бўйича
⁃ "Геология ва геомуҳандислик";
⁃ "Кончилик иши";
⁃ "Кимё муҳандислиги";
⁃ “Нефт ва газ муҳандислиги";
⁃ "Ахборот технологиялари".
ТАДБИРКОРЛИК: Йўналишлар бўйича
⁃ “Тадбиркорлик ва менежмент";
⁃ “Халқаро логистика".

Тел: +99855 705-50-05, +99897 575-48-29

Топшириш учун ссилка

@bahodirahmedoff
3.7K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-05-02 16:12:20Янги Конституция ҳақида фактлар
 
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси жорий йилнинг 1 май кунидан расман кучга кирди!

Янги Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборатдир.
 
Шу кундан эътиборан бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатларида келтирилган нормалар Конституция қоидаларига зид бўлса, судлар ва барча давлат идоралари Конституцияга кўра иш кўрадилар ва қарор қабул қиладилар.
 
Янги Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.
Бу қоида фуқароларнинг, давлат органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва унга мувофиқ иш юритишини кўзда тутади.
 
Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор давлат органлари билан биргаликда қонунчиликни Янги Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини икки ойлик муддатда ишлаб чиқади ва Олий Мажлиси палаталарига киритади.
 
Олий Мажлиси палаталари қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилади ижросини кўриб боради.
 
Вазирлар Маҳкамаси давлатнинг Янги Конституцияда белгиланган ижтимоий-иқтисодий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга доир чора-тадбирлар дастурини уч ойлик муддатда ишлаб чиқади ҳамда ижросини таъминлайди.
 
Олий суд одил судловни амалга оширишда судлар томонидан конституциявий нормалар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат сифатида қўллаш юзасидан ягона суд амалиёти тўғрисидаги Олий суд Пленуми қарорини уч ойлик муддатда қабул қилади.
 
@bahodirahmedoff
4.6K views13:12
Ochish/sharhlash
2023-05-02 15:49:48
Қатортол ва Чўпонота кўчалари кесишмасидаги манзара (Халқ орасида Райҳон чорраҳа). Дарахт нега кесилгани бўйича аниқ маълумот керак. Дўкончилардан сўрасак юқори қисми синиб кетганиди ўзи дейишди.

Табиат вазирлигидан расмий изоҳ кутамиз. Расул ака, бирон нима деворинг ака сизам!

@bahodirahmedoff
4.0K views12:49
Ochish/sharhlash
2023-05-02 13:08:45 Янги миқдорлар: стипендиялар ошдими ошмадими?

2023 йил 1 май (бугун)дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 980 000 сўм,
БҲМ — ойига 330 000 сўм (шу кунгача 300 минг сўм эди),

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

БҲМ миқдори ошганлиги сабабли кўплаб жарималар миқдори ҳам автоматик ошди.

Маълумот учун, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилганди.

Оширишлар стипендияларга нисбатан тааллуқлимас дейиш мумкин, чунки ПФ-45-сонли Фармонда бу ҳақда аниқ белгиланмаган.

@bahodirahmedoff
4.5K viewsedited  10:08
Ochish/sharhlash
2023-05-02 09:36:33 P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид ва ноқонуний! Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди. Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси…
4.6K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-05-02 08:51:58 P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид ва ноқонуний!

Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди.

Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан тўғри амал қилади. Яъни ҳеч бир ҳужжат, у низомми, фармонми, қарорми ё қонунми Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Агар зид бўлса, Янги Конституция уни автоматик тарзда бекор қилади.

Конституциянинг 41- моддасида "Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади", деб ёзиб қўйилган.

Бу дегани 3 ой аввал манипуляция йўли билан манфаатдорлар тарафидан киритиб олинган, банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишинини кўзда тутадиган ПФ-21 Фармоннинг 7- банди 4- хатобошиси Конституцияга зид ва ноқонуний.

Банклар банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этишни зудлик билан тўхтатиши, солиқ органлари P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактура ёки бошқа каналлар воситасида олишдан воз кечишлари зарур!

Келинглар, Янги Конституцияни шунча шиорлар, дабдаба ва асъаса билан қабул қилдикми, энди унга амал қилайлик. Агар амал қилмасак, нега Конституцияни янгиладик?
3.4K views05:51
Ochish/sharhlash
2023-05-01 20:09:03 Май келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.
379 views17:09
Ochish/sharhlash