Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2023-06-09 16:14:09
Euronews Silk Road Samarkand ҳақида видеолавҳа тақдим этди

Euronews телеканали мухбири Silk Road Samarkand маркази меҳмонхоналарида қандай дам олиш мумкинлиги ва туризм масалаларида ўз таклифларини берди.

Журналист аэропорт ҳам бунинг бир бўлаги эканини айтган. Меҳмонхоналардаги соғломлаштириш марказларидаги хизматлар буюк Ибн Сино таълимотига, яъни ўтмиш ва ҳозирги замон тиббиётининг энг яхши анъаналарига асосланган. Бир мисол: видеодаги доктор яхши кайфият бўлмаса, яхши соғлиқ ҳам бўлмайди деб айтган.

@bahodirahmedoff
4.5K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-06-09 10:58:40
Кайфият

#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

@bahodiranklav
4.3K views07:58
Ochish/sharhlash
2023-06-08 17:10:48
#GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

Уплисцихе - ғорли шаҳар. Грузиядаги дастлабки шаҳарлардан бири экан. Кура дарёси ёнида, тоғ шаҳар устида, азамат туристлар даврасида жавлон уриб айланиб чиқдик.

@bahodirahmedoff
4.7K views14:10
Ochish/sharhlash
2023-06-08 15:59:41
Тошкентнинг марказий ҳудудларидан бири Яккасарой туманинг "Тўқимачи" стадиони яқинида O‘zbegim Developement компанияси томонидан қурилиши бошланган Shoshkent турар-жой мажмуаси сотув офисининг очилиш маросимига бордик.

Бугун қурилиш компаниялари жуда кўп. Қурилаётган уйлар ҳам шунга яраша жуда жуда кўп. Лекин уларнинг аксарида энг керакли инфратузилмалар етишмайди. Кичкина ҳудудда новостройка қуришади. На болалар майдончаси, на парковкаси бўлади. Сотиб олишда буларни ҳисобга олмай харид қилган бўлсангиз, бошоғриқдан чиқмай қоласиз.

Shoshkent турар-жой мажмуасида эса бу муаммолар олдиндан ўйлаб ўз ечимини топган. 14 қаватли 4та блокдан иборат турар-жой мажмуаси инфратузилмаси ресторан, супермаркет, бутиклар, стоматологик клиника, дорихона, фитнесс зал ва яшаш учун қулай бўлган бошқа қулайликларни ўз ичига олган. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар мавжуд бўлади.

Энг асосийси Shoshkent турар-жой мажмуасида ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади. Бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммоларидан бирига шу орқали яхши ечим топилган.

Телефон: +99855 500 90 90

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
4.5K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-06-06 15:31:24
Грузиядаги саёҳатларимиз бошланди. Кахетиядаги мўъжаз ресторан. Аутентик муҳит

#emotionsaregeorgia
#gruzbeks

@bahodirahmedoff
2.7K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash
2023-06-06 13:28:39
Ёш адвокатлар кўпаймоқда. TikTok, Instagram Youtube ларда кўпаймоқда ҳуқуқий билим берувчи контентлар. Қотиб қолган адвокатлар уларни унчалик хушлашмайди. Лекин улар катта ишлар қиляпти. АҚШ, Европа киноларидаги престиж адвокатлар пайдо бўлмоқда. Ёш юристлар тўхтамаслиги керак. Давлат ҳам адвокатларга муҳит яратишдан тўхтамаса ҳамма ютади бундан.

Тўлиқ видео:

3.6K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-06-05 20:55:23 Июнь келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

23,5° бурчак остида - дунё бўйлаб содир бўлаётган воқеа ҳамда янгиликларни тезкор ва аниқ, пропагандадан холи етказиб берувчи канал. Энг сара статистик маълумотлар, тарихий шахс ва воқеалар, тушуниш қийин бўлган атамалар изоҳи, дунё воқеаларига экспертларнинг фикрлари жамланган мақолаларни ҳам фақат шу каналдан топасиз.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.

Rockistan - ўзбек тилида рок ҳақида ёзадиган ягона канал. Нега ягона? Негаки бу каналда фақат рок жанридаги мусиқа тавсия қилинмайди, балки унинг тарихи ҳикоя қилинади, таҳлиллар берилади. Хуллас, рок олами ҳақида тўла тасаввурга эга бўласиз.
3.6K views17:55
Ochish/sharhlash
2023-06-05 17:06:21 Alimoff соҳага кириб қолган айрим нопок кимсалар бўлиши эҳтимоли, ўша идоранинг ўзи бу масалада қаттиқ талабчан бўлиши кераклигини айтмоқда. “Қўрқув бефарқликни келтириб чиқаради, бефарқлик эса деградацияни” демоқда.

Давлетовуз ҳам тизим тубдан ислоҳ қилиниши керак деб айтмоқда. Косметик ислоҳотлар билан эмас, қатъий ва тизимли асосда чора кўрилиши лозимлиги ва вақт етиб келганини билдирган.

Шаҳноза Соатова ҳам жуда ошиб кетганини айтмоқда.

@bahodirahmedoff
5.1K viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2023-06-05 16:35:04 Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахс қийноқ оқибатида вафот этган

Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ички ишлар органлари тизимидан бўшатилди ва ҳибсга олинди.

Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Бош прокуратура хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

P. S. Ушбу модданинг уччала қисмида ҳам қилмиш натижасида одам ўлиши банди йўқ. Нега одам ўлганда ЖК 97 -қасддан одам ўлдириш ёки ЖК 104нинг 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан ҳам иш қўзғатилмади? Майли, прокуратураниям бир билгани бордур! Якунни судда биламизда.

Марҳум гумонланувчи мақомида бўлган экан. Бу мақом одатда аросатда бўлади. Ёки айб белгиланиши, айбланувчи мақомига эга бўлиши ёки қўйиб юборилиши керак. Шу ўртада одатда қийноқ факти юзага келиши мумкин.

@bahodirahmedoff
5.5K viewsedited  13:35
Ochish/sharhlash
2023-06-05 13:16:32 Қашқадарёлик блогерлар
Отабек Артиков ва Мақсуд Музаффаров,
@Karimovuz ва @Nasafnewsuz,
yazdurdiyev_blog,
keshnews лар ўз фаолиятини тугатишганини айтишмоқда.

Олдинроқ Мақсуд Музаффаров ва Капитан Каримовларга нисбатан кулгили тарзда 5 сутка маъмурий қамоқ берилганди.

Сўз эркинлиги бўғилиши ортидан мамлакат имиджи ортга қараб кетмоқда. Бу кейсда нафақат сўз эркинлиги, балки суд ва тергов тизими ҳам ишончсизликка учрамоқда. Ҳеч нарса ўзгармабди-да деган фикр уйғотишдан кимга наф?

Жамоатчилик вакиллари ҳеч нарса ёзмай ҳам кунини кўриб кетаверади. Лекин бунинг ортидан барча ютқазади. Минбарларни ёқишга бош-қош бўлганларни ўзлари минбар қидириб юрганларини кўрдим!

@bahodirahmedoff
6.7K viewsedited  10:16
Ochish/sharhlash