Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.73K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 11

2023-05-02 08:51:58 P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид ва ноқонуний!

Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди.

Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан тўғри амал қилади. Яъни ҳеч бир ҳужжат, у низомми, фармонми, қарорми ё қонунми Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Агар зид бўлса, Янги Конституция уни автоматик тарзда бекор қилади.

Конституциянинг 41- моддасида "Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади", деб ёзиб қўйилган.

Бу дегани 3 ой аввал манипуляция йўли билан манфаатдорлар тарафидан киритиб олинган, банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишинини кўзда тутадиган ПФ-21 Фармоннинг 7- банди 4- хатобошиси Конституцияга зид ва ноқонуний.

Банклар банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этишни зудлик билан тўхтатиши, солиқ органлари P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактура ёки бошқа каналлар воситасида олишдан воз кечишлари зарур!

Келинглар, Янги Конституцияни шунча шиорлар, дабдаба ва асъаса билан қабул қилдикми, энди унга амал қилайлик. Агар амал қилмасак, нега Конституцияни янгиладик?
3.4K views05:51
Ochish/sharhlash
2023-05-01 20:09:03 Май келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.
379 views17:09
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:40:04 Бой берилган фойда

ФК нинг 14-моддаси 2-қисмига кўра бой берилган фойда деганда шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари тушунилади.

Масалан, сиз автомашингизни шартнома асосида ижарага бериб, ойига икки миллион сўмдан ижара ҳақи оласиз. Автомашина ЙТҲга учраб, жарима майдончасига олиб кириб қўйилди. Мазкур ҳолатда автомашинага етказилган зарар ҳақиқий зарар ҳиосбланади. Автомашина то таъмирланиб, ўз ҳолига келгунга қадар ўтган вақт учун сиз ололмай қолган ижара ҳақи бой берилган фойда ҳисобланади.

Бу ҳолатда ҳақиқий зарар маъмурий ёки жиноят иши доирасида чиқарилган суд қарори ёки ҳукми билан сизга ундириб берилиши мумкин. Шундан кейин сиз фуқаролик ишлари бўйича судга бой берилган фойдани ундиришни сўраб мурожаат қилсангиз бўлади.

Жуда кўп ҳолларда бой берилган фойдани ҳисоблаш имконсиз бўлиб қолади. Лекин ҳаракат қилса бўлади.

Масалан, Uz Аvto Motors шартномада белгиланган муддатда автомашинани етказиб бермаганлиги учун судга бериб, агар автомашинани вақтида етказиб берганда, ижарага бериб ҳар ой учун уч миллион сўмдан ижара ҳақи олган бўлардим деб, икки ой учун олти миллион сўм бой берилган фойдани ундириб беришни талаб қилсангиз, суд талабингизни рад қилиши мумкин.

Лекин автомашина сизга кечикиб етказиб берилгандан кейин уни қонуний расмийлаштирилган ижара шартномаси асосида ойига уч миллион сўмдан ижарага бериб, 3-4 ой ижара ҳақини олиб, шу ҳужжатларни қўшган ҳолда суддан бой берилган фойдани ундириб беришни сўрасангиз, суд талабингизни қаноатлантириши мумкин.

Чунки иккинчи ҳолатда сиз янги автомашинани ижарага бериб ҳақиқатда даромад олганингизни тасдиқловчи далиллар мавжуд. Суд ушбу далиллардан келиб чиқиб автомашина сизга ўз вақтида етказиб берилганда олишингиз мумкин бўлган фойдани ҳисоблаши мумкин бўлади.

Манба

@bahodirahmedoff
1.3K views16:40
Ochish/sharhlash
2023-05-01 18:10:18 ИИВ баёнот берди

Баёнотдан иқтибос:

“2023-йилнинг 12-апрель куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Наманган вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ҳудудларида ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида бир неча ойлар давомида тадбиркорларга нисбатан товламачилик қилиб уларни қўрқув остида ушлаб келаётган йирик уюшган жиноий гуруҳнинг 10 нафар аъзолари қўлга олинган”.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 6-апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ДХХ томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаган фуқаро Х.А. қўлга олиш жараёнида қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги сабабли, махсус хизматлар томонидан жисмоний куч ишлатилиб қўлга олинган.

Ғиёсов: “Шу билан бирга, юқорида баён этилган жиноят ишлари бўйича гумондорларнинг айримлари мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келганликлари, илгари кўчада турли муштлашувларда қатнашганликлари аниқланган бўлиб, ҳозирда учинчи шахслар орқали илгари мавжуд бўлган жароҳатларини пеш қилган ҳолда, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишончсизлик ва носоғлом шов-шув уйғотиш мақсади кўзланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд”.

@bahodirahmedoff
2.4K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-05-01 17:47:19Вахшиёна қийноқ ҳақида

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан қўзғатилган ЖИЭДга қарашли 3-сонли изоляторда қийнаб ўлдирилган Санжарбек Мамамжонов иши бўйича (034012/2022-50OG-сонли жиноят иши) Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 12 нафар ходимини жазолатишга ҳисса қўшишди. Бу ҳақда Аблураҳмон Ташанов хабар бермоқда.

“Зўровон ходимлар ЖКнинг мансаб сохтакорлиги ва қийноқ моддалари билан 8 йилга қадар қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаев босқинчиликда гумонланган 40 яшар укаси Дилшоджоннинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида шафқатсиз қийноқларга солингани, оғзи ва қўллари скотч билан боғланиб, ноинсоний қийноқларга солинганини иддао қилган.

Суриштирув, адовкатлари ва гувоҳлар билан суҳбатлардан сўнг маълум бўлдики, Дилдошжон Тўрахўжаев ҳақиқатан ҳам фуқаро кийимидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари, қора махсус кийимдаги “ажал фаришталари” ва терговчилар томонидан мажбурий кўрсатма олиш мақсадида қийноққа солинган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланиб, Тоштурмада сақланаётган 29 яшар Ҳасанбой Абдунабиевга нисбатан содир этилган қийноқ натижасида у салкам ногиронга айланиб қолди. Унинг баданига электрошокер воситасида етказилган зарар сиз кўраётган расмларда ҳам акс этган. Унинг моматалоқ баданидаги жароҳатлар ҳануз кетгани йўқ”.

@bahodirahmedoff
2.6K views14:47
Ochish/sharhlash
2023-05-01 15:18:05 Марказий сайлов комиссиясининг ахбороти эълон қилинди. 30 апрель куни ўтказилган референдумда 8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланган.

Батафсил: https://telegra.ph/MARKAZIJ-SAJLOV-KOMISSIYASINING-NAVBATDAGI-MAZHLISI-T%D0%8E%D2%92RISIDA-AHBOROT-05-01-2
8.3K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-05-01 10:53:49 Меҳнат низоси юзага келганда энди судга бериш муддати – 3 ой

Бугундан бошлаб юзага келган барча муносабатлар учун янги Меҳнат кодекси амалда бўлади. Агар ҳуқуқингиз бузилса, судга бериш учун энди қуйидаги муддатлар қўлланилади:

ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой (олдин 1 ой эди);

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил (олдин ҳам шундай эди);

бошқа меҳнат низолари бўйичаходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой (олдин 3 ой).

@bahodirahmedoff
3.9K views07:53
Ochish/sharhlash
2023-04-30 18:47:43
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси. Бугунгача бўлган санадаги муносабатларга қайси кодекс қўлланилади?

Бугундан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга киради. Бугундан биз неча йилдирки қадрдон кодексимизни "эски таҳрирдаги Меҳнат кодекси" деб атаймиз.

Энди биз олдин бўлган масалалар бўйича ҳам янги Меҳнат кодекси доирасида иш олиб борамизми? деган савол туғилиши табиий. Бугунга қадар бўлган ҳолатлар айнан эски таҳрирдаги Меҳнат кодекси доирасида иш олиб борилади. Бугундан бошлаб юзага келадиган вазиятлар учун янги ва амалга кирган Меҳнат кодекси доирасида ҳал этилади.

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

@bahodirahmedoff
4.4K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-04-30 14:45:15
Умра сафарида юрган зиёратчи кексаларимиз референдум ҳақида гапиришиб юртимизни дуо қилишибди.

@bahodirahmedoff
4.0K views11:45
Ochish/sharhlash
2023-04-30 11:12:43
Ҳудудларда юртдошларимиз референдум жараёнида фаол иштирок этмоқда.

Мазкур видеоларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги участкалар акс этган.
4.1K views08:12
Ochish/sharhlash