Get Mystery Box with random crypto!

Энди дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб ке | Bahodir Ahmedov

Энди дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин

Сенат раиси шундай демоқда:

"Дарахтларни нобуд қилишнинг экологик, ижтимоий-иқтисодий жиддий оқибатлари хусусида бугун ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Жамиятда бунга нисбатан муросасиз муносабат, яъни дарахт кесиш – жиноят, деган қараш шаклланди. Шу билан бирга, амалиётда ноқонуний дарахт кесиш ҳоллари тўлиқ барҳам топмаган бўлиб, мазкур жиноятнинг асосан оқибатлари билан курашилмоқда. Яъни дарахтларга шикаст етказиб, нобуд қилиб бўлинганидан кейингина чора кўрилмоқда.
Бу ҳол айниқса қурилиш соҳасида кўп кузатилмоқда.
Муҳокама қилинаётган Қонун билан дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани алоҳида аҳамиятга эга.

Яъни, нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутассадиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда.

Демак, эндиликда нафақат оқибатлар билан курашиш, балки сабаб ва асосларга йўл бермасликнинг аниқ ҳуқуқий асоси яратилмоқда".

@bahodirahmedoff