Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2023-05-16 16:11:03
Табиат вазирлигининг биноси ёнида шунақа декорация қўйилибди. Менга жуда ёқди. Қайси чиқинди қанча вақтда йўқ бўлиб кетиши тасвирланган.

@bahodirahmedoff
5.5K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-05-16 10:51:44
Дўстимиз Улуғбек Пўлатов ўқитувчиларнинг ойлиги 1000 долларга етиши масаласида иқтисодчи Отабек Бакиров билан суҳбат қилди. Қачон чиқаркин деб кутиб тургандим. Бугун кечга кўришга яхши интервью бор мана.

Видеони кўриш

@bahodirahmedoff
6.2K views07:51
Ochish/sharhlash
2023-05-16 09:41:09
Украина Олий суд раиси Всеволод Князев 3 миллион доллар пора олганликда айбланиб Антикоррупция органлари томонидан қўлга олингани айтилмоқда.

Қўлида катта ваколатлари бор мансабдор бўлган шахсни пора олишидан ҳеч ким "суғурталанмаган".

@bahodirahmedoff
5.4K viewsedited  06:41
Ochish/sharhlash
2023-05-15 19:01:16 #Диққат

Сизга муаммоларингиз бўйича юридик маслаҳатлар берувчи ва энг тезкор расмий маълумотларни биринчилардан етказишга ёрдам берадиган ТОП-7талик ҳуқуқ йўналишидаги каналларни тавсия
этамиз.

YURISTKADR – Амалиётчи юрист, адвокат Саидали Мухторалиев канали. Ушбу канал орқали юридик ва кадрлар хизмати соҳасида маслаҳат ҳамда мутахассисликларга оид барча саволларингизга жавоб топишингиз мумкин. Айниқса, ҳозир бу каналда янги Меҳнат кодекси бўйича фойдали маълумотлар ва керакли ҳужжатлардан намуналар берилмоқда.
Каналга уланиш

ЮРИСТ ХИЗМАТИ – Халқни муаммоларига ечим топишда ёрдам кўрсатиш учун Малакали Юристлардан ташкил топган канал. Ушбу канал орқали барча соҳаларга оид муаммоли саволларингизга юридик ечим топишда МАЛАКАЛИ ЮРИСТЛАР хизмат кўрсатади. Юрист хизмати ҳозирда халқнинг ишончли ҳамкорига айланиб улгурди.
Каналга уланиш

ADVOKAT ABDULLAYEV - Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Каналга уланиш

BAHODIR AHMEDOV – Ўткир танқид эгаси, ҳам адвокат, ҳам журналистик лаҳжага эга блогер-юрист Баҳодир Аҳмедов канали. У адвокат сифатида кўплаб суд ишларида натижалар қилган. Каналида солиқ, тадбиркорлик, янги қонунлар, банк, таълим ҳуқуқи ҳақида тушунтириб боради.
Каналга уланиш

XALQ TA'LIMI INFO – Халқ таълими бўйича мутахассис Улуғбек Пўлатовнинг канали бўлиб, каналда таълимга оид янгиликлар, тизимидаги муаммолар ҳамда энг долзарб саволларга жавоб бериб борилади. Хуллас, таълим тизимига оид энг қайноқ янгиликлар биринчилардан бўлиб шу каналда эълон қилинади десак ҳам бўлаверади.
Каналга уланиш

МEHNAT HUQUQI – Бу канал меҳнат ва ижтимоий таъминот қонунчилиги юзасидан содда ва халқчил тилда тушунтиришлар бериб боради. Шунингдек, мурожаатларингизга бепул жавоб оласиз. Мурожаатингиз сир сақланади.
Каналга уланиш

АDVOKAT QOSIMOV– Узоқ йиллик тажрибали адвокат бўлиб, ҳуқуқ соҳасида кирмаган тешиги йўқ. Лекин жиноят бўйича фирибгарлик, ўзлаштириш/растрата, коррупцион жиноятлар каби суд ишларига чуқурроқ кирган. Ҳокимлар ва солиқ органлари ноқонуний қарорларини бекор қилишгаям жуда "уста".
Каналга уланиш

Бу каналларга ҳозироқ уланиб қўйинг. Эртами, кечми муаммоларга дуч келганингизда бу мутахассислар сизга жуда асқотади
6.5K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:40:50 Тадбиркор текширувчиларни қачон ўз ҳудудига қўймаслиги мумкин?

Президент қарорига асосан, Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

@bahodirahmedoff
4.9K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-05-15 18:28:21 2023 йил 16-май куни соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтаркан. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий web-sayti ҳамда youtube даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

@bahodirahmedoff
4.6K views15:28
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:32:33
Самарқанддаги меҳмонхона халқаро мукофотга давогарлик қилмоқда

Самарқанд туристик мажмуасининг беш юлдузли флагмани – “Samarkand Regency Amir Temur“ меҳмонхонаси нуфузли “International Travel Awards“ (ITA) халқаро мукофотига номзод қилиб кўрсатилди.

Нуфузли танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 нафар энг яхши номзод рўйхатига Ўзбекистон ҳам киритилди. Номзодлар 70 дан ортиқ мамлакатларнинг вакили бўлган 5 мингдан зиёд меҳмонхона ва сайёҳлик компаниялари орасидан танлаб олинди.

“International Travel Awards“ мукофоти ҳар йили ўз соҳаси ривожига ҳисса қўшаётган ва намуна бўлаётган меҳмонхона ва туристик компанияларини тан олиш ва мукофотлаш мақсадида ўтказилади. Шунинг учун ҳар йили ИТА жамоаси бутун дунё бўйлаб саёҳат ва туризм соҳасидаги энг истиқболли меҳмонхоналарни танлаб олиб, уларни жаҳон туризми ривожланишига қўшаётган ҳиссасини эътироф этади.

“International Travel Awards” 2023 ғолиблари 17 июнь куни эълон қилинади. Таъкидлаш жоизки, “Samarkand Regency Amir Temur” меҳмонхонаси 2023 йил бошида “The Leading Hotels of the World” рўйхатига кирди. У ушбу уюшманинг Ўзбекистондан танлаб олинган биринчи аъзоси бўлди ва ҳозирда Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, “Silk Road Samarkand” туристик марказида жами 8 та жаҳон даражасидаги меҳмонхона ва халқаро конгресс-маркази, шунингдек, қулай жамоат жойлари, боғлар, дам олиш ва спорт майдонлари, концептуал ресторанлар, кафе ва барлар, маданий аҳамиятга эга объектлар мавжуд.
4.4K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-05-15 16:42:28 Кўҳна мавзу: адвокатлик учун 2 йиллик юридик стаж бекор қилинади

Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади.

Адолат СДП фракциясида ушбу ўзгаришларни назарда тутган қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

“Ушбу қонун лойиҳаси билан адвокатлик лицензиясини олишга имтиҳон топшириш учун талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши талабининг бекор қилиниши олий таълим ташкилотлари битирувчи ҳуқуқшунослари орасида адвокатура соҳасига бўлган қизиқишнинг ошишига, соҳада кадрлар алмашинуви жараёнлари тез ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади”, дейилади партия йиғилишида.

P. S. Адвокатлик лицензиясини олишдаги бундай сунъий тўсиқлар супуриб ташланиши керак. Соҳа “ёшариши” керак. “Адвокатура - проходний дверь эмас” дейиш жуда хато ёндашув. Бизга кўпроқ ва кўпроқ адвокатлар керак. Институт “қотиб қолган”.

@bahodirahmedoff
7.1K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2023-05-15 15:17:12 ​Бизнесда ёқимли адашишлар ҳам бўлиб туради.

Шулардан бири ҳақида айтиб бермоқчиман.

Питер Ҳопкиркнинг «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви китоби»ни илк маротаба Парижда кутубхонада Марказий Осиё бўлимида кўриб қолгандим. Ўшанда китобдан 15 бет ўқиб, манга роса ёққанди. Кейин ҳар куни кутубхонага бориб 2-3 соат эринмасдан ўқийдиган бўлдим. 740 бетлик китоб анча вақт олганди. Лекин, китобни ўқиб роса маза қилдим. Китобда бизнинг яқин ўтмишимиз, ХIХ аср ва ХХ аср бошида Марказий Осиёни эгаллаш учун Россия ва Буюк Британия империяси ўртасида бўлиб ўтган кураш ҳақида гап кетади. Китобда муаллиф жуда содда тильда, қизиқарли қилиб воқеалар ривожини айтиб бергани қойил қолдирган эди. Мен шпионлар билан бирга гўёки Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон бўйлаб сайр қилган эдим.
Китобдан тушунган энг катта ҳақиқатим, халқаро сиёсат дўст бўлмаслиги, ҳаммаси манфаат устида қурилганлиги эди. Шу учун бугун ҳам Ўзбекистон халқаро сиёсатда фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракатланиши кераклигини доим таъкидлайман.
У вақтларда китоб лойиҳаси у ёқда турсин, ҳатто Asaxiy интернет-дўконни яратиш ҳам хаёлда йўқ эди. Францияда ўқиб, ўша ерда қолишни орзу қилиб юрган магистр эдим. Кейинчалик, китобни кўпчиликка тавсия қилиб бошладим.

Ўзбекистонга қайтиб келгач, бир муддат туризмда ишладим. Ҳар сафар туристларга ҳам шу китобни тавсия қилардим ва кейинчалик жуда яхши шарҳлар ва раҳматни қабул қилиб олардим.

«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда китобни шу заҳоти рўйхатга киритдик. Лекин, 740 бетлик тарих ҳақидаги китобни Ўзбекистонда сотиш осон эмаслигини билардик. Лойиҳада одатда 3-4 китобдан биттаси ҳеч қачон фойдага кирмаслигини билиб туриб чиқарилади. Бу китобларга кам одам қизиқсада, ўзбек тилида чиқишини муҳим деб биламиз. Масалан, «Тўртинчи саноат инқилоби», «Ажиб янги дунё» шунақа китоблар сафига киради. «Катта ўйин»га қайтсак, аксига олиб муаллифлик ҳуқуқини харид қилиш қийин бўлди. 3.5 йиллик музокаралардан сўнг ниҳоят Питер Ҳопкирк китобини ўзбек тилида чиқишига рози бўлди.

Шундан кейин ҳам китобни чиқаришда иккиланишда давом этдим. Масаланинг, молиявий томони одамни қийнарди. Нима бўлса бўлди деб илк нашрни чоп этдик. Сотилиш эҳтимолидан қўрқиб, бошқа 600-700 бетлик китоблар каби нархни 75-80 минг қилиб эмас, 69 минг қилиб белгиладик. Нархни пасайтириш учун китобнинг маркетингига ҳам катта харажат қилмасликни маъқул кўрдик.

Лекин, кутилмаганда китоб машҳур бўлиб кетиб, илк нашр сотиб тугатилди. Бугун янги нашр чиқди. Тўғри, китоб ҳали ўзини молиявий томондан оқламади, ҳали ноль нуқтадаги 10000 нусхага етиши учун бор. Лекин, хаёлан илк нашр ҳам сотиб тугатилишига ишонмаган эдим. Амалда бўлса, илк нашр бир неча ойда сотилиб кетди. Яна китоб ҳақида ажойиб изоҳлар ва раҳматлар ҳам келяпти. Бу биз учун ёқимли сюрприз бўлди.

Айтганча, «Катта ўйин»ни кимлардир маза қилиб ўқиган бўлса, «Яланғоч иқтисодиёт»ни ҳам аниқ ўқисин. Бу ерда ҳам муаллиф ўта мураккаб мавзуни содда ва қизиқарли тильда, жуда кулгили ҳазиллар билан очиб беради. Ўқигач, бир неча йил китоб ҳақида фикрлаб юрасиз.
4.3K views12:17
Ochish/sharhlash
2023-05-15 12:56:35 12 ёшли қизчанинг ўлими билан боғлиқ иш бўйича ёпиқ суд. Айбловда қабрни таҳқирлаш ҳам бор

Янгиҳаётдаги
даҳшатли фожеа бўйича суд бошланибди.

“Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандлари, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш), 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди ва 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган А. Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг иш юритувига келиб тушди”.

Олий суд

P. S. Жинсий зўравонлик билан боғлиқ ишлар ёпиқ судда кўриб чиқилади ўзи.

@bahodirahmedoff
5.2K views09:56
Ochish/sharhlash