Get Mystery Box with random crypto!

​Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказ | Bahodir Ahmedov

Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёҳуд уларни ўз вақтида қайтармаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Бундай ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиловчи Қонун сенаторлар томонидан маъыулланди.
 
Бунда тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёҳуд уларни ўз вақтида қайтармаслик БҲМ 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солинади.
 
Агар бу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб, БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Танзила Норбоева шундай демоқда:

"Мамлакатимизда 530 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Агар уларда меҳнат қилаётганлар сони инобатга олинса, қонунчиликдаги мазкур ўзгартишлар миллионлаб кишиларнинг манфаатларига бевосита ва билвосита дахлдор эканлигини тушуниш қийин эмас.

Киритилаётган мазкур нормалар биринчи навбатда, солиқ органлари, банклар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга катта масъулият ва жавобгарлик юклайди".

@bahodirahmedoff