Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонадаги тергов ҳибсхонасидаги муаммо бартараф этилибди Ад | Bahodir Ahmedov

Фарғонадаги тергов ҳибсхонасидаги муаммо бартараф этилибди

Адвокатлар палатасига кўра, Фарғона шаҳридаги 10-сонли тергов ҳибсхонасига адвокатлар кириши билан боғлиқ муаммо бартараф этилган. Бу ҳақда бизга Адвокатлар палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Умид Бўтабоев маълум қилган.

Маълум қилинишича, Бошқарма 1 май, душанба куни расмий хат билан 10-сонли ТҲ бошлиғи Ф.Сидиқжоновга мурожаат қилиб, мавжуд муаммони кўрсатган ҳолда “адвокатларнинг ўз ҳимоясидаги шахслар билан ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашишини таъминлаб бериш”ни сўраган.

“Шундан сўнг ТҲ бошлиғи Ф.Сидиқжонов билан юзма-юз учрашиб, муаммони атрофлича муҳокама қилдик. Унга адвокатларнинг эътирозларини етказдим, ҳибсхонада сақланаётган шахсларнинг ўз ҳимоячилари билан учрашувига халал берадиган ҳолатлар тергов жараёнининг сифатли ва процессуал тўғри ўтказилишига таъсир этиши тўғрисида сўзлашдик. Сидиқжонов бизни тўғри тушунди, барча камчиликлар тезда бартараф этилишига ваъда берди. Хусусан, кутиш зали ва тинтув хонаси сифатида фойдаланилаётган учта хона қайтадан адвокатларнинг ҳимоясидаги шахслар билан учрашув хонасига айлантирилди. Шу тариқа учрашув хоналари яна 7 та бўлди”, деган Умид Бўтабоев.

P. S. Реакция қилингани одамни қувонтиради. Эътирознинг инобатга олиниши қувонарли ҳол. Юқоридагидек муаммолар бошқа давлат органларида ҳам бўлмаслигига эътибор қаратилиши керак. Янгиланган Конституция нормаларига риоя қилсак, кўп нарса ўзгариб кетади ўзи.

@bahodirahmedoff