Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 100

2021-02-01 13:39:33
Ҳибсга олинган журналистлар

Россиядаги норозиликлар вақтида 80 дан кўпроқ журналистлар ҳибсга олинибди. Ҳолатга АҚШ элчихонаси муносабат билдирибди:

"Алексей Навальнийни қўллаб ўтказилаётган намойишларда Россия ҳукумати кўплаб фаоллар ва журналистларни қўлга олди. Россияни инсон ҳуқуқлари талабини бажаришга чақирамиз”, дейилган элчихона баёнотида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бунга қуйидагича жавоб берган:

Сиз жон куйдириб оқлаётган намойишлар ноқонуний ҳисобланади. Бунақа ишларда Американинг ўзида нима қилишларини биласизми? Одамларга ўқ узишади. Иккиюзламачилик сизнинг ҳаёт тарзингизга айланган, десак бўларкан-да?”, дейилган Россия ТИВнинг кескин изоҳида.

Мана шу жойда савол туғилади: АҚШда бўлган полицияга қарши норозиликлар (Black lives matter) вақтида фаол тарзда ёритган ва муносабат билдириб турган айнан мана шу Россия вакиллари эмасмиди?

Тажовузкор, ақлсиз ва носоғлом ҳозирги рус хукумати!

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
6.6K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:45:43 Расман: бугундан иш ҳақлари ошади, жарималар ҳам

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1 февралдан:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори — 245 000 сўм этиб белгиланган.

Асос: 4938-сон Президент қарори

Агар давлат ишида ишласангиз сизнинг ойлигингиз тариф сеткаси бўйича ушбу миқдорга уланган бўлади. Демак ойлигингиз ошади. Агар ҳусусий фирмада ишласангиз, унда бу сизга таъсир қилмайди. Ҳусусийларда ойлик масаласини муассис ҳал қилади. Сиздан 10 баробар кам иш қилган ҳам сиздан баланд ойлик олиши мумкин, агар у муассисни "эркатойи" бўлса

Айтмоқчи, миқдор ошди дегани фақат ойлик деганимас, жарималар ҳам ошди дегани.

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
7.5K viewsedited  05:45
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:50:51 Пробка сўзи араб тилидан олинган бўлиб "Абу Саҳий" деган маънони англатади.

Фейсбукдан

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
8.3K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-01-31 15:47:16 "Британиялик меҳмон" ёхуд ниқоб тақмаганга ҳалиям жарима!

Кўпчилик кўчаларда маска тақмай юрган эди. Бунга COVID-19 бўйича коллектив иммунитет пайдо бўлгани, коронавирус масаласи кун тартибидан чиққани, одамлар буни жиддий қабул қилмай кўйгани сабаб бўлгандур. Бироқ куни кеча кириб келган "британча штамм" бир ҳуқуқшунос ўлароқ қўлимга тутқазди қалам :

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун 39-моддасида: "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади" дея белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига биноан
"Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".

Кўпчилик ниқоб тақмаганларга ИИБ 1 минималка жарима солади. Аслида бунинг миқдори кодекс бўйича 5 бараваргача! Эҳтиёт бўлинг, кайфияти ёмонроқ ходимнинг қўлига тушиб қолманг яна. Шунингдек, "британиялик меҳмон" бор.

Ниқоб тақинг ва болаларни эҳтиёт қилинг!

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
9.6K viewsedited  12:47
Ochish/sharhlash
2021-01-31 10:37:19 Бухоро мактабгача таълим ходимларига ноқонуний вазифаларни ким юкламоқда?

Мурожаатчи: "Мен Мтбда ишлайман. Куни кеча президентимиз махаллабай ишлаш буйича хокимият, банк, молия,солик органларига топширик бердилар. Аммо хокимиятнинг тушинмаган рахбарлари бизнинг булим ходимларини хам четки махаллаларга бириктиришди. Ойлигимиз 1.5 млн сум Хар Кун бориб келиш ва бошка харажатлар шунингдек бухгалтерияда ишнинг УЗИ кам эмас. Иш хаки хисоблаш 1300 та ходимга ва бошка масалалар. Булим мудирига айтсак кечка келиб ишланглар дейди. Кечка келган такдиримизда хам Ташкилот директорлари келмайди чунки уларнинг хам оиласи бор. Ойликлар 5 санадан кечикса Ана киемат. Бизнинг булимга махалладан кам таминланган фукарони уйини ремонт килиб бериш бириктирилибди. Биз бюджет Ташкилоти булсак барса харажатлар режали булса биз пулни каердан оламиз. Шунинг УЗИ корупсияга етаклаш эмасми?"

Жавоб: Мана шу ҳолат ғирт қонунга зид аслида. Ҳар қандай ходим ўз функционал вазифасига кирган ишни қилиши лозим. Лавозим йўриқномасида, меҳнат шартномасидаги вазифасини қилиши лозим. Ўзгача топшириқ бериш мансаб суистеъмоллигидир. Кам таъминланган оилани таъминоти ҳам сизларнинг бўйнингизга туширилиши нотўғри. Маҳаллабай ишлаш дегани қонунни бузиш деганимас. Бухорода қонун йўқми нима?

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
9.3K viewsedited  07:37
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:47:31
АҚШнинг Детройт шаҳрида полиция ходимлари арқон тортиш бўйича мусобақалашишмоқда. Полициячи копларни биздаги ходимлар билан беллаштириб кўриш керак. Қизиқ ким ютаркин?

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
9.0K viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:20:27 "Британча" штамм қанақа бўлади ўзи? Нега болаларни асраш керак?

Олимларнинг аниқлашича, ушбу штамм бошқаларига қараганда 70 фоиз юқумлироқ ҳисобланади. Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда эса, “британча” коронавирусга чалинган болаларда 5 та аломат кузатилаётгани айтилган.

Унга кўра, Буюк Британияда аниқланган ва юқумлилиги жиҳатидан кучлироқ экани айтилган COVID-19 нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланган. Бу “ZOE Symptom Tracker” иловаси ёрдамида олиб борилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.

Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. 

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
13.3K viewsedited  14:20
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:06:05 "Британча штамм"ли коронавирус ҳам кириб келибди мана. 10 ёшли қизалоқда аниқланган. У Дубайга оиласи билан борган. Балки ўша ердан юқтирган. Қизалоқнинг ҳолати яхши экан.

P. S. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг! Бу штамм олдингисидан юқумлилик даражаси кучли ва болаларга хавфли. Эҳтиётингизни қилинг! Айниқса болаларингизни

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
10.0K viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2021-01-30 16:28:13 ​​Қайси вазирнинг «қалами синди»?

Хабарингиз бор, яқинда Шавкат Мирзиёев 10 та вазир ишдан кетиши ҳақида маълум қилган эди. «Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас», деган Президент.

Давлат раҳбари кадрлардаги ўзгаришлар ҳақида айтган бўлса-да, айнан кимларнинг ишдан кетишига тўхталмаган. Ҳозирча 3 та вазир ишдан олинди: Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Жисмоний тарбия ва спорт вазири. Демак, яна 7 та тахминий номзод бор.

Бугун блогер Баҳодир Аҳмедов ўз каналида, президент таъбири билан айтганда, «аравасини тортмаётган» вазирлардан яна биттаси — интернет тезлигини 10 баробар ошади деб ваъдани қуруқ бериб, амалда катта ўзгариш қилолмаган, «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» йилида ҳам айтарли ютуқларга эришолмаган Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар ривожлантириш вазири Шуҳрат Садиковни номзод сифатида кўрсатиб ўтибди: https://t.me/bahodirahmedoff/4030. «Янги раҳбарият келиб, ўртадаги муаммоларни кун тартибига қўйиши лозим. Интернет ҳозирги кунда озиқ-овқат, кийим-кечакдан кейинги омиллардан бири бўлиб қолди», деб фикр билдиради блогер.

Бундан бир неча кун аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Энергетика вазирининг истеъфосини талаб қилган эди. «2020 йил 3-чорак якуни бўйича Энергетика соҳасига йўналтирилган давлат ташқи қарзининг 28 фоизи, яъни 5,1 млрд. доллар маблағлар қани? Уларни қандай сарфлашмоқда?» деб ёзади депутат.

Лекин, кимлар истеъфога чиқарилиши, Президент ва Бош вазирнинг рўйхатида кимлар борлиги ҳозирча номаълум. Сиз қайси вазирни ўз лавозимига номуносиб деб ҳисоблаб, соҳага оид катта ўзгаришлар амалга оширилишини кутмоқдасиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
6.6K views13:28
Ochish/sharhlash
2021-01-30 14:23:16 10 та вазир 3 таси аниқ бўлди. Яна 1 та номзод бор

Президент 10 та вазирни алмаштириш лозимлигини айтди. Ҳозирча Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ишдан кетди. Қолган вазирлар "мени ҳам қаламим синмасмикин" деб ўйланиб турган бўлса керак.

Менинг назаримда 10 баробар ошади деб ваъдани қуруқ беришиб, амалда катта сезилиш қилолмаган, пандемия ва "Рақамли иқтисодиёт" йилида ҳам пичоққа соп бўладиган ўзгариш қилмаган Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар ривожлантириш вазири Шуҳрат Садиков ҳам жойини бўшатиб қўйиш керак.

Истеъфо учун нафақат интернет тезлиги кўтарилмагани, балки айрим ижтимоий тармоқларни вақтинчалик блоклангани, камига IMEI кодини амалга киритишгани ҳам асосий сабаб дейиш мумкин.

Албатта эскиси кетиб янгиси келгани билан ўзгариш бўлмаса буни фойдаси йўқ. Янги раҳбарият келиб, ўртадаги муаммоларни кун тартибига қўйиши лозим. Интернет ҳозирги кунда озиқ-овқат, кийим-кечакдан кейинги омиллардан бири бўлиб қолди.

Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
13.2K views11:23
Ochish/sharhlash