Get Mystery Box with random crypto!

Деновда жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар | Surxondaryo viloyati hokimligi

Деновда жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Денов туманига ташрифи чоғида “Денов агросервис ва интеграллашган сервис маркази МТП” МЧЖда жорий йил ғалла ўрим йиғимига комбайнларнинг тайёргарлиги юзасидан ўтказилган семинарда иштирок этди.

Туманда 10 минг 983 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 41 та замонавий комбайнлар шай ҳолатга келтирилган бўлиб, бугунги семинарда уларнинг шайлик ҳолати кўздан кечирилди ва мавсум олдидан ҳайдовчи ҳамда ёдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, иш ҳақи аванс пуллари топширилди.

Семинар якунида мавсум олдидан эхсон қилиниб, жонлиқ сўйилди ва қуръон тиловат қилинди ҳамда ғалла ўрим-йиғимини сифатли ўтказиш, ҳосилдорлик мўл-кўлчилигини сўраб дуога қўл очилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site