Get Mystery Box with random crypto!

Семинарлар Узун туманида давом эттирилди Пахтага биринчи агро | Surxondaryo viloyati hokimligi

Семинарлар Узун туманида давом эттирилди

Пахтага биринчи агротехник ишлов бериш ва жорий йил ғалла ўрим йиғимига комбайнларнинг тайёргарлиги юзасидан ўтказилаётган семинарларнинг навбатдагиси Узун туманида бўлиб ўтди.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари учун пахтага биринчи ишлов бериш жараёнларини ташкил этиш, ўтказиш ва эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан 85 ёшли соҳада 50 йиллик тажрибага эга агроном Хуррам бобо Очилдиев ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Кейинги манзилда ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди. Туманда 4 минг 128 гектардаги ғаллани йиғиштириб олиш учун 13 та комбайнлар шай ҳолатга келтирилган. Семинарда мавсум олдидан ҳайдовчи ва ёрдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда иш ҳақи аванс пуллари топширилди.

Узунда ҳам мавсум олдидан жонлиқ сўйилиб, эхсон қилинди. Ғалла ўрим-йиғими мавсумини сифатли ўтказиш, ҳосиллар барокати ва мўл-кўллигини сўраб йиғилганлар дуога қўл очишди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими “Узун Дон Файз” МЧЖнинг ўсимлик ёғи ва ун ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Масъуларга корхонанинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш, хом ашё билан барқарор таъминлаш масаласини ҳал этиш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site