Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда маданият ва санъат ходимлари шарафланди Термиз ш | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда маданият ва санъат ходимлари шарафланди

Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, соҳа ходимларини сана муносабати билан муборакбод этди.

Вилоятимизда 1 нафар санъат арбоби, 1 нафар Ўзбекистон халқ артисти, 11 нафар Ўзбекистон халқ бахшиси, 10 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 11 нафар “Шухрат” медали соҳиби, 3 нафар “Дўстлик” ордени соҳиби, 4 нафар “Зулфия” номидаги давлат мукофоти, 8 нафар “Ниҳол” мукофоти совриндорлари фаолият юритиб келмоқда.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда, хусусан, вилоятимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ижобий ишларни эътироф этишди.

Шунингдек, соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган, фидойи ва жонкуяр 47 нафар маданият ва санъат ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Байрамона безатилган дастурхон атрофида, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов ва Зулайҳо Бойхонова ҳамда бошқа санъаткорларнинг чиқишлари билан байрам тадбири кўтаринки кайфият ва ўзгача завқу-шавқ билан давом этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site