Get Mystery Box with random crypto!

Сариосиёда ҳам ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун комбайнлар | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиёда ҳам ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун комбайнлар шай ҳолатда

Жорий йил Сариосиё туманида 3 470 гектар майдондан ғалла ҳосили йиғиштириб олинади. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёнларига ҳозирдан тайёргарлик кўрилган бўлиб, мавсум учун 7 та комбайн шай ҳолатга келтирилган.

Бугун вилоят ҳокими Сариосиё туманида бўлиб, жорий йил ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёнларига техникалар шайлигини кўздан кечирди. Шу мақсадда ташкил этилган семинарда комбайн ҳайдовчилари ва уларнинг ёрдамчилари билан суҳбат ўтказилиб, уларга аванс иш ҳақлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site