Get Mystery Box with random crypto!

Пахтанинг биринчи агротехник тадбирларига бағишланган навбатда | Surxondaryo viloyati hokimligi

Пахтанинг биринчи агротехник тадбирларига бағишланган навбатдаги семинар Сариосиё туманида бўлиб ўтди

Сариосиё тумани “Шабнам” маҳалласида жойлашган “Ахматқулова Муслима” фермер хўжалиги далаларида ғўзага биринчи агротехник ишлов бериш, дала четларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, тут ва ток кўчатлари экиш, шунингдек, аввалги ташриф давомида белгилаб берилган топшириқларга мувофиқ асаларичиликни ривожлантириш борасидаги ишлар юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда мутахассислар томонидан агротехник тадбирларни олиб бориш тартиблари, муддатлари ва талаблари хусусида фермер хўжаликлари раҳбарларига батафсил тушунтириш берилди ҳамда дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича намунали ташкил этилган далалар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари семинардан сўнг “Шабнам” маҳалласидаги ички йўллар ҳолати билан танишди. Йўлларнинг абгор, таъмирталаб ҳолатда эканлиги танқид қилиниб, асфальт қоплама ётқизиш бўйича туман раҳбарларига вазифалар юкланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site