Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.03K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2023-04-09 06:47:38
Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 23 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, ерлардан унумли фойдаланиш бўйича Олтинсой туманида ўтказилган семинар ва янгидан ўзлаштирилаётган 1000 гектарлик боғда олиб борилаётган ишлар тафсилотлари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-09 02:52:00
Ҳудудларга ташриф: Сариосиё туманида бунёд этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивидаги қурилиш-монтаж ишлари билан танишилди

Мазкур массив доирасида 2022-2026 йиллар давомида 78 та кўп қаватли, 2 322 та хонадонли турар-жойлар барпо этилади. Турар-жойларнинг биринчи босқичини жорий йил 9 май санаси арафасида фойдаланишга топшириш белгиланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.3K viewsedited  23:52
Ochish/sharhlash
2023-04-08 21:00:27
Сариосиёда 2 322 та хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади

Сариосиё туманида 31 гектар майдонда 2022-2026 йилларда жами 78 та 5, 7 ва 9 қаватли, 2 322 хонадонли замонавий энерго тежамкор, барча қулайликларга эга уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, кўнгилочар масканлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади.

Ҳозирги кунда унинг биринчи босқичида 19 та 5 ва 9 қаватли, 728 та хонадондан иборат турар-жойлар қурилиши якуний босқичда олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими мазкур массивда бўлиб, якуний қурилиш-монтаж ишларини кўздан кечирди. “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичини жорий йил 9 май арафасида фойдаланишга топшириш, турар-жойларда барча инфратузилмалар, болалар майдончалари, йўлаклар, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини якунига етказиш бўйича масъуларга вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.7K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-04-08 14:53:48
Ҳудудларда топшириқ ва дастурлар ижроси:

Термиз тумани “Намуна” маҳалласининг 1 км дан ортиқ ички йўллари асфальтланди;

Ангор туманининг “Баҳор” ва “Дўстлик” маҳаллаларида янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, ёпиқ электр тармоқлари тортиш ишлари амалга
оширилди;

Музработ туманидаги 4Р-102 "Жарқўрғон-Новшаҳар-Болдир к-Келиф" автомобиль йўлининг 56-57 км қисмида асфалть ётқизиш ишлари олиб борилмоқда;

Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласи ички йўллариида асфальтлаш ишлари амалша
оширилмоқда;

Термиз шаҳридаги 1, 7 ва 22-сонли мактабларнинг ташқи фасад қисми бўёқланди, ҳудуд ободонлаштирилиб, кириш йўлаклари ва синфхоналар
таъмирланди. Шунингдек, 1 ва 7 сонли мактабларда мини стадион қурилиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views11:53
Ochish/sharhlash
2023-04-08 03:13:34
#Инфографика

Сурхондарё вилоятининг корхона ва ташкилотлари демографияси 2023 йил 1 апрель ҳолатига кўра (деҳқон, фермер хўжаликлардан ташқари)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.7K views00:13
Ochish/sharhlash
2023-04-07 17:02:28
Ҳурматли Олтинсой тумани аҳолиси!

Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

Эртага, 8 апрель куни соат 18:40 дан бошлаб, Сурхондарё телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.

Мурожаат учун:
(76) 223-43-91, (76) 223-45-57

Телеграм:(99) 482-00-77

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.1K views14:02
Ochish/sharhlash
2023-04-07 14:34:20
“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

Ҳурматли фуқаролар!

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1 мавсуми якунланди. 2023 йил 18 март соат 10:00 дан 7 апрел соат 10:00 га қадар давом этган жараёнда мамлакатимиз бўйлаб “OpenBudjet” портали орқали вилоятимиз аҳолиси томонидан билдирилган 4 520 та ташаббус учун 1 млн 300 мингдан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Термиз шаҳри ва туманларда жами 102 та лойиҳа ғолиб деб топилди!

Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.0K views11:34
Ochish/sharhlash
2023-04-07 11:45:25
Сурхондарёлик 100 нафар ёшлар жорий йилнинг 3-12 апрель кунлари “Термиз умумқўшин” ҳарбий қисмида ташкил этилган “Жасорат мактаби” лойиҳасида иштирок этишмоқда.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда малакали кадрлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган йиғин доирасида мотивацион тренинглар, касб-ҳунар сирлари, бизнес сабоқлари ва тадбиркорлик кўникмалари малакали мутахассислар томонидан ўргатилади.

Шу билан биргаликда, психологик машғулотлар, маънавий-маърифий тайёргарлик, саф, жанговар тайёргарлик ҳамда диққатга сазовор жойларга саёҳатлар амалга оширилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.8K views08:45
Ochish/sharhlash
2023-04-07 09:02:34
#Фотогалерия

Виқорли Кўхитанг тоғ ён бағрида жойлашган "Сурхон" давлат қўриқхонасида баҳор таровати

Мобил тасвирлар

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.3K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-04-06 21:36:00
Рамазон - хайру-саховат ва мурувват ойи!

Айни кунларда Сурхондарёнинг ўзига хос тажрибасига айланган маънавий-маърифий тадбирлар, ифторлик дастурхонлари ёзиш ишлари давом этмоқда. Воҳада бўлиб турган муфтий ҳазратлари ҳам ушбу тадбирларда иштирок этмоқда.

Вақф фонди томонидан яна бир хайрли иш амалга оширилиб, Термиз туманидаги эҳтиёжманд оилаларнинг бирига уй қуриб берилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.1K views18:36
Ochish/sharhlash