Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.02K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 129

2022-08-29 22:47:18 Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 135 киши давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан:
Анваров Исмоил Бойқулович - Бандихон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Абдуллаев Рамазон Бобомуродович - Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан:
Усманов Юлдаш - «Булбулигуё» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси
Шукуров Эшқабил Жураевич - «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.3K views19:47
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:29:08 Президент ҳарбийлар ва орган ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

“Жасорат” медали билан:
Имомов Собир Туракулович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди гуруҳ командири – бош мутахассис

“Шуҳрат” медали билан:
Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич - Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Нуркобилов Отабек Йўлдошевич - Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Термиз шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлими йўриқчи-қутқарувчиси
Халбаев Хуршид Холжигитович - Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.0K views19:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:10:26 Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Президент фармонига кўра, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
Чутпулатов Чори Эргашевич - Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи

«Дўстлик» ордени билан
Мирзакулова Ўлмас Абдурасуловна - Термиз шаҳридаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Тулякова Робия - Сурхондарё вилояти «Бувижонлар» мактаби раиси

«Жасорат» медали билан:
Тўхтаева Ражабой Каримовна - Бойсун туманидаги ҳунарманд-тўқувчи

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар):
Холиярова Бибигул - Ангор тумани

«Шуҳрат» медали билан:
Маматмуротов Шерали Холмўминович - Бандихон тумани «Обод турмуш» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views19:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:11:36
Эртага Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилади

Бойсун туманидаги “Узундара” археология ёдгорлигини янада кенг тарғиб этиш
мақсадида 2022 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба август ойининг учинчи ҳафтасида “Юнон-Бақтрия” халқаро хайрия марафонини ташкил этиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 30 август куни Бойсун туманидаги Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилади.

Мусобақа ғолиблари ҳар бир тур бўйича қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
-ўрин – 1000 АҚШ доллари;
-ўрин – 500 АҚШ доллари;
-ўрин – 300 АҚШ доллари.

Мусобақада қатнашиш истагидаги спортчи ва ҳаваскорларни бугун, 30 август куни соат 8:00 га қадар:

+998997473488, +998901359955, +998996799780, +9989366379977 телефон рақамларига телеграм орқали исм-шарифи, телефон рақами, паспорти ёки гувоҳномаси фото нусхаси, қайси маҳалла номидан иштирок этиши тўғрисида маълумот қолдиришлари сўралади. Қатнашувчиларнинг ёши ва жинси чегараланмаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.1K views15:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:04:41 Тўлов-шартномаларни олиш тўлиқ рақамлаштирилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги биринчи босқичга тавсия этилган талабалар янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, онлайн олишлари мумкинлигини хабар қилмоқда.

Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

2022 йил 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.5K viewsedited  07:04
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:33:59
Намозовдан Мамазоитовагача: Қашқадарё ва Сурхондарёда мустақилликнинг 31 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди (фото).

Батафсил — http://dy.uz/PVB6f
5.1K views18:33
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:30:26
Сурхондарёда мустақилликнинг 31 йиллиги айёми кўтаринки руҳда нишонланди

https://t.me/axborot_xizmati/15785

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.7K viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2021-12-17 20:41:27
«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан жамоат жойлари ҳамда аҳоли хонадонларида табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш борасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 декабр куни вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масала муҳокама этилиб, тарғибот ишларини кучайтириш ва мониторинг олиб бориш бўйича масъулларга топшириқлар берилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.7K views17:41
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:37:26 https://bit.ly/3p3OlCW
3.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:52:25
Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.

Давлатимиз раҳбари рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.1K views05:52
Ochish/sharhlash