Get Mystery Box with random crypto!

“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди Ҳурмат | Surxondaryo viloyati hokimligi

“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

Ҳурматли фуқаролар!

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1 мавсуми якунланди. 2023 йил 18 март соат 10:00 дан 7 апрел соат 10:00 га қадар давом этган жараёнда мамлакатимиз бўйлаб “OpenBudjet” портали орқали вилоятимиз аҳолиси томонидан билдирилган 4 520 та ташаббус учун 1 млн 300 мингдан ортиқ овоз берилди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Термиз шаҳри ва туманларда жами 102 та лойиҳа ғолиб деб топилди!

Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг кейинги мавсум жараёнларида фаол бўлишингизни сўраб қоламиз.

Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site