Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.02K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 19

2023-04-05 15:55:36
Жарқўрғон туманида вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, туман мутасаддилари, маҳаллалардаги “Бешлик” иштирокида мавжуд криминоген вазият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Вилоят кўрсаткичида Жарқўрғон тумани салбий кўрсаткичлари билан олдинги ўринларда турганлиги кескин танқид қилинди. Масъулларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қилиниши лозим бўлган келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шунингдек, туманда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ишлари ҳам таҳлил қилиниб, бу борада туман мутасаддиларига тегишли вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.6K views12:55
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:50:44
Йиғилишда қурилаётган уй-жойларни коммуникация билан таъминлаш масаласига тўхталиб ўтилди.

Йўли, транспорт қатнови охиригача ҳал қилинмагани учун кўплаб хонадон сотилмасдан тургани таъкидланди. Инфратузилма объектлари жойлашадиган ерларни аниқлаш кечиккани, лойиҳалар бир неча бор ўзгаргани сабабли айрим янги массивларда сув ва оқова тармоғини қуриш ишлари орқада қолмоқда. Шу муносабат билан:

- вилоят ҳокимларига ҳозирда қурилаётган массивларда ички йўллар билан шахсан шуғулланиш;

- Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтган йил қурилган уй-жойлар инфратузилмаси билан боғлиқ барча молиявий масалаларни тўлиқ ҳал қилиш;

- бу йилнинг ўзида ипотека дастурлари доирасида қуриладиган уйлар инфратузилмасига зарур бўлган яна 800 миллиард сўм бўйича молиявий манбаларни аниқлаш топширилди.

Аҳоли зичлиги паст, эски уйлари кўп ва уй-жойга талаб юқори бўлган шаҳарларда реновация дастурига талаб ортаётгани қайд этилди.

Реновациянинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворини яратиш зарурлиги таъкидланиб, “Реновация тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун алоҳида ишчи гуруҳи тузилиши хабар қилинди. Ишчи гуруҳи илғор хорижий тажриба асосида “Реновация тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Facebook|Instagram|Twitter
4.4K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:18:08
Йиғилишда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шу мақсадда:

- 2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

- юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);

- пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

- банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

- қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

- аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
4.7K views12:18
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:01:40
Маълумки, Президент ташаббуси билан Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” дастури бошланади.

Шу мақсадда Қурилиш вазирлиги ҳузурида махсус уй-жой компанияси ташкил этилади. Унга Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ҳудудни комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ушбу ҳудудда 2,5 минг оилага мўлжалланган, барча стандартларга жавоб берувчи қулай
ва энергия тежамкор 58 та кўп қаватли
уй-жой барпо этилади.

Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигига бир ҳафта муддатда “Менинг биринчи уйим” шаҳарчасининг мастер режасини якунлаш, лойиҳани экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
4.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-04-05 14:44:12
Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда:

- тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш;

- дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;

- ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;

- яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;

- 10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш;

- Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.

Тижорат банклари балансида ипотекадан қайтиши керак бўлган маблағларни актив сифатида ишлатиб, ипотека облигациясини чиқариш орқали қўшимча 10 триллион сўм ресурс жалб қилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга икки ой муддатда “Ипотека облигацияси тўғрисида” қонун лойиҳасини киритишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
4.5K views11:44
Ochish/sharhlash
2023-04-04 22:48:27
Сабзипояликларнинг ўрик етиштириш тажрибаси оммалаштирилади

Термиз тумани “Солиобод”, “Сабзипоя” ва “Гулистон” маҳаллалари аҳолиси томонидан етиштириладиган эртапишар, ҳосилдор ўриклар нафақат юртимиз, қўшни давлатлар харидорларини ҳам доимо қизиқтириб келган.

Бугун вилоят ҳокими “Сабзипоя” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Нуронийлар, маҳалла фаоллари ва мутасаддилар иштирокидаги суҳбатда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида қилинган ишлар эътироф этилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалланинг ўрик етиштириш тажрибасини оммалаштириш, хонадонлардаги томорқаларда 3 млн дона кўчат етиштириш, 5 минг гектардан ортиқ майдонда ўрик боғлари ташкил этилишини таъкидлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.4K views19:48
Ochish/sharhlash
2023-04-04 22:01:43
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шеробод Шер Барака” савдо мажмуасида бўлиб, савдо дўконлари ва маҳсулотлар нархлари билан танишди ҳамда сотувчи ва харидорлар билан мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Шундан сўнг бозорни тартибга келтириш, тозаликни сақлаш, маҳсулотлар сотуви нуқталарини тартиб билан жойлаштириш, савдо мажмуасидаги дўконларни тўлиқ ишга тушириш, сотувчи ва харидорлар учун етарли шароит яратиш масалалалари муҳокама қилиниб, туман мутасаддилари ва алоқадор ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views19:01
Ochish/sharhlash
2023-04-04 21:24:00
Шеробод туманидаги 41-сонли мактабда фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тинглаб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Шундан сўнг, “Бўстон” массивида анорчиликка ихтисослашган “Сардорбек-Султонбек-Самир-Далер” МЧЖ томонидан анорзор қатор ораларида қовун етиштириш жараёнлари кўздан кечирилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.1K views18:24
Ochish/sharhlash
2023-04-03 11:40:36
Сурхондарё вилояти бўйича 4 843та тадбиркорлик учун ер участкаларини е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларда иштирок этиб, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг

Олтинсой туманидан 128 та (кўриш)
Ангор туманидан 175 та (кўриш)
Бандихон туманидан 265 та (кўриш)
Бойсун туманидан 279 та (кўриш)
Музработ туманидан 360 та (кўриш)
Денов туманидан 453 та (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 358 та (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 493 та (кўриш)
Қизириқ туманидан 422 та (кўриш)
Сариосиё туманидан 153 та (кўриш)
Термиз туманидан 955 та (кўриш)
Узун туманидан 294 та (кўриш)
Шеробод туманидан 389 та (кўриш)
Шўрчи туманидан 143 та (кўриш)
Термиз шаҳридан 8 та (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.2K views08:40
Ochish/sharhlash
2023-04-03 11:22:02
е-auksion савдо платформаси орқали Сурхондарё вилоятидаги 229 та кўчмас мулк савдога чиқарилди

Олтинсой туманидан 1 та (кўриш)
Ангор туманидан 5 та (кўриш)
Бандихон туманидан 3 та (кўриш)
Бойсун туманидан 10 та (кўриш)
Музработ туманидан 16 та (кўриш)
Денов туманидан 9 та (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 21 та (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 12 та (кўриш)
Қизириқ туманидан 11 та (кўриш)
Сариосиё туманидан 10 та (кўриш)
Узун туманидан 7 та (кўриш)
Термиз туманидан 26 та (кўриш)
Шеробод туманидан 12 та (кўриш)
Шўрчи туманидан 9 та (кўриш)
Термиз шаҳридан 75 та (кўриш)


"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
App Store Google Play

: +99899 203 00 30 (Сурхондарё вилоятидаги вакил)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.4K views08:22
Ochish/sharhlash