Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли Олтинсой тумани аҳолиси! Туманингизда ижтимоий-иқт | Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳурматли Олтинсой тумани аҳолиси!

Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

Эртага, 8 апрель куни соат 18:40 дан бошлаб, Сурхондарё телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.

Мурожаат учун:
(76) 223-43-91, (76) 223-45-57

Телеграм:(99) 482-00-77

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site