Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёлик 100 нафар ёшлар жорий йилнинг 3-12 апрель кунлар | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёлик 100 нафар ёшлар жорий йилнинг 3-12 апрель кунлари “Термиз умумқўшин” ҳарбий қисмида ташкил этилган “Жасорат мактаби” лойиҳасида иштирок этишмоқда.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда малакали кадрлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган йиғин доирасида мотивацион тренинглар, касб-ҳунар сирлари, бизнес сабоқлари ва тадбиркорлик кўникмалари малакали мутахассислар томонидан ўргатилади.

Шу билан биргаликда, психологик машғулотлар, маънавий-маърифий тайёргарлик, саф, жанговар тайёргарлик ҳамда диққатга сазовор жойларга саёҳатлар амалга оширилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site