Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.02K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2023-04-06 20:59:00
А.Ходжаев: Биз кўплаб давлатларнинг соҳага оид тажрибаларидан фаолиятимизда фойдаланишимиз лозим

Хабар берилганидек, 4-6 апрель кунлари АОКАда америкалик оммавий коммуникациялар бўйича эксперт Боб Женсен иштирокида матбуот котиблари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Уч кун давом этган тренинг машғулотларида давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот хизматлари раҳбарлари кутилмаган инқирозли вазиятларда жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан коммуникацион муносабатларни ўрнатиш, аҳолига биринчилардан бўлиб тезкор ва асосли хабарни етказиш, дезинформация ва фейк ахборотлар билан ишлаш, шу билан бир қаторда бундай ҳолатларда халқаро ҳамжамият ва дипломатик корпусларга ҳам ўз вақтида керакли маълумотларни тақдим этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан билим ва кўникмаларини оширишди.

Қизиқарли дебат ва савол-жавоблар билан ўтказилган семинарлар якунида Боб Женсен қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда ахборот хизматлари фаолияти айрим ривожланган давлатларга нисбатан ҳам яхши йўлга қўйилганлигини, матбуот котибларининг инқирозли коммуникация борасидаги тажрибалари кутганидан юқори эканлигини таъкидлади.

Семинар-тренингда фаол ва муваффақиятли иштироки учун матбуот котиблари махсус сертификат билан тақдирланди.

Биз маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил қиляпмиз, амалий кўмак беряпмиз. Айтиш жоизки, хорижий тажрибаларнинг ҳамма жиҳатларини ўрганишимиз ва албатта, мамлакатимиз қонунчилигига мос келувчи ҳамда фаолиятингизга ижобий таъсир кўрсатувчи мезонларини ишингизга татбиқ қилишингиз лозим. Агентлик бу борадаги саъй-ҳаракатларни мунтазам давом эттиради. Ахборот хизматлари ишини янада яхшилашда ёрдамга ҳамиша тайёрмиз, - деди А.Ходжаев матбуот котибларини қутлаш нутқида.

Шу тарзда, уч кун давом этган семинар-тренинг бугун ўз якунига етди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.1K views17:59
Ochish/sharhlash
2023-04-06 19:40:53
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Янги тизимга кўра, ёшлар ўртасида фестиваль, форум, танлов ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ягона йиллик календарь режа асосида ўтказиш жорий қилинади ва бу бўйича маълумотлар yoshlarportali.uz ягона электрон платформасига жойлаштириб борилади. “Ёшлар дафтари” орқали тақдим этиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турлари 2023-2024 йилларда 1,5 баробаргача оширилади.

ФИФАнинг махсус дастури асосида боғча ва маҳаллаларда “Оммавий футбол”, ўрта таълимда “Мактабларда футбол” ҳамда олий ўқув юртларида “Талабалар лигаси” дастурларини жорий қилиш таклифи билдирилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.3K views16:40
Ochish/sharhlash
2023-04-06 18:44:22
Президент Шавкат Мирзиёев табиатни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Табиий муҳитни асраб-авайлаган ҳолда, қўриқхона ва питомникларда экотуризмни, ов хўжаликларида овчилик туризмини ривожлантириш мумкин. Шу боис табиат масканларига сайёҳларни жалб қилиш, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш учун питомниклар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. Шунга асосан, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.1K views15:44
Ochish/sharhlash
2023-04-06 17:40:32
Асаларичилар меҳнатининг эътирофи: Сариосиёда асаларичилар билан учрашув ўтказилди

Кейинги йилларда юртимизда ривожланиб бораётган соҳалардан бири бу асаларичилик ҳисобланади. Бу йўналиш айниқса, Сариосиё туманида яхши йўлга қўйилган.

Бугун вилоят ҳокими Сариосиё туманида бўлиб, асаларичилик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. Уларнинг қадим минг йилликлардан буён сақланиб келаётган соҳадаги тажрибаси, асалариларни боқиш, асал етиштириш ва йиғиштириб олиш жараёнлари билан танишилди.

Соҳада илғорлик кўрсатиб келаётган тадбиркорларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Тадбир якунида дала четлари, боғларда гулларни чанглатиш учун асалари уяларини жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, масъулларга келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.6K views14:40
Ochish/sharhlash
2023-04-06 16:11:01
Инсон қадри учун | Сурхондарё вилояти Термиз тумани

Осиёнинг қоқ юрагида, Сурхонларё вилояти Термиз туманида "Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX" лойиҳаси доирасида 4000 дан ортиқ дўкон, ишлаб чиқариш майдони, экспорт-импорт операциялари бўйича логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари, шунингдек, сунъий сув ҳавзаси бўлган кенг кўламли дам олиш масканлари барпо этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.6K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-04-06 13:45:15
Қумқўрғонда пиллакорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Вилоят ҳокимининг кейинги ташриф манзили Қумқўрғон тумани бўлди. Туманнинг “С.Бойматов” ҳудудидаги "Муртоза Жовли" фермер хўжалиги пахта даласида туман пиллакорлари билан учрашув ўтказилди.

Самимий мулоқот давомида бошланаётган мавсумни кўтаринкилик ва юқори савияда ўтказиб, белгилаб олинган марраларга эришиш лозимлиги таъкидланди ҳамда ипак қурти боқувчи аёлларни рағбатлантириш мақсадида вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Шунингдек, пилла етиштириш мавсумининг бошланиши олдидан жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди ва юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, етиштирилаётган маҳсулотларнинг мўл-кўлчилигини сўраб дуога қўл очилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
571 views10:45
Ochish/sharhlash
2023-04-06 13:14:57
Термиз шаҳридан “E-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган 5 та давлат мулки объектлари:

1) (кўриш)
2) (кўриш)
3) (кўриш)
4) (кўриш)
5) (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.5K views10:14
Ochish/sharhlash
2023-04-06 10:41:02
Жарқўрғон туманида сувчилар билан учрашув ўтказилди

Вилоят ҳокими Жарқўрғон тумани “Исмоилтепа зироатчи” ҳудудидаги “Termiz jayxun cluster” MCHJ пахта майдонида тумандаги кластер ва фермер хўжаликлари сувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ерни уруғ экишга тайёрлашдан токи ҳосил пишиб етилгунига қадар кечани-кеча, кундузни-кундуз демай суғориш ишларини олиб бораётган сувчиларнинг машаққатли меҳнатлари эътироф этилди ҳамда уларга велосипедлар топширилди.

Жарқўрғон туманига ташрифда ҳам дала четларида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.4K views07:41
Ochish/sharhlash
2023-04-06 10:03:59
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Сурхон Янгиариқ” ҳудудидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги пахта даласида чопиқчи аёллар билан учрашди ва улар билан суҳбатлашди. Эрта тонгдан пахта даласида олиб бораётган меҳнатлари эътироф этилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбари билан мавжуд далалар четларига тут ва ток кўчатлари, соя, ошқовоқ, мош, ловия ва сабзавот экинлари экиш, парранда ва асалари боқишни йўлга қўйиш бўйича қилинаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

“Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги томонидан 43,3 гектар майдонга “Бухоро 102” навли, элита авлодидаги чигитлар жорий йилнинг 25 март куни экилган бўлиб, ҳозирги кунда униб чиққан ғўзанинг биринчи чопиғи ва агротехник тадбирлари амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.7K views07:03
Ochish/sharhlash
2023-04-05 16:55:10
Сурхондарёдаги 1 580 та ижтимоий соҳа объектларида ДХШ асосида иситиш тизими йўлга қўйилади

Музработ туманидаги 7-сонли мактабда Давлат хусусий шерикчилиги асосида иситиш тизими намунали тартибда йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими бугун ушбу мактабда бўлиб, иситиш тизимининг ишлаш ҳолати, унинг қулайликлари билан танишди.

Шу ернинг ўзида вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларида ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа тақдимотлари ўтказилди. Унга кўра вилоятдаги 1 580 та, шундан 886 та мактаб, 389 та боғча, 262 та тиббиёт ва 43 та бошқа объектларида тизим йўлга қўйилади.

Модернизация қилинадиган қозонхоналарнинг кафолат муддати 15 йил бўлиб, бу ҳозирги қозонхоналардан кўра уч карра кўп муддат хизмат қилади. Ўз навбатида иситиш жараёнларидаги харажатлар деярли каррасига камайишага эришилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.0K views13:55
Ochish/sharhlash