Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-10 19:48:16
Навбатдаги тадбиркорлар қабули Термиз туманида бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокими табиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш, масъуллар иштирокида ўрганиб чиқиш ва ечим топиш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни Термиз туманида жойлашган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти биносида ўтказди.

Унда! 38 нафар тадбиркорнинг 43 та масаладаги муаммо, шикоят ва мурожаатлари ҳамда янги лойиҳалар юзасидан ташаббуслари тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.

“Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш истагида бўлганлар қуйидаги телефон рақамларига ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача мурожаат қилишлари мумкин:

(+99876) 225 12 37;
(+99891) 585 02 42;
(+99890) 645 53 80.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.8K views16:48
Ochish/sharhlash
2023-04-10 05:30:36
Ҳудудларга ташриф: Қумқўрғон, Узун ва Сариосиё туманлари

2023 йил 9 апрель:
Қумқўрғон тумани “Жанубий Сурхон сув омбори”да соҳа фидойилари ва фахрийлари ҳамда нуронийлар билан учрашув ўтказилди;

Узун туманида чорвачиликни ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ва ечим изланди;

Боботоғ массивида 10 минг гектарда писта плантацияси ва коврак етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда;

Сурхон дарёсининг бўйидаги 1 минг гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаси йўлга қўйилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.6K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-04-10 00:12:44
Сурхон дарёсининг бўйидаги 1 минг гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилади

Бугун ҳудудларга ташрифининг охирги манзилида вилоят ҳокими Узун тумани “Файзова” маҳалласида бўлиб, Сурхон дарёси бўйида интенсив усулда кичик ҳовузларда балиқ етиштириш ва асаларичиликни йўлга қўйиш лойиҳалари билан танишди.

Ҳозирги кунда 231 гектарда ушбу усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, уни 1 минг гектарга етказиш ҳамда асаларичиликни ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни ечимини қилиб, иккала тармоқни кенгайтириш лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, фуқароларнинг мурожаатига асосан ҳудудга яқин жойда жойлашган қишлоқ муаммолари ўрганилиб, масъулларга электр таъминотини яхшилаш учун темир бетон устунлар ўрнатиш ва оқова сув таъминоти масаласидаги муаммони ҳал этиш учун насосларни ишлатиш бўйича вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.9K views21:12
Ochish/sharhlash
2023-04-09 23:25:18
Боботоғда 10 минг гектарда писта плантацияси ташкил этилмоқда

Бугунги ҳудудларга ташрифнинг навбатдаги манзили Узун тумани Боботоғ массиви бўлди. Вилоят ҳокими “Боботоғ” ўрмон хўжалигида 10 минг гектар ер майдонида писта ва қатор оралиқларида коврак доривор ўсимлиги плантациясини ташкил этиш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Ҳозирда 1 минг гектар майдонда писта ва коврак кўчатлари экиб бўлинган. Қатор оралиқларидан доривор ўсимликлар етиштиришнинг йўлга қўйилиши, лойиҳанинг самарадорлигини янада оширади ва бир гектар майдоннинг ўзидан 120 млн доллар фойда олиш имконини беради.

Лойиҳанинг умумий қиймати 11,7 млрд сўм бўлиб, шундан, 1 минг гектар учун 1,17 млрд сўм “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги маблағлари ҳисобидан, қолган 9 минг гектар учун 10,504 млрд сўм маблағлар тадбиркорлар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида 2 мингта иш ўрни яратилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.8K views20:25
Ochish/sharhlash
2023-04-09 22:10:43
Узун тумани ҳокимлигида вилоятда чорвачиликни ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Чорвадорлар билан мулоқот давомида уларни қийнаб келаётган муаммолар ҳудудлар раҳбарлари ва соҳа масъуллари иштирокида кўриб чиқилди. Яйловларни қайта хатловдан ўтказиб, чорвадорларга ажратиладиган майдонларни уларнинг моллари жон бошидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш бўйича топшириқ берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.8K views19:10
Ochish/sharhlash
2023-04-09 07:08:28Бугун буюк соҳибқирон, адолат ва қудрат соҳиби Амир Темур таваллудига 687 йил тўлди

Мен ҳамиша шукур айтдим Парвардигорга,
Қодир Аллоҳ ойдин қилди йўлимни доим.
Забт айласам қай бир замин, қай мамлакатни
Худойимнинг хоҳишига таяндим мудом.
Ҳатто йироқ юлдузларнинг феъли қандоқ деб,
Тинглаганман қуръачию мунажжимларни.
Турфа дину эътиқодга ибодат қилган
Неча-неча қавмларни ҳукмимга олдим.
Муҳаммаднинг яловини кўтардим баланд.

***
Жангу жадал орасида фурсат топган чоқ
Битик қилдим қоидаю амалларимни.
Мен уларни атаганман Тузукот дея.
Умидворман, келажакда бу тузукларим
Асқотгайдир салтанату авлодларимга.
Тожу тахтни мендек узоқ сақлай десангиз,
Қиличингиз ўйлаб чекинг, бўлинг ҳамжиҳат.
Шунқорларим, адолатни дастур қилингиз,
Энг аввало, Ватан ила, Миллатни асранг.


Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасидан

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.2K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-04-09 06:47:38
Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 23 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, ерлардан унумли фойдаланиш бўйича Олтинсой туманида ўтказилган семинар ва янгидан ўзлаштирилаётган 1000 гектарлик боғда олиб борилаётган ишлар тафсилотлари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-09 02:52:00
Ҳудудларга ташриф: Сариосиё туманида бунёд этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивидаги қурилиш-монтаж ишлари билан танишилди

Мазкур массив доирасида 2022-2026 йиллар давомида 78 та кўп қаватли, 2 322 та хонадонли турар-жойлар барпо этилади. Турар-жойларнинг биринчи босқичини жорий йил 9 май санаси арафасида фойдаланишга топшириш белгиланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.3K viewsedited  23:52
Ochish/sharhlash
2023-04-08 21:00:27
Сариосиёда 2 322 та хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади

Сариосиё туманида 31 гектар майдонда 2022-2026 йилларда жами 78 та 5, 7 ва 9 қаватли, 2 322 хонадонли замонавий энерго тежамкор, барча қулайликларга эга уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, кўнгилочар масканлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади.

Ҳозирги кунда унинг биринчи босқичида 19 та 5 ва 9 қаватли, 728 та хонадондан иборат турар-жойлар қурилиши якуний босқичда олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими мазкур массивда бўлиб, якуний қурилиш-монтаж ишларини кўздан кечирди. “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичини жорий йил 9 май арафасида фойдаланишга топшириш, турар-жойларда барча инфратузилмалар, болалар майдончалари, йўлаклар, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини якунига етказиш бўйича масъуларга вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.7K views18:00
Ochish/sharhlash
2023-04-08 14:53:48
Ҳудудларда топшириқ ва дастурлар ижроси:

Термиз тумани “Намуна” маҳалласининг 1 км дан ортиқ ички йўллари асфальтланди;

Ангор туманининг “Баҳор” ва “Дўстлик” маҳаллаларида янги темир-бетон устунлар ўрнатилиб, ёпиқ электр тармоқлари тортиш ишлари амалга
оширилди;

Музработ туманидаги 4Р-102 "Жарқўрғон-Новшаҳар-Болдир к-Келиф" автомобиль йўлининг 56-57 км қисмида асфалть ётқизиш ишлари олиб борилмоқда;

Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласи ички йўллариида асфальтлаш ишлари амалша
оширилмоқда;

Термиз шаҳридаги 1, 7 ва 22-сонли мактабларнинг ташқи фасад қисми бўёқланди, ҳудуд ободонлаштирилиб, кириш йўлаклари ва синфхоналар
таъмирланди. Шунингдек, 1 ва 7 сонли мактабларда мини стадион қурилиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views11:53
Ochish/sharhlash