Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-11 15:29:02
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳам янги тизим бўлади.

Чет тилини ўқитишга эътибор туфайли хусусий тил марказлари сони 6 мингдан ортди. Бугунги кунда 1,5 миллион ёшларимиз бўш вақтини чет тилини ўрганишга бағишламоқда.

Лекин шу билан бирга, яқинда 100 минг нафар ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада ёшлар футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиши, бўш вақтини киберспорт билан ўтказишини, китобхонлик, мусиқа, рақс, караоке, театр ва кино бўйича инфратузилмага эҳтиёж борлигини айтган, оилавий айланиш учун хиёбон ва сайилгоҳлар ташкил этилишини сўраган.

Шу муносабат билан вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳлари”ни ташкил этиш топширилди.

Бу жойларда киберспорт, спорт ва интеллектуал ўйингоҳлар, караоке клублари, театр, мода подиумлари, бук-кафе, коворкинглар ва бошқа кўнгилочар жойлар ташкил этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Истироҳат боғлари, хиёбонларда ижодий ва кино кечалари, рақслар, дискотекалар, викториналар, “Қувноқлар ва зукколар” ва бошқа билимга чорлайдиган ва кўнгилочар, томошабинлар талабига мос тадбирларни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.8K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:57:13
2021 йилда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга тўланган ижтимоий солиқни қайтариб бериш амалиёти жорий қилинган эди. Бундан 9 мингдан зиёд корхона фойдаланди, уларга 150 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ қайтарилди, 100 минг ёшлар бандлиги таъминланди. Шу боис, ушбу тажрибани яна 2 йилга узайтиришга қарор қилинди.

1 июндан бошлаб “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий қилиш топширилди.

Ёшлар ўртасида IT, реклама, кино, архитектура, дизайн, маркетинг, ҳунармандчилик, рассомчилик каби йўналишларга қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олиб, вилоят ҳокимларига йил якунигача биттадан “Креатив парк” ташкил этиш топширилди. Уларда IT парк резидентларига берилган имтиёз ва енгилликлар қўлланади.

Бу мақсадлар учун “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва электрон платформаси ташкил қилинади. Жамғармага 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва енгил шартларда, зарур бўлса, фоизсиз ва гаровсиз ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
3.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:56:59
Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.9K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:56:40
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.9K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:31:30
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
3.5K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:11:12
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;

- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;

- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;

- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;

- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
3.8K views11:11
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:03:50
Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

- Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:

- ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;

- 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;

- 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
3.8K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-04-10 21:59:20
Вилоят ҳокими Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида “Мустақиллик” маҳалласидаги қумлоқ, чўл зонада жойлашган 5 гектар майдондан самарали фойдаланиб,
Калифорния “қизил ёмғир чувалчанглари”дан биогомус ўғит-маҳсулотини етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркор фаолияти билан танишди.

Тадбиркор мазкур жойда маҳаллий аҳолининг чорва молларидан чиққан гўнгдан сифатли органик ўғит ишлаб чиқармоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биогумуснинг ўрнини яхши билган тадбиркор шу ернинг ўзида полиз ва сабзавот экинлари етиштиришни ҳам яхши йўлга қўйган.

Вилоят раҳбари унга фаолиятини кенгайтириши учун қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, масъулларга тадбиркорга кўмак кўрсатиш топшириғини берди.

Шунингдек, ушбу маҳалла хонадонларининг бирида биогумусдан фойдаланиб , иссиқхонада помидор маҳсулоти етиштириш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
993 viewsedited  18:59
Ochish/sharhlash
2023-04-10 21:21:16 Институт учун қўшимча ўқув биноси ажратиш масаласи кўриб чиқилди

Бугун Термиз туманида бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани касб-ҳунар мактаби (Собиқ Халқобод коллежи)да бўлиб, масъуллар билан ушбу бинодан самарали фойдаланиш масаласини жойида ўрганди.

Ҳозирги кунда касб-ҳунар мактаби сифатида фаолият юритаётган мазкур бино 886 ўринли бўлиб, мавжуд қувватдан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу сабабли бинодан самарали фойдаланиш мақсадида, йилдан-йилга талалабалар сони ортиб бораётган, қўшимча ўқув биносига эҳтиёжи бўлган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтига ажратиш масаласи тегишли вазирликлар билан биргаликда кўриб чиқилиши белгиланди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида 20 нафар ишсиз хотин-қизларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун тикув дастгоҳлари топширилди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари “Нурмуҳаммад-Мафуна” фермер хўжалигига қарашли 200 тонна сиғимли музлаткичли-омборида бўлиб, бу ерда укроп маҳсулотларини йиғиш, сақлаш ва экспортга йўналтириш жараёнлари билан танишди. Тадбиркорнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ечими борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views18:21
Ochish/sharhlash
2023-04-10 21:21:15
Институт учун қўшимча ўқув биноси ажратиш масаласи кўриб чиқилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.1K viewsedited  18:21
Ochish/sharhlash