Get Mystery Box with random crypto!

Жарқўрғон туманида ўрганилган кейинги манзил 5-сонли давлат ма | Surxondaryo viloyati hokimligi

Жарқўрғон туманида ўрганилган кейинги манзил 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

Бу ерда болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар, тарбияланувчиларни болаликдан касбга, санъатга, хусусан, рассомчиликка қизиқтириш, спорт машғулотларига жалб қилиш, шунингдек, боғчада тил ўргатиш жараёнларининг ташкил этилиши кўздан кечирилди.

Ташриф якунида болажонлар учун мўлжалланган китоблар жамланмалари ҳамда ўйинчоқлар топширилди.

Шунингдек, тумандаги Спорт мактаби фаолияти билан ҳам танишилиб, бу ерда ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблигини қўлга киритган ёшларга мукофотлар топширилди. Масъулларга спорт тўгаракларини ривожлантириш, ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site