Get Mystery Box with random crypto!

Президент топшириғи амалда: Термиз шаҳрида “Ёшлар сайлгоҳи” та | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент топшириғи амалда: Термиз шаҳрида “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилади

Куни-кеча Президентимиз раислигида ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросига киришилди.

Кун аввалида вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги “Бобур” боғида фаол ёшлар билан учрашиб, янги ташаббус ва таклифлар юзасидан мулоқот қилди. Мулоқот давомида “Бобур” боғи негизида “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилиши, ушбу сайлгоҳда очиқ осмон остида ёшлар учун катта кутубхона барпо этилиши маълум қилинди.

Масъулларга сайлгоҳ лойиҳасини ёшларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш, боғ атрофини ободонлаштириш, тартибга келтириш ва ёшларнинг ҳақиқий файзли масканига айлантириш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site