Get Mystery Box with random crypto!

Жарқўрғон туманида ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, сп | Surxondaryo viloyati hokimligi

Жарқўрғон туманида ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, спорт мактаби ва тиббиёт масканлари фаолияти, яратилган шароитлар, олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Дастлабки манзилда туманнинг “Бешбулоқ” маҳалласидаги 36- мактабда 2 та хорижий тил ҳамда 1 та касб ўргатишни ташкил этиш жараёнлари билан танишилди.

Мактабда сартарошлик, ошпазлик, пишириқ пишириш, карвинг санъати, тикувчилик каби касблар ўқувчиларга ўз касбининг устаси бўлган мураббийлар томонидан ўргатилмоқда. Эътиборли томони ўқув-устахонасида тайёрланган айрим маҳсулотлар, хусусан, ясалган гулларнинг ўз харидорлари бор.

Шунингдек, мактабда замонавий жиҳозланган хорижий тилларни ўқитиш хоналари ташкил этилган бўлиб, унда корейс ва инглиз тилини ўргатиш йўлга қўйилган.

Барча умумтаълим мактабларида 2 та хорижий тил ҳамда 1 та касб ўргатишни намунали ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site