Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-04-12 10:09:25
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги Сурхондарё вилояти филиали Россия Федерациясининг Калуга вилоятида жойлашган ГК "МЕРОС" корхонасида шартнома асосида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф этади.

Танлов 2023 йил 14 апрель соат 13:30 да бошланади

Талаб этиладиган мутахассисликлар:
қишлоқ хўжалиги ишлари;
иссиқхонада ишчи;
мева ва сабзавот терувчи.

Маош: ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ ИШБАЙ (40 минг рубльдан - ишга қараб ошиб боради)

Иш берувчи томонидан (кейинчалик ойлик иш ҳақидан ушланиб қолиш шарти билан) яратиб бериладиган шарт-шароитлар:
Авиа чипта;
Патент харажатлари.

Мурожжат учун телефон: +998762224522,
+998902478663,
+998972449051,
+998932224442,
+998888061161

Суҳбат-танлов ўтеазиладиган манзил: Термиз шаҳри, Маржон кўчаси 2-уй. Эски шаҳар АБКМ биноси

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.9K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:51:46
Ахборот 24 | Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилади

Вилоятдаги 753 мингдан ортиқ ёшлар учта тоифага бўлиб олинган бўлиб, улар билан манзилли ишлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.9K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:10:06 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
6.0K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-04-12 03:03:31
Сурхондарёда гилос пишди

Азалдан Термиз тумани аҳолиси ўзининг бой деҳқончилик тажрибаси билан томорқадан самарали фойдаланиб келади.

Туманда боғдорчилик ҳам яхши ривожланган бўлиб, бугунги кунда мева маҳсулотлари пишиб етилиб, бозор расталарига етказилмоқда.

Хусусан, "Истиқлол" ва "Қорахон" маҳаллаларининг миришкор боғбонлари боғида юртимизда биринчилардан бўлиб гилос пишиб етилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.2K viewsedited  00:03
Ochish/sharhlash
2023-04-11 21:40:02
Зартепада балиқчилик лойиҳаси кенгайтирилиб, экотуризм маскани ташкил этилади

Қизириқ туманига ташриф якунида вилоят ҳокими “Зартепа” маҳалласида фоалият олиб бораётган “Жануб тонг диёри” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган балиқчилик лойиҳасини кенгайтириш ва ҳудудда экотуризм маскани ташкил этиш лойиҳа-таклифлари билан танишди.

Ҳозирги кунда 5 гектар майдонда йилига 70 тонна балиқ етиштираётган мазкур фермер хўжалиги, яна 10 гектар майдонда сунъий кўл ташкил этиб, экотуризм маскани барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун банкдан 5 млрд сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Мазкур лойиҳа-таклифи билан танишган вилоят раҳбари масъулларга лойиҳанинг самарасини ўрганиб чиқиб, тегишли ёрдамни кўрсатиш юзасидан топшириқларни берди.

Шунингдек, лойиҳани сифатли амалга ошириб, иш ўринлари сонини кўпайтириш, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қонидириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.3K views18:40
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:50:00
Қизириқда жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Қизириқ туманига ташрифи чоғида “Сурхон Коттон Текстил Кластер” МЧЖда жорий йил ғалла ўрим йиғимига комбайнларнинг тайёргарлиги ҳамда ёғ ишлаб чиқариш лойиҳасининг тақдимоти билан танишди.

Туманда 10 минг 190 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 27 та замонавий комбайнлар шай ҳолатга келтирилган бўлиб, бугун мавсум олдидан ҳайдовчи ва ёдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда иш ҳақи аванс пуллари, шунингдек, сувчи ва назоратчиларга 10 та электромотороллер топширилди.

Ташкил этилган семинар давомида қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда фойдаланилаётган дори воситалари намуналари билан танишилиб, мутахассислар томонидан батафсил ахборот берилди.

Бундан ташқари мавсум олдидан эхсон қилиниб, жонлиқ сўйилди ва қуръон тиловат қилинди ҳамда ғалла ўрим-йиғимини сифатли ўтказиш, ҳосилдорлик мўл-кўлчилигини сўраб дуога қўл очилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.7K views13:50
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:15:45
Йиғилишда айтилган таклиф ва ташаббуслар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни IT, хорижий тил, замонавий касбларга ўқитиш, спортга жалб қилиш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари назарда тутилади.

Дастурда соҳада эришиладиган аниқ мақсадли индикаторлар белгиланади.

- Ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент бу борада парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, зиёлилар, нуронийлар, маҳалла фаолларини ҳам қаттиқ бел боғлаб, ёшлар тарбияси, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан астойдил шуғулланишга чақирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва соҳа раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.5K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:15:19
Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний “виртуал ҳужралар” аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.1K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:50:50
Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2.7K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:36:15
Тошкент шаҳрида Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этиладиган бўлди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.

Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.

Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади.

Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2.9K views12:36
Ochish/sharhlash