Get Mystery Box with random crypto!

Бизнесда тажриба ортган сари бир нарсани тушуняпман, болага та | Allaev Uz (16 )

Бизнесда тажриба ортган сари бир нарсани тушуняпман, болага тартибни ва ўтириб бир жойда ишлашни ўргатиш керак.

8 йилда ўнлаб ақлли ва қобилиятли одамларни кўрдим. Кўпи ўзи ўйлагандан анча ақлли, ўсиш имконияти анча катта. Лекин, аксарининг муаммоси тартибда ва масьулиятни ҳис қилиб қаттиқ меҳнат қилолмасликда. Орасида шунақалари борки, уч ойга деб олинган ишни олти ой кечикиб топшириши мумкин. Бошқа бир қисмида кайфият жуда тез ўзгаради, уни ҳатто ҳазм қилиб улгурмийсан. Бир қисми тез зерикса, бошқа бир қисми ҳатто бир соат фокусни жамлаб бир ишга киришолмайди. Бир қисми ҳар уч-тўрт ойда иш ўрни алиштиради, Asaxiy дан кетгач ўнлаб иш ўрни алиштирганларни кўрдим.

Агар инсон қобилиятсиз, ақлий салоҳияти юқори бўлмаса, бу алам қилмасди. Лекин, афсуски шунақа. Шу учун бола тарбиялаганда тартибни, қаттиқ меҳнат қилишни, иродани ўргатиш ҳам муҳим экан.