Get Mystery Box with random crypto!

Швецарияда инглиз тилини биладиган ва билмайдиган кадрлар маош | Allaev Uz (16 )

Швецарияда инглиз тилини биладиган ва билмайдиган кадрлар маоши ўртасидаги фарқ ўртача 17,9 фоизни ташкил этибди.
Ундан ташқари она тилига қўшимча мамлакатдаги миллий тиллардан бирини билиш (француз, немис, итальян) маошлар ўртасидаги фарқни 20,3 %гача етказаркан.
Ваканцияларнинг 87 фоизида немис тилини, 67 фоизида француз тилини, 32 фоизида инглиз тилини билиш талаб қилинар экан.

Чет тилини билиш фақатгина четга кетиш ёки имтихонлардан ўтиш учун эмас, карьера ва кўпроқ даромад қилиш учун ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Энди ҳатто бир эмас, икки ёки уч чет тилини ўрганиш талаб қилиниши мумкин. Ўзбекистон шароитида фарзандингиз инглиз тилига қўшимча рус ва турк тилларини ўрганиши келажакдаги карьерасига анча фойдали бўлиши мумкин.