Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-06-08 15:12:47 Ўтган йили Россия Украина ҳудудига бостириб киргач, мамлакатдан юз минглаб кадрлар Ўзбекистонга кўчиб келишди. Бугунга келиб меҳнат мигрантларининг катта бир қисми бошқа мамлакатларга кетиб ҳам улгуришди. Кимдир уларни релокант, кимдир гостарбайтер, кимдир иммигрант деди. Гап ҳозир бу ҳақида эмас, кутув ва реаллик ҳақида. 

Канални олдиндан ўқийдиганлар яхши билишадики, ман бошиданоқ меҳнат бозорига сифатли кадрлар кириб келишини қўллаб-қувватлаганман. Яхши мутахассислар кириб келиши бизда маҳаллий меҳнат бозорини ўзгартириши, ривожланишига сабабчи бўлиши мумкинлигини айтганман. 

Ҳозирги кунга келиб вазиятга баҳо бериб бошласак бўлади. Мигрантлар борасида асосий муаммо кутувларда бўлди. Ўзбек бизнеси нимагадир зўр кадрлар билан ҳамма муаммоларимни ечаман, ишим юришиб кетади деб умид қилди. Бунақа бахслар ҳатто Asaxiy нинг ичида бўлганини ҳам тан оламан. Эсимда, Ozon ва Wildberries дан келган бир нечта кадрларни ишга олмоқчи бўлган эдик ва якунда фикрдан қайтиб ўз кадрларимизга ишонишга қарор қилгандик. Янада аниқ айтсам, бизга у кадрлар қимматлик ҳам қиларди. 

Айтганимдек, ўзбек бизнесидаги нотўғри тушунча якунда мигрантлар борасида бироз пессимистликка олиб келди. Ўзбек бизнеси мигрантлар ҳамма муаммони ечиши, бизнес даражасини халқаро даражага олиб чиқишини умид қилди. Мана шу жойда бир киши атрофида тузилган авторитар бошқарув билиниб қолади. Бунақа бошқарувда ҳамма нарса бир шахс атрофида қурилади. Катта бизнесларда бўлса вазият бошқача. Унақа бизнесларда тизим шунақа мураккабки, ҳеч ким бутун бошли тизимни билмайди, ҳатто компания раҳбари ёки асосчиси ҳам. Ҳар ким айсбергнинг бир учини яъни ўзи кўрадиган томонини билади. Асахийда ҳам вазият шунақа, ман Айсбергни ўзим томонини билсам, шеригим Элдор ака бутунлай бошқа томонини, логистика ва омборхона раҳбари бошқа томонини, нашриёт бош муҳаррири бошқа томонини кўради. Ҳар бир мутахассис ўз йўналишини яхши билади ва у йўналишни бошқа бўлим мутахассиси у тушунганчалик тушунмайди. Энди минглаб одам ишлайдиган мураккаб тизимларни фараз қилишингиз мумкин. Келган меҳнат мигрантлари билан ҳам вазият шунақа эди. Улар яхши, ҳатто зўр мутахассис бўлиши мумкин, лекин ўзининг кичик йўналишида зўр мутахассис. У фақат ўзи ақли етадиган, қўли тегадиган кичик йўналишни тўғрилаши, тартибга солиши мумкин. Алоҳида пазлнинг ичида бир қисм деб олсак, у ўз қисми вазифасини зўр бажаради. Лекин, биздаги кўп бизнеслар улардан шунча ойлик бердим, ҳамма муаммоларимни ечасан, ривожланишга йўл кўрсатасан деб сал кам сеҳирли таеқча сифатида қарагани муаммонинг асоси бўлди. Шундан келишмовчиликлар келиб чиқди. Бунга маҳаллий “хўп” ва раҳбар нима деса ҳам ҳақ деган тушунчалар қўшилиб бошқа муаммолар чиқарди.

Якунда икки томоннинг ҳам бир-биридан кўнгли қолди. Эшитса икки томон ҳам бир-бирина айблайди, икки томон ҳам ўзича ҳақ. Муаммо бўлса нотўғри кутувлар ва реалликдадир.
4.5K viewsedited  12:12
Ochish/sharhlash
2023-06-08 13:50:51 #soliq_hamkor
Бундан кейин алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига кўзингиз тушдими дарров Солиқ ҳамкор орқали мурожаат йўллашингиз мумкин.

Сўнгги 2 йилдан буён ноқонуний тамаки маҳсулотлари муаммоси давлат ва жамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. 2023 йилнинг дастлабки беш ойидаги, тадқиқотларга кўра, Ўзбекистонда 700 миллиондан ортиқ ноқонуний сигареталар сотилган ва бу давлат бюджетига қарийб 250 миллиард сўмлик зарар келтирган.

Агар солиқ ҳамкор орқали боғлансангиз 10 иш кунида кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади.

Тасдиғини топган мурожаатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса БҲМининг 5 бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

Шунингдек, Солиқ ҳамкор орқали чек бермаслик,  пластик картага савдо қилмаслик,  маҳсулотни пластик картага қиммат сотиш ва ноқонуний тадбиркорлик фаолияти юзасидан мурожаат йўллаш мумкин.
145.1K views10:50
Ochish/sharhlash
2023-05-21 21:24:37 Ўзбек тилида каналлар анча кўпайиб қолди. Шахсан ўзим доим ўқиб турадиган каналларимнинг рўйхати сизга қизиқ бўлса, улар қуйидаги:

Техноплов - технологиялар дунёсида рўй бераётган ҳодисаларга, ана шу технологиялар ҳақида тинмай контент яратадиган Саадулла Абдуллаев тарафидан бериладиган шахсий фикрдар ва янгиликлар.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Сусамбил - фэнтези дунёсининг муҳлислигини матн кўринишида ҳам исботлаб турадиган Нодир ака. Смартфон экранида экскалибур қиличи билан ёзади.

Teacher Azam - инглиз тилини жамиятдаги адолатсизлик ва коррупция ҳолатлари орқали ўргатадиган ва сочи кимйо моддаларидан иборат бўлган Азам Қаҳрамонийнинг канали.

Наноузбек - Технопловдан бўлиниб, технологиялар ҳақида мустақил равишда, мустақил фикр юритадиган Фариз Абдураимовнинг канали

Ғазна - Дата-журналист Нодирбек Нортўраевнинг канали. Давлат пуллари нимага сарфланаётгани, ким қандай ўйин қилаётгани, статистика ва ҳужжатларни осон тилда тушунтириб беради

Plossla - Ҳар бир инсон қайсидир маънода Ploss - шу шиор остида йиғилган ёшлар атрофда бўлаётган воқеаларга ўзининг муносабатини мем кўринишида ёритиб боради. Бу ерда мем сизни нафақат кулдириши, балки йиғлатиши ҳам мумкин

Кундузий - ютубда жуда ақлли ва жамиятга таъсир қиладиган видеолар олиб, телеграмда ўз чиройини мақтаб, севги хақида фикрлайдиган Хафиз Кундузиевич

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.
1.8K views18:24
Ochish/sharhlash
2023-05-21 10:12:17 Ривожланиш учун аниқ бир стратегия бўлиши керак. Ким нима деса шунга қараб кетавериш, вазиятга қараб қарор бериб кетавериш фақат хаос яратади. Ўзи қарор бериб, ўзи қарши кетишга, кайфиятга қараб у шоҳдан бу шоҳга қўнишга олиб келади. Мақсад қанчалик олий бўлмасин, қатъият, принцип, аниқ йўл бўлмаса, фақат бугун билан яшалса, қарорлар фундаментал изланишлар ва аниқ стратегия билан қабул қилинмаса, на компания ичидагилар, на ташқаридагилар ишонмай қўйишади. 

Тизим ичидаги ҳар бир одам қаерга қараб кетилаётганлигини билмаса ва ҳаракатларини шунга қараб мослаб бормаса тартибсизлик кўпайиб боради. Аниқ қоидалар бўлмаган жойда компания шалоқ аравага ўхшаб қолади. Шалоқ аравани раҳбар қаерга олиб кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Раҳбар ўзи ҳам аниқ манзилни билмайди, йўлдаги вазиятга қараб юраверади. Ундан ҳам ёмони раҳбар узоқни кўрадиган қилиб эмас, вазиятга қараб, ўз манфаатига қараб қарор беришга тарбияланганлиги бўлиши мумкин. 

«Латте омили» китобидаги ўша ибора қайта-қайта мияда айланади: «Қаерга кетаётганингизни билмасангиз, борадиган манзилингизни ёқтирмаслигингиз эҳтимоли катта». 


Буюк бизнес яратиш осон эмас...
3.6K viewsedited  07:12
Ochish/sharhlash
2023-05-20 20:35:05
Ливанга саёҳат тугади, лекин мамлакат қалбда қолди. Бир кун аниқ қайтаман.
4.1K views17:35
Ochish/sharhlash
2023-05-20 15:51:56
Нима ўқиймиз? Депутат Дониёр Ғаниев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/20/mutolaa-doniyor-ganiyev/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.9K views12:51
Ochish/sharhlash
2023-05-20 15:19:42 Ҳуқуқингни талаб қилиш айбми?

Сўнгги вақтларда қонунларда жамоатчилик назорати алоҳида белгилаб ўтилмоқда. Ҳукумат бирор нарсага қарши фақат ваколатли органлар орқали курашиш етарли эмаслигини тушуниб етаётгандек. Қонунларимда қоидабузарликлар ёки қонун бузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқаролар бефарқ бўлмаслиги учун чоралар кўрилаётгани аслида ижобий ҳолат. Оддий мисол сифатида охирги Президент қарорларидан бирини кўрсатаман. Апрель ойида қабул қилинган қарорга кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар бериш орқали истеъмолчи унга нисбатан қўлланиладиган жариманинг 20%и миқдорида (500 000 сўмдан) кешбэк эгасига айланиши мумкин қилиб белгиланган.

Тасаввур қилинг, сиз ноқонуний маҳсулотни савдоси гувоҳига айландингиз. Дейлик бу оддий сигарет. У Ўзбекистонга ҳеч қандай қонуний йўл билан кириб келмаган. Унинг бюджет учун тўлаши керак бўлган солиғини қўя турайлик, унинг сифатига ҳеч ким кафолат бермайди. Ундаги захарли моддалар инсонга қанчалик зарар келтириши ёки келтирмаслиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шундай ҳолатда сиз Soliq.uz иловаси орқали ариза йўллаб бу ҳақида хабар бермоқдасиз.

Натижада ноқонуний сигарет сотаётган тадбиркор жаримага тортилади. Балки сиз унга жабр бераяпман деб қўрқишингиз мумкин, аслида сиз эмас, айнан у сиздақа кўплаб инсонларга зарар келтирмоқда. Тадбиркор ўзи нима сотаётганини билиши шарт. У сигаретни харид қилаётганда қути устида акциз марка бор ёки йўқлигини кўрмай қолиши мумкин эмас. Сизнинг хабарингиз ортидан тадбиркор жаримага тортилади ва бу нарса унинг кейинги фаолиятида ноқонуний иш билан шуғулланмаслигига яхшигина туртки бўлади. Мамлакатга ноқонуний тамаки кириб келиши камаяди ва улар ҳам қонуний тарзда фаолият кўрсатишга мажбур бўлади. Сизнинг ҳам меҳнатингиз зое кетмайди, тегишли моддий рағбат сизга ҳам тортиқ этилади.

Мана шу механизм — жамоатчилик назорати дейилади. Айнан мана шу усул билан жуда кўплаб қурашларда ғолиб чиқиш мумкин. Ўз ҳуқуқлари учун курашган одамларни майна қилиб юраверадиган бўлсак ҳеч қачон ривожлана олмаймиз.
4.5K views12:19
Ochish/sharhlash
2023-05-20 08:49:14 ​Омад ҳақида.

Француз тилини ўрганиб бошлагандан сўнг ҳаётда энг катта орзуйим Франция бориш бўлган. Француз маданиятини севиб қолганман. Хотя, яна битта катта орзуим биринчи севгимга эришиш бўлган)).

Хуллас Тошкентга келиб француз тили таржимонлиги бўйича ўқишга кирдим. Ўша вақтларда Каримов режими ёптирмасдан олдин Лабзак кўчасида Виктор Гюго номидаги француз маданият маркази бўларди. Француз китобларига тўла, ёшлар француз тилини ўрганадиган, турли хил круглий стол ва маданий воқеалар бўладиган ўзига хос Франциянинг бир бўлаги эди. Университетдаги дарсларни қолдириб, асосан вақтни шу марказда ўтказардим. Француз ҳаётига берилиб кетгандан, ҳар доим умримни охиригача бир марта Франция борсам бўлди деб орзу қилардим.

Ушбу марказ томонидан ҳар йили 21-март куни Франкофония байрамига бағишлаб савол жавоб тарзида конкурс бўларди ва конкурсда Францияга 14 кунлик саёҳат ютиларди. Рақобат жуда кучли, саволлар турли хил мавзуда бўлганлиги учун ютиш имконияти мандай инсон учун нолга тенг эди десам ҳам бўлади. 2009-йилда ҳам конкурсни ташкиллаштиришганда ман шунчаки байрамга қизиқиб бордим, конкурсни ютишимга ишонмасдим. Лекин, нимадир бўлдию, 100дан ортиқ иштирокчи орасида омад сабаб кейинги босқичларга чиқиб боравердим. Охирги финалда бир рус қизи билан қолдим. Якунга етиб келдик, жюри қўлидаги охирги савол. У қизда 11 бал, манда ўн бал. Агар саволга у қиздан олдин ман жавоб берсам ютишим мумкин, лекин саволга иккаламиз ҳам жавоб беролмасак у қиз Францияга саёҳатни ютиб олди.

Бошловчи саволни ўқиб бошлади: ХIХ аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошида яшаган ушбу француз ҳайкалтароши замондошлари томонидан ўз даврининг энг зўри деб тан олинган. Унинг услуби реализм, романтизм, импрессионизм ва символизм чегарасида жойлашган. Унинг Камилла Клодел исмли аёл билан севги тарихи бутун дунёга машҳур, бу ҳақида ҳатто фильм ҳам суратга олинган. Унинг энг машҳур асарларидан бири «Бўса» асаридир. Бу ҳайкалтарош ким?

Ўша кунларда кечки пайт уйқудан олдин мияни чарчатиш учун бир француз тилидаги бадиий китобни ўқиб юргандим. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ўша бадиий китобда бир бет француз ҳайкалтароши Огюст Роден ҳақида маълумот бор эди. Танловдан роппа-роса икки кун олдин шу ҳақида ўқигандим. Жавобни айтганимда бошловчи қайта сўради жавобни, чунки ҳеч ким ман бу саволга жавобни билишимга ишонмаган. Конкурсдан чиқиб Франция кетишимга ўзимни ҳам ишонгим келмади.

Орадан бэш ой ўтиб Париж кўчаларида ўзимга ўхшаган дунёнинг бир неча мамлакатидан келган тенгдошларим билан сайр қилардим.

Орадан бир ярим йил ўтиб Парижга яна учдим. Бу сафар бўлса Франциядаги «Сиёсий тадқиқотлар институти»нинг Халқаро алоқалар факультети магистрига айлангандим.

Ҳаётда мана шунақа бахтли тасодифлар ҳам бўлиб туради.

PS: Расм Париждаги биринчи саёҳат вақтида олинган. Расмда ўртада кўзи вампирдай қизариб қолган, француз актрисасини қучоқлаб олган йигит ман бўламан.
4.4K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2023-05-18 23:54:11
Навбатдаги кино тавсияси.
Гай Ричидан Гай Ричига хос бўлмаган The Covenant (Аҳд) фильми. Русчасига ўзгартириб "Таржимон" деб таржима қилишибди.
Кино Афғонистонда АҚШ ҳарбийларига хизмат қилган афғон таржимонларининг аччиқ тақдири ҳақида сўзлайди. Манга жуда ёқди.

#тавсую
5.0K viewsedited  20:54
Ochish/sharhlash
2023-05-18 20:40:43
Шу кунларда дўстим Фурқат Усманов 76 Канн халқаро кинофестивалида юрибди. Ҳозир у "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК директори вазифасида ишламоқда ва Европада яхши келишувлар, таништирувлар ва шартномалар қилмоқда.

Хусусан бугун Канадалик бадиий ва ҳужжатли кино продюсери, "Stralent" компаниясининг бош ижрочи директори Мажид Казми диний ва этник мавзуда яратилаётган йирик халқаро лойиҳаси ҳақида сўзлаб, Ўзбекистон билан ҳамкорликда мазкур лойиҳа доирасида ҳужжатли фильм ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишиб, Фурқат билан музокаралар ўтказибди.

Ундан ташқари Кинодистрибьютор, Франциянинг нуфузли ARP компаниясининг вакили, Люк Бессоннинг Europa Corporation компаниясида 25 йил фаолият кўрсатиб, энг кассабоп фильмларнинг дистрибьюция ишлари билан шуғулланиб келган Филипп Кампф билан ҳам учрашибди.

Худо ҳоҳласа юртимизга яхши шартномалар билан қайтиб хужжатли фильмлар индустриясини кучайтиришда ўз хиссасини қўшади.

nurbekalimov
4.0K views17:40
Ochish/sharhlash