Get Mystery Box with random crypto!

​Самолёт Бейрут вақти билан 23-15да қўнди. Ўзим бўлсам фарқи й | Allaev Uz (16 )

​Самолёт Бейрут вақти билан 23-15да қўнди. Ўзим бўлсам фарқи йўқ, лекин аёлим биланман, ортиқча оворагарчилик керак эмас. Шу учун ҳам аэропортдан меҳмонхонага таксини олдиндан буюртма қилдим.  Трансфер нархи 25 доллар. Бугун кун бўйи таксида юриб шу ерида адашганлигимни ҳис қилдим. Шаҳарда таксида юриш нархи ўртача 2-4 доллар. Бейрутда аэропорт шундоқ шаҳарнинг ёнида жойлашган. Меҳмонхона бир неча маротаба қимматга хизмат сотган. Ўзимиздаги каби бу ерда ҳам туристларга қиммат сотишга ҳаракат табиий ҳисобланади. 

Мамлакат ҳозирда чуқур иқтисодий инқироз ҳолатидадир. Шу учун келишимиздан олдин боокинг орқали меҳмонхона фақат нақд тўлашимиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ливанда ҳозирда долларнинг курси 100 000 лира. 100 доллар эмас, 1 долларнинг. Энг қизиғи, 2018-йилда бир доллар 1500 лира бўлган. Энди беш йилда мамлакат аҳолиси қанақа оғир даврни яшаб ўтганлигини фараз қилинг. Курс ўтган ойда 140 000гача етган. Ниҳоят ўтган ойда сайловлар эълон қилингач курс 100 000гача пасайган. Лекин, 100 000 лирадан доллар алиштириш муаммо. Мен бугун 94 000 лирадан валюта айирбошлаш шаҳобчасида алмаштирдим. Сиз ҳозир расмда 18 800 000 лирани яъни 200 долларни кўриб турибсиз. Курс ўзгараверганидан кўп жойлар нархни тўғридан-тўғри долларда кўрсатишган. Дўконларда аниқ нархлар ёзилмаган, кун давомида доллар курси ўзгаришига қараб нархни ўзгартириб айтаверишади. Бирор жойда картадан тўлаб бўлмайди, ҳамма жойда нақдни севишади. Visa бу ерда фойдасиз. Курсни кунига бир неча маротаба ўзгариши, пластик карта билан муаммолар менга ўзимизнинг яқин тарихни яъни 2016 йилдан олдинги даврни эслатди.

Меҳмонхона масаласида, боокинг орқали марказий Ҳамра кўчасида 4 юлдузли меҳмонхонани кунига 103 доллардан олдик. Тайланд ёки Туркия билан солиштирганда бироз қиммат. Лекин, Бейрутни Тайланд ёки Туркиядан топиб бўлмайди. 

Канални кузатишда давом этинг, сизга ёқса бўлишинг. Ҳали Ливан ҳақида кўп ёзаман. 

2/2

@allaevuzb