Get Mystery Box with random crypto!

​Ливан мамлакати ҳақида биринчи марта Францияда талаба бўлиб ю | Allaev Uz (16 )

​Ливан мамлакати ҳақида биринчи марта Францияда талаба бўлиб юрган вақтим ливанлик талабалар орқали билгандим. Улар ўзининг билим даражаси билан бошқа араб талабаларидан фарқ қилиб турарди. Ундан кейин эътибор берсам, Ливанликлар Францияда анча ҳурмат топган, уларга нисбатан бошқа арабларга нисбатан бўладиган миллатпарастликни камроқ кўрасиз. Бунга асосий сабаб ливанлик кадрлар молия, хизмат кўрсатиш, адвокатлик, ҳатто медицина соҳаларида яхши ишларда ишлаши эди. Кейинчалик, Дубай ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам бунга гувоҳ бўлдим. Буни АҚШ ва Австралияда яшайдиган ҳамюртларимиз ҳам тасдиқлашди. Бунинг асоси бўлса сифатли таълимга бориб тақалади. Бу ҳақида пост ҳам ёзган эдим, линкка босиб ўқиб чиқсангиз бўлади. 



Ўша даврдан бошлаб Ливан ҳақида қизиқиб бошладим, мамлакатнинг ўлдириб кетилган раҳбари Рафиқ Ҳарири ҳақида китоб ўқиб чиқдим, кинолар кўрдим. Сизга таниш бўлса керак, олдинроқ тавсия қилган фильмим “Капернаум” ҳам Бейрутда олинган. Яна Ливан ҳақида ўзбек аудиторияси асосан Ҳизбуллоҳ орқали ва яна 2021 йилда портлаб кетган аммиак омбори орқали билишади. 

Хуллас, Эрон каби Ливан ҳам мен баъзида нима гаплар деб қизиқиб турадиган, 12-13 йилдан бери келиб кўришни орзу қиладиган мамлакат эди. Бугун ниҳоят бу орзуга эришдим, аёлим билан Ливанга саёҳатга келдик. 

Кейинги кунларда, Ливан ҳақида билганларимни ва саёҳат таассуротларини бўлишаман. Мамлакатда чуқур инқироз, одамлар, жамият, низолар, ҳаммаси ҳақида ёзишга ҳаракат қиламан. Мавзу қизиқ бўлса каналда қолинг ва бўлишишни ҳам эсдан чиқарманг. 

Айтганча, ҳазиллашиб ёки чиндан чегарачилар сўнгги уч йилда биринчи ўзбек келиши дейишди.

@allaevuzb