Get Mystery Box with random crypto!

Далилни қачон ишончли, дейиш мумкин? Бу мавзуга шу кунларда с | Advokat Abdullayev

Далилни қачон ишончли, дейиш мумкин?

Бу мавзуга шу кунларда судда кўрилаётган бир жиноят иши сабаб тўхталишга қарор қилдик.

Маълумки, ЖПКнинг 95-моддасига асосан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.

Модданинг 4-қисмидаги таърифга кўра, текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли, деб ҳисобланади.

Бироқ, айрим судьялар томонидан айблов ёки оқлов тўхтамига келинишида далилга унинг ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳо беришда қийинчиликларга дуч келишаётганликлари кўзга яққол ташланиб қолмоқда.

Олий суд Пленумининг «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 4-бандида “Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади. Судланувчининг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши лозим.”, - деган тушунтириш берилган.

Лекин, назаримизда бу ҳам етарли эмас. Қонунда ёки Пленум қарорида ишончлилик тушунчасига аниқ ва тўлиқ таъриф берилмаганлиги учун ҳам муайян бир ишончли далилни ишончсиз далилдан ажратишда, фарқлашда муаммолар юзага келмоқда...

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev