Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 75

2022-08-31 14:36:12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида давлат назоратида янада шаффофликни таъминлаш мақсадида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимини ишга тушириш белгиланди.

Мазкур тизим орқали:

Давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар, текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрлари шакллантирилади ва юритилади;

Тадбиркорлик субъектларини онлайн ўқитиш ва ўзини ўзи текшириш механизмлари жорий қилинади;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби юритилади;

Назорат органлар томонидан амалга ошириладиган текширишларнинг белгиланган тартибда ўтказилиши баҳоланади.

@a_xaitov
94 views11:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:35:57 Намунали фермер ва дехқонларимиз муносиб рағбатлантирилди

Шу кунларда халқимиз юртимиз Мустақиллик байрамини 31 йиллигини муносиб кутиб олмоқда. Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимизга мукофотлар топширилмоқда. Улар орасида бизнинг вакилларимиз ҳам борлиги қувончли албатта.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан

- Шайзаков Ташмурат - Боёвут туманидаги «Шайзоқ ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

- Ортиқов Бекдурди Садуллаевич - Қўшкўпир туманидаги «Ҳамроҳ» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти

- Чутпулатов Чори Эргашевич - Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони билан

- Нуримов Шалабай Арапбаевич - Қораўзак туманидаги «Ермак» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»
фахрий унвони билан

- Тугонова Улбуви - Пайариқ туманидаги «Тўғонов Бебит бобо» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

- Сувонқулов Мухаммад - Пахтакор туманидаги «Семруғ» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

- Бойматов Исакжон Жалилович - Олтиариқ туманидаги «Хайрулло Баҳром Бойматов» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

- Каримов Ғуломжон Хусанбоевич - Марҳамат туманидаги «Феруз» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

«Жасорат» медали билан

- Ниязов Хурсанали Акрамжонович - Тўрақўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Наманган вилояти

- Сайфуллаев Баходир Нуруллаевич - Дўстлик туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Жиззах вилояти

«Шуҳрат» медали билан

- Жуманова Феруза Валижоновна - Норин туманидаги «Дилизар» деҳқон хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

- Очилова Инобат Салимовна - Навбаҳор туманидаги «Очилова Инобат» фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

- Ходжабеков Нуриддин Султанмурадович - Сирдарё туманидаги «Султон» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

Мана шу шукуҳли айёмда Ўзбекистон фермер, деҳқон ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши Сизларни юқори баҳо ва муносиб мукофот билан самимий табриклайди! Самарали фаолият, муваффақият ва барча мақсадларга эришишингизни чин дилдан тилаймиз!

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Матбуот хизмати
55 views11:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:33:42
Шавкат Мирзиёев: Мустақилликка эришиш осон бўлмаган

«Кўряпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб боряпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак. Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ. Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади», – деди давлат раҳбари.

https://kun.uz/88023782

Kun.uz расмий канали
62 views11:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:14:31
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию монумента Независимости в парке "Янги Узбекистон".

#Mirziyoyev #marosim #monument #Mustaqillik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
65 views11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:12:15 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тадбиркорлик субъекталари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан:

8 та
давлат органларининг 16 та назорат ваколатлари бекор қилинди;

Ягона давлат назорати функциялари рўйхати тасдиқланиши белгиланди;

Рўйхатга киритилмаган давлат назорати функцияларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

@a_xaitov
96 views11:12
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:07:45
Мукофот муборак!

Президентимизнинг фармонига мувофиқ
мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Ушбу давлат мукофотига сазовор бўлганларнинг 44 нафари O'zLiDeP аъзосидир.

Партиямиз фаолларини O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан табриклаймиз!

#uzlidep #mukofotmuborak

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
94 views11:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:32:00Ислоҳотларнинг ташаббускорлари, янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Шунингдек, мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ чет эл фуқаролари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

30 август куни Кўксаройда мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

Бугун мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқда, улкан режа ва дастурлар амалга оширилмоқда. Президентимиз мукофотланганларни ана шу ислоҳотларнинг ташаббускорлари, янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари деб атади.

Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Бугун сизларнинг олижаноб ва мардона меҳнатингизни халқ муносиб баҳолаяпти, давлатимиз қадрлаяпти. Ҳамма сизларга ҳавас билан қарайди, – деди Президент.

Маҳаллага тушиб, ишларни манзилли ташкил этиш – давлат идоралари фаолиятининг мезонига айланди. Маҳалла фаоллари бу ислоҳотларга қанот бўлмоқда. Хотин-қизлар юртимиздаги демократик жараёнларнинг, халқчил ислоҳотларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланиб бораётир.

Мард ва жасур ҳарбийлар мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш, эл-юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида фидокорона хизмат қилмоқда.

Мен сизларни ўзимнинг энг яқин маслакдошларим, сафдошларим деб биламан. Барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, садоқат билан меҳнат қилиб, янги Ўзбекистонни яратаётганимиз билан фахрланамиз. Халқимизга, сизлар каби мард ва шижоатли юртдошларимизга ишониб маррани катта олдик. Биз учун биттаю битта тўғри йўл, ягона мақсад бор: у ҳам бўлса, кўпмиллатли халқимиз, жонажон Ўзбекистонимиз манфаати йўлида хизмат қилишдир. Мана шу қутлуғ йўлда барчангизга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари мукофотларни тантанали равишда топширди. Давлат мукофотига сазовор бўлганларнинг 44 нафари партиямиз фаоллари бўлгани бизга қувонч бағишлайди.

Ҳар қандай мукофот бу аввало, эл-юрт эътирофи, Ватан ишончидир. Бугун кўксингизда ярақлаб турган орден ва медаллар барчангизга буюрсин, сизларни янги ютуқ ва марраларга чорласин. Илоҳим, мана шундай хурсандчилик кунларимиз кўп бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин, – дея тилак билдирди Президентимиз.

Мукофотланганлар юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

@a_xaitov
293 views13:32
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:41:00
Янги Ўзбекистон — вакиллик органлари ривожининг янги босқичи

Қонун ижодкорлигида ҳаётий ва халқчил тамойиллар устувор аҳамият касб этмоқда

Таъсирчан парламент назорати ислоҳотлар самарадорлигини таъминламоқда

Сайловчилар ва электорат манфаати

Халқ вакиллари – халқ иродасининг чинакам ифодачисига айланмоқда

Очиқлик ва шаффофлик бош мезонга айланди

Халқаро ҳамкорлик алоқалари кучаймоқда

https://uza.uz/posts/403257

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
226 views09:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:29:55 Шу йилнинг 29 август куни давлатимиз раҳбари иштирокида Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида саркарданинг шахсияти, тарихда тутган ўрнини алоҳида эътироф этди.

Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, шу йўлда азиз жонини қурбон қилган аждодларимизнинг буюк намояндасидир. Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида Жалолиддин Мангубердига тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, бу улуғ аждодимизнинг хотираси абадийлаштирилди. Таваллуд саналари муносиб нишонланди.  Давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири – Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилди. Улуғ саркардага муносиб ватанпарвар ўғлонларни тарбиялаш мақсадида Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди номида ҳарбий академик лицей ташкил этилди.

Хоразм марказида барпо этилган ёдгорлик мажмуаси шундай тарихий ишлардан биридир. Бу ташаббусни Президентимиз 2018 йилда илгари сурган эди. Ҳайкалнинг жойи, кўриниши ва мазмуни тарихчи олимлар, санъатшунослар ва қурувчилар иштирокида чуқур муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари уни қурилиш мобайнида ҳам бир неча бор келиб кўрди.

Шу тариқа, бўйи 25 метрни ташкил этадиган маҳобатли ҳайкал барпо этилди. Унда Жалолиддин Мангуберди тулпор жиловини маҳкам тутиб, эл-юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган.

Султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

Ҳайкал олдида Жалолиддин Мангуберди битиктошининг нусхаси ўрнатилди. Эрон ҳудудидан топилган, оғирлиги 32 килограмм, баландлиги 30 сантиметр бўлган бу тошда Қуръони карим оятлари, Жалолиддин Мангубердининг шажараси ёзилган. Унинг асли ҳозирги кунда Лондондаги машҳур Британия музейида сақланади. Бу ҳам буюк аждодимизнинг жаҳон тарихидаги беқиёс шуҳратидан далолат беради.

Фидойи олим ва адибларнинг илмий-ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, Жалолиддин Мангубердининг қаҳрамонлик тарихини тўлақонли ёритиб берадиган илмий энциклопедия яратиш муҳим вазифа экани қайд этилди.

Чақмоқдек қисқа умри мобайнида ўзбек халқига хос бўлган Ватанга чексиз муҳаббат ва садоқат, юксак ҳарбий салоҳиятни намоён этиб яшаган Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак, арзийди. Ишонаман, орадан йиллар, асрлар ўтади, Султон Жалолиддин ҳамиша юртимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, унга фарзандлик меҳри, иймон-эътиқод билан хизмат қилишнинг ўчмас тимсоли бўлиб қолади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

@a_xaitov
248 views09:29
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:29:29
ОРОЛБЎЙИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ?

“XXI asr” газетасининг 25 август 2022 йил 34-cонида
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Элликқалъа туманларида фаолият кўрсатаётган қишлоқ мулкдорлари билан мулоқот бўйича мақола чоп этилди.

Расмиятчилик холи бўлган учрашувларнинг асосий мавзуси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг мева-сабзовот, полиз экинларига бўлган эҳтиёжини қондириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш, дала ва томорқаларда етиштирилаётган ҳосилнинг сифатини янада яхшилашдан иборат бўлди.

@a_xaitov
186 views09:29
Ochish/sharhlash