Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектла | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида давлат назоратида янада шаффофликни таъминлаш мақсадида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимини ишга тушириш белгиланди.

Мазкур тизим орқали:

Давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар, текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрлари шакллантирилади ва юритилади;

Тадбиркорлик субъектларини онлайн ўқитиш ва ўзини ўзи текшириш механизмлари жорий қилинади;

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби юритилади;

Назорат органлар томонидан амалга ошириладиган текширишларнинг белгиланган тартибда ўтказилиши баҳоланади.

@a_xaitov