Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 74

2022-09-02 10:56:59
Мустақилликнинг 31 йиллиги: янгича бошқарув, янги стратегия ва янги имкониятлар

Олти йил олдин
бошланган бу борадаги амалий ишлар самараси бугун мамлакатда тадбиркорликнинг тараққий этиб бораётгани, янги-янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилгани, аҳолининг салмоқли қисми шу соҳада меҳнат қилаётганида намоён бўлаётир.

БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
83 views07:56
Ochish/sharhlash
2022-09-02 09:10:13
Андижон вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Фарангизой” МЧЖ раҳбари Гулнора Тўйчиева

https://uzlidep.uz/news-of-party/12948

O'zLiDeP томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида илк маротаба қатнашдим ва фахрли 1-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдим. Партия ҳамиша бизга хайрихоҳ. Мазкур танлов биз каби ишбилармон аёлларга кўпроқ иштиёқ беради.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
217 views06:10
Ochish/sharhlash
2022-09-01 19:42:30
Инсон қадри учун тамойили асосидаги ислоҳотлар доирасида амалга ошириладиган бешта муҳим йўналиш

Батафсил

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган маросимдаги тарихий нутқига муҳим ва устувор бўлган беш вазифага алоҳида тўхталдилар.

Мамлакатимизда 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги ишлар 5 та асосий вазифалар бўйича ташкил этилади.

#uzlidep #mustaqillik31

@uzlidep
16 views16:42
Ochish/sharhlash
2022-09-01 14:22:49 БЕШ МУҲИМ ВАЗИФА.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари бу хақида айтдилар.

Тадбирда мен қатнашдим.

Тараққиет стратегиясида 100 мақсад, 400 га яқин аниқ механизмли тадбирлар белгиланган, амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган маросимдаги тарихий нутқида муҳим ва устувор бўлган беш вазифага алоҳида тўхталдилар.

Мамлакатимизда 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги ишлар 5 та асосий вазифалар бўйича ташкил этилади:

таълим соҳасида ёшларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш.

Бунда мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб  етишишига эришиш бош мақсад бўлади.

Бунинг учун барча ҳудудларда, айниқса қишлоқ жойларда мактаблар қуриш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилади;

суд тизимининг мустақил бўлишини таъминлаш, шу орқали жамиятни ривожлантириш.

Бунда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш - бош мақсад бўлади.

Ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши, судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланиши, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилиши назарда тутилаяпти;

тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали сифатли таълим, малакали тиббиёт, фаровон ҳаётни таъминлаш ҳамда эртанги кунга ишончни мустаҳкамлаш.

Бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.

Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.
Аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирилади;

соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.

Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамровини ошириб, уни одамларга янада яқинлаштирилади.
Бунда халқимиз соғлом ҳаёт кечириши ва ўртача умр кўриш даражасини узайтиришга эришиш - бош мақсад бўлади

аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш. Бунинг учун соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Шу билан бирга, муаммоли ҳудудларга тоза ичимлик сувини етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурлар рўебга чиқарилади.

Буларнинг барчаси инсон қадри учун тамойили асосидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилади.

@a_xaitov
166 viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2022-09-01 14:00:33
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

С 31-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
81 views11:00
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:02:37
Мустақилликнинг 31 йиллиги: янгича бошқарув, янги стратегия ва янги имкониятлар

Олти йил олдин
бошланган бу борадаги амалий ишлар самараси бугун мамлакатда тадбиркорликнинг тараққий этиб бораётгани, янги-янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилгани, аҳолининг салмоқли қисми шу соҳада меҳнат қилаётганида намоён бўлаётир.

БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
161 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:59:53 Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмайди!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда давлатимиз раҳбари бу ҳақида қатъий фикрни айтдилар.
Тадбирда мен ҳам қатнашдим.
 
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини жадал амалга оширилаётганига тўхталдилар.
"Янги Ўзбекистон:
ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;
одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;
– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;
тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади."

Дарҳақиқат охирги олти йил давомида Ватанимиз тараққиётининг янги босқичида кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз пандемия ва глобал инқирознинг салбий таъсирларига қарамасдан, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидан дадил олға бормоқда.

Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида катта марралар ижобат бўлсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@a_xaitov
182 viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:04:24
Бугунги энг улуғ, энг азиз байрам билан аграр тармоқда фаолият юритаётган, халқимиз келажагига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!

Мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги олти йилда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш, ер, сув ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар олиб борилди. Муҳим қонунлар қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари қарорлари билан қишлоқ хўжалигида бозор муносабатлари изчил жорий этилмоқда, соҳа тадбиркорларининг манфаатдорлиги ошиб бормоқда. Ғаллачилик, пахтачилик, чорва, боғдорчилик ва сабзавот етиштиришда ҳосилдорликни ошириш имконияти кенгаймоқда.

Эришаётган ютуқларимиз бардавом, турмушимиз фаровон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@a_xaitov
308 views03:04
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:29:33Азиз юртдошлар!

Сизларни O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан барча юртдошларимизни, жумладан, миллионлаб маслакдошларимизни бирлаштирган партиямизнинг фидойи аъзоларини мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами билан самимий табриклаймиз!

Улуғ айёмимизнинг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси остида нишонланаётгани барчамизга ўзгача шукуҳ бағишламоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан асосланиб, жамиятимиз тараққиётига изчил жорий этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар орқали “Инсон қадри учун”, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётий тамойиллар халқимизни руҳлантиряпти.

Одамларнинг онгу тафаккурида кечаётган ижобий ўзгаришлар юртимизнинг янгиланаётган қиёфасида ҳам ўз аксини топяпти. Энг қувончлиси, ватандошларимиз ўтган 31 йиллик тарихий давр ичида мустақиллик, озодлик шарофатини теран англаб етди ва бу улуғ неъматни қадрлаб, кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, озод ва обод Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишга интиляптилар.

Партиямиз бундан буён ҳам туб ислоҳотларда фаол иштирок этиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфаси яратилишига муносиб ҳисса қўшаверади!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман.

Тилагимиз – истиқлолимиз абадий бўлсин!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва омад ёр бўлсин!

Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбораси
, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари
2.5K views13:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:05:21 ​ Шу йилнинг 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғида Давлатимиз раҳбари бошчилигида Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

“Янги Ўзбекистон” мажмуаси 2021 йилда, истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган эди. Унда мамлакатимизнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунгача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримизнинг сиймолари акс эттирилган. Тинчлик ва эркинлик, эзгулик ва фаровонлик тимсоли бўлган, кўкда мағрур парвоз қилаётган Ҳумо қуши тасвири монументнинг энг юқори қисмида – бамисоли унинг гултожи бўлиб ўрин эгаллаган.

“Мустақиллик монументи – она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига бунёд этилган буюк обида”
деган эди Шавкат Мирзиёев.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

@a_xaitov
71 views12:05
Ochish/sharhlash