Get Mystery Box with random crypto!

Намунали фермер ва дехқонларимиз муносиб рағбатлантирилди Шу | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Намунали фермер ва дехқонларимиз муносиб рағбатлантирилди

Шу кунларда халқимиз юртимиз Мустақиллик байрамини 31 йиллигини муносиб кутиб олмоқда. Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимизга мукофотлар топширилмоқда. Улар орасида бизнинг вакилларимиз ҳам борлиги қувончли албатта.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан

- Шайзаков Ташмурат - Боёвут туманидаги «Шайзоқ ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

- Ортиқов Бекдурди Садуллаевич - Қўшкўпир туманидаги «Ҳамроҳ» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти

- Чутпулатов Чори Эргашевич - Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони билан

- Нуримов Шалабай Арапбаевич - Қораўзак туманидаги «Ермак» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»
фахрий унвони билан

- Тугонова Улбуви - Пайариқ туманидаги «Тўғонов Бебит бобо» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

- Сувонқулов Мухаммад - Пахтакор туманидаги «Семруғ» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

- Бойматов Исакжон Жалилович - Олтиариқ туманидаги «Хайрулло Баҳром Бойматов» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

- Каримов Ғуломжон Хусанбоевич - Марҳамат туманидаги «Феруз» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

«Жасорат» медали билан

- Ниязов Хурсанали Акрамжонович - Тўрақўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Наманган вилояти

- Сайфуллаев Баходир Нуруллаевич - Дўстлик туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Жиззах вилояти

«Шуҳрат» медали билан

- Жуманова Феруза Валижоновна - Норин туманидаги «Дилизар» деҳқон хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

- Очилова Инобат Салимовна - Навбаҳор туманидаги «Очилова Инобат» фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

- Ходжабеков Нуриддин Султанмурадович - Сирдарё туманидаги «Султон» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

Мана шу шукуҳли айёмда Ўзбекистон фермер, деҳқон ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши Сизларни юқори баҳо ва муносиб мукофот билан самимий табриклайди! Самарали фаолият, муваффақият ва барча мақсадларга эришишингизни чин дилдан тилаймиз!

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Матбуот хизмати