Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 72

2022-09-04 13:33:01
Сирдарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Сайхунобод туманидаги “Олимжон қизи Шоирахон” фермер хўжалиги раҳбари Шоирахон Шаматова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12956

Юртимизда мен каби тадбиркор аёллар кўпаяётганидан хурсандман. Уларнинг барчаси ғолибликка арзийдиган тадбиркор ва ишбилармонлар. Бу танлов мен учун катта имтиҳон бўлди. Иштирокчиларнинг шаҳдига, ғайратига қараб хавас қилдим, бир томондан кучли ҳаяжонда бўлдим. Иш бошқариш усуллари, қўшимча хизмат турлари ташкил қилиш, фаолият кўламини кенгайтириш каби масалаларда улар билан ўртоқлашиб, менда янги ғоялар туғилди. Ўз олдимга янги режалар қўйдим. Бунинг учун O'zLiDePга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
86 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:33:01
Самарқанд вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12955

Энг муҳими бизнинг маҳсулотларимиз орқали Азим Самарқандимиз дунё кўради, танилади. Мана шундай буюк ишларни бошлашимга, чин маънода ҳақиқий тадбиркор аёл бўлишимга O‘zLiDePнинг роли жуда катта бўлди. Сабаби партия томонидан ўтказилган лойиҳаларга, сиёсий тадбирларга иштирок этиб ўзимда тадбиркорлик соҳасига янада қизиқиш пайдо бўлди. Ўз олдимга мақсад қўйдим-ки, мен ҳам албатта “Ишбилармон аёл” кўрик танловида иштирок этаман ва албатта ғолибликни қўлга киритаман деб ният қилгандим. У вақтларда ҳали эндигина ўз фаолиятимни бошлаган эдим. Ҳамма гап яхши ният ва албатта мақсад сари олға интилишда экан.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
54 views10:33
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:31:18
Томорқадан фойдаланиш учун артезиан қудуқлар қазилмоқда

Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан Республика Кенгаши ҳузуридаги Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан Олтиариқ тумани “Нақшбанди” кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли учун артезиан қудуқ қазиб берилди, бунинг натижасида маҳаллаги 600 та хонадон томорқа ер майдонларини суғориш имконияти яратилди

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
137 views10:31
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:33:28
Актам Хаитов - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси:

Давлатимиз раҳбари қарор ва фармонлари билан қишлоқ хўжалигида бозор муносабатлари изчил жорий этилмоқда, тадбиркорларининг манфаатдорлиги ошиб бормоқда;

Ғаллачиликда мустақилликка эрилишиб, пахтачилик йўналишида замон талабидан келиб чиқиб, зарур ислоҳотлар амалга оширилди, фермер мустақил бўлиб, биржада ўзи етиштирган ҳосилини эркин сотиш имкониятига эга бўлди;

Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидиялар орқали сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда аҳоли томорқаларини суғориш учун тик артезиан қудуқлар қазиб берилмоқда;

фермер ва деҳқонларимиз учун ҳар бир гектардан 2 000 мингдан 5 000 минг АҚШ долларига тенг даромадга чиқиш шароити яратилмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
132 views17:33
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:31:43 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;

2023 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно);

2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қарорда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Бунда уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади.

@a_xaitov
111 views17:31
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:30:48
Самарқанд вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12955

Энг муҳими бизнинг маҳсулотларимиз орқали Азим Самарқандимиз дунё кўради, танилади. Мана шундай буюк ишларни бошлашимга, чин маънода ҳақиқий тадбиркор аёл бўлишимга O‘zLiDePнинг роли жуда катта бўлди. Сабаби партия томонидан ўтказилган лойиҳаларга, сиёсий тадбирларга иштирок этиб ўзимда тадбиркорлик соҳасига янада қизиқиш пайдо бўлди. Ўз олдимга мақсад қўйдим-ки, мен ҳам албатта “Ишбилармон аёл” кўрик танловида иштирок этаман ва албатта ғолибликни қўлга киритаман деб ният қилгандим. У вақтларда ҳали эндигина ўз фаолиятимни бошлаган эдим. Ҳамма гап яхши ният ва албатта мақсад сари олға интилишда экан.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
82 views17:30
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:30:26
Муносиб эътироф янги зафарларга чорлайди

https://uzlidep.uz/news-of-party/12946

Тадбиркорликнинг тикувчилик йўналишидаги фаолиятимни янада кенгайтириш мақсадида Хитой давлатида ишлаб чикарилган “JAK” русумли ускуналарни сотиб олганим, кейинчалик эса - 2017 йилда корхонамиз томонидан 1 200 000 000 сўмлик кредит айланма маблағларини тўлдириш учун хом ашё олиш учун изчил иш юритганим ўз самарасини берди.

#uzlidep #mustaqillik31

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
70 views17:30
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:30:25
Юксак ишонч катта масъулият юклайди

https://uzlidep.uz/news-of-party/12943

Корхона тўлиқ ишга туширилгач, бу ерда жами 3000 киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Барчамизнинг мақсадимиз битта, - у ҳам бўлса мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга корхонамизда ишлаб чиқарилаётган сифатли тўқув маҳсулотлари билан салмоқли ҳисса қўшишдан иборатдир.

#uzlidep #mustaqillik31

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
71 views17:30
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:28:41
Наманган вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Latifa Guli” МЧЖ раҳбари Гулнора Мирзаабдуллаева

https://uzlidep.uz/news-of-party/12954

Ўтказилган кўрик танловдан сўнг ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Буни кўрган шогирдларим ҳам менга ҳавас қилиб “Тадбиркор аёл-юрт эьзозида” эканлигига шоҳид бўлдилар ва улар ҳам мендек тадбиркор бўлиш ниятида эканлигини баралла айтишмоқда.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
79 views17:28
Ochish/sharhlash
2022-09-03 20:28:41
Навоий вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Ал-Азиз корхона” таъсисчиси Ж.Ражабова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12953

Асосий тадбиркорлик соҳамиз пилла кластери ҳисобланади. Навбаҳор туманидан 256 минг тонна, Конимех туманидан 6 минг тонна пилла хомашёси етиштирамиз. Пилла хомашёсидан ипак тайёрлаб Хитой, Ҳиндистон, Ветнам каби ўнлаб давлатларга экспорт қиламиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
73 views17:28
Ochish/sharhlash