Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 70

2022-09-06 17:18:51
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ўз қўлимизда

https://uzlidep.uz/news-of-party/12980

Давлатимиз раҳбарининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини йўлга қўйиш ҳамда бу борада фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқачилар имкониятларини кенгайтириш юзасидан олиб бораётган сиёсати мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва пировардида юртда тўкинчиликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
151 views14:18
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:18:51
Тадбиркорлик кодексининг янгиланган лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Кодекснинг мақсади – тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унинг асосий вазифалари жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, хусусий мулк, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Кодекс бизнесни ташкил этишдан бошлаб уни тугатишгача бўлган барча жараёнларни тартибга солишга қаратилган амалдаги 9 та қонун, 2 та қонун лойиҳаси ҳамда 10 дан ортиқ қонун ости ҳужжатларини бирлаштирган. Кодекс лойиҳаси 8 та бўлим, 34 та боб ва 385 та моддадан иборат.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони ва товар (иш, хизмат)ларни реализация қилиш бўйича ўртача йиллик айланма миқдорига қараб учта тоифага ажратилмоқда. Шунингдек, Кодекс тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари базасини ихчамлаштириш, “хўжалик ширкати” ташкилий-ҳуқуқий шаклини бекор қилишни назарда тутади.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турлари белгиланди.

Манба

#uzlidep #tadbirkorlikkodeksi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
141 views14:18
Ochish/sharhlash
2022-09-06 14:12:29 Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Молия вазири Темур Ишметовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича маърузаси эшитилди.

2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал равишда тикланишда давом этди, бунинг натижасида ЯИМ ҳажми жорий нархларда 389 631,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга ўсди.

Бунда қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 19,6 фоизини, хизматлар 38,7 фоизини, саноат 26,7 фоизини ва қурилиш 6,6 фоизини ташкил этди.

2022 йил биринчи ярим йиилликда иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари хизматлар ва саноат соҳаси бўлиб, мос равишда 7,3 ва 5,1 фоизга ўсди.

Бундан ташқари, қурилиш соҳаси 6,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси 2,7 фоизга ўсишига эришилди.

2022 йилнинг январь-июнь ойлари натижаларига кўра, жами қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 131,7 трлн сўмни, қўшилган қиймат миқдори 76,2 трлн сўмни ташкил этди. Бунда мазкур соҳада ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми ҳамда қўшилган қиймат ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга ўсди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришнинг:

127,7 трлн
сўми деҳқончилик, чорвачилик ва овчилик тармоқларига (96,9 фоиз);
3,3 трлн сўми
ўрмон хўжалигига (2,5 фоиз);
729,7 млрд сўми балиқ хўжалигига (0,6 фоиз) тўғри келди.

Бунда:

деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми 54,1 трлн сўм (ўсиш 3,8 фоиз);
чорвачилик маҳсулотлари 72,7 трлн сўмни (ўсиш 2,0 фоиз) ташкил қилди.

@a_xaitov
289 views11:12
Ochish/sharhlash
2022-09-06 12:03:42
Актам Хаитов: Президентимизнинг биринчи берган топшириқлари бу сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда артизан қудуқлари қазиш борасида ишларни ташкил қилишга кўмаклашиш бўлди

400 дан ортиқ маҳаллада сув таъминотини яхшилаш учун қўшимча яна 50 млрд сўм ажратилди

Йил якунига қадар аҳоли хонадонларида ихчам иссиқхоналар қуришга, инкубаторлар олишга, чорва моллари парваришлашга, кичик техника, экишга кимёвий усулда кўмаклашадиган тизим учун маблағлар ажратилади

Ихчам усулдаги совутгичли омборхоналарни кўпайтириш бўйича топшириқ берилди

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
132 views09:03
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:12:07 Мева-сабзавотчиликни кредитлашнинг  янги тизими: 150 млн сўмгача гаровсиз  кредитлаш жорий қилинади

Шу йилнинг 5 сентябрь куни озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари соҳадаги вазифалар ва янги имкониятларни айтиб ўтди. Хусусан:

  жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва келгусида бериладиган 100 минг гектар экин майдонлари ҳисобидан импортни қисқартириш;

озиқ-овқат маҳсулотлари экишни камида 300 минг гектарга етказиш.

Бундан буён озиқ-овқат учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштиришни Боғдорчилик агентлиги белгилаб беради.

Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунинг учун, келгуси бир йилда Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 50 миллиард сўм йўналтирилади.

Бундан буён пахта ва ғалладаги каби озиқ-овқатга кредит беришда суғурта полиси кредит таъминоти ҳисобланади.

Мазкур янгиликлар амалга ошиши деҳқонлар имкониятини кенгайтиради.

@a_xaitov
427 views03:12
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:11:41
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов:

Президенту доложено о возражениях широкой общественности и родителей по поводу резкого повышения арендной платы за школьные учебники и рабочие тетради.

Принимая во внимание, что школьные учебники играют исключительно важную роль в общем среднем образовании детей, а также в целях поддержки школьников, их родителей и законных представителей, обеспечения социальной справедливости глава государства поручил Кабинету Министров и Министерству народного образования принять безотлагательные меры по организации бесплатной аренды школьных учебников и рабочих тетрадей.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
171 views03:11
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:11:41
Хоразм вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Хонқа Чарва Капитал” МЧЖ раҳбари Нилуфар Махмудова

https://uzlidep.uz/news-of-party/12961

Ҳар бир туман, шаҳарлардан келган энг кучли иштирокчиларнинг фаолиятлари билан танишиб, тўғриси бироз ҳаяжонга тушдим. Биласизми, ушбу танлов орқали менда янги-янги ғоялар пайдо бўлди, яна ҳам очиқроқ айтадиган бўлсам ҳар хил йўналишдаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд аёлларнинг иш фаолиятларини кўриб менда ҳам уларнинг йўналишларига қизиқиш уйғонди. Ўйлаб қарасам, бундан кейинги фаолиятимни яна ҳам кенгайтириб, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйсам, аҳолининг бандлигини таъминлашга ва шу орқали ватанимиз ривожланишида, юртимизнинг равнақ топишида ўз хиссамни қўшган бўламан.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
144 views03:11
Ochish/sharhlash
2022-09-06 02:27:27
Томорқа еридан унумли фойдаланиш орқали оиланинг доимий даромад манбаига эга бўлган хонадонлар сони кўпайиб бормоқда.

Лавҳа Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани мисолида тажрибали томорқачиларнинг илғор, инновацион дехқончилик усулларини қўллаб узум, лимон ва сабзавот етиштириш, уч марта ҳосил олиши ҳақида.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий кенгашлари бундай илғор тажрибаларни оммалаштириш, ихтисослашган маҳаллаларни кўпайтириш борасида амалий семинарлар ва ўрганишларни ўтказиб бормоқда. Молиявий қўллаб-қувватлаш тизими яратилган.

Жомбойлик уста дехқон Убайдулла ака Фарғона усулида узум етиштириш сирларини пухта ўзлаштирган, ўз тажрибаси ва билимини маҳалладошларига етказишдан чарчамайди. Иссиқхона - парник усулида маҳсулот етиштириш манфаат келтирмоқда.

@a_xaitov
45 views23:27
Ochish/sharhlash
2022-09-05 19:12:30 Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва куз-қиш ойларига заҳирасини етарли миқдорда таъминлаш вазифалари белгилаб берилди.

Бугун - 5 сентябрь куни озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари раислигида мажлис бўлди. Видеоселектор алоқа билан ҳудудлар ҳам уланди.

Мен Бухоро вилоятидан қатнашдим. Давлатимиз раҳбари томонидан менга ҳам топшириқлар берилди.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш орқали маҳсулотни кўпайтириш имкониятлари ишга солинади. Бунинг учун қўшимча маблағ ва зарур инфратузилма яратилади.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

@a_xaitov
248 views16:12
Ochish/sharhlash
2022-09-05 19:01:56
"ВАЛИОБОД" ЯНА БИРИНЧИ БЎЛДИ

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта йиғим-теримига киришилаётган бир пайтда Қизилтепанинг Ўртачўлида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган Раъно Валиева раҳбарлигидаги "Валиобод" фермер хўжалиги пахта тайёрлаш режасини туманда биринчи бўлиб бажарди.

Ушбу фермер хўжалиги жорий йилда 31,5 гектар майдонида пахта етиштириб, 91,5 тоннали режани 91,8 тонна қилиб, 100,4 фоизга бажарди.
151 views16:01
Ochish/sharhlash