Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 69

2022-09-07 17:10:40
Эътироф – янги марралар сари ундайди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Бугун партия Сиёсий Кенгаши ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан самимий табрикладилар.

#uzlidep #tabrik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
89 views14:10
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:10:13
Кудбиев: “ҚҚС тўлашга ўтиш чегарасини ошириш эмас, камайтириш керак”

ҚҚС тўловчисига айланиш бўйича 2019 йилда белгиланган 1 млрд сўмлик чегара оширилиши эмас, аксинча камайтирилиши керак, деб ҳисоблайди ДСҚ раиси. Унинг Kun.uz'га берган интервюсида тушунтиришича, “занжир ҳаммага бир хил ишлаши керак”. Кудбиев ҚҚС ставкасини турли соҳалар учун турлича белгилашга ҳам қарши эканини айтди.

https://kun.uz/41312726

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
110 views14:10
Ochish/sharhlash
2022-09-07 17:09:59 https://uza.uz/uz/posts/omborxonalarni-zhihozlash-uchun-subsidiya-olishning-elektron-tizimi-yaratildi_405394
146 views14:09
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:41:29
Актам Хаитов Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг олти ойлик ижроси юзасидан O'zLiDeP фракциясининг муносабатини билдирди

Ҳукуматнинг энг муҳим вазифаларидан бири бу инфляцияни жиловлаш. Ўйлайманки, ҳукумат бу борада ҳам ўзининг таъсир чораларини кўради

Чорва, парранда йўналишларига яна 300 млрд ажратиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаймиз. Сабаби, бу кўп ҳудудларда одамларнинг даромадига таъсир қилувчи омилдир

Транспорт ҳаражатларига субсидияни кўпайтириш таклифи ҳам муҳим ҳисобланади

Очиқ бюджет йўанилишидаги ҳам ишларни фаоллаштириб, кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз

Фракциямиз ҳукуматнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг олти ойлик ижроси юзасидан ҳисоботини қўллаб-қувватлайди

#uzlidep #Xaitov #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
68 views05:41
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:30:17 ​ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2022 йил 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади:

уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;

автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;

риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);

уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;

маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);

гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);

тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;

ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;

уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;

кулолчилик.

2022 йил 1 ноябрдан томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
узум кўчати ва ток сўриси;
асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

@a_xaitov
258 views02:30
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:29:27
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Унда депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқдилар.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
111 views02:29
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:28:26
Давлат Раҳбари раислигида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидиялар орқали сув таъминоти оғир бўлган 400 маҳаллада аҳоли томорқаларини суғориш учун тик артезиан қудуқлар қазиб берилади.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларининг мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш орқали етиштирилаётган маҳсулотни кўпайтириш имкониятлари ишга солинади. Айниқса, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, август-сентябрь ойларида тўқсонбости экинларини этишга эътибор қаратилади. Бунинг учун қўшимча маблағ ва зарур инфратузилма мавжуд.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
119 views02:28
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:28:05 Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Молия вазири Темур Ишметовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича маърузаси эшитилди.

Давлат бюджетининг 2022 йил I ярим йиллигидаги харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 103,0 трлн. сўмни аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 94,9 фоиз ёки ЯИМ га нисбатан 26,4 фоизни ташкил этди.

Бюджет ташкилотларининг 36,2 трлн. сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда 7 трлн. сўмлик иш ҳақига нисбатан ажратмалари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиши таъминланди.

Ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 23,9 трлн. сўм маблағ йўналтирилди.

Мактабгача таълим тизимига давлат бюджетидан 4 674,4 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳисобот даврида ушбу маблағларнинг 4 479,9 млрд. сўми ўзлаштирилди.

2022 йилнинг 1 июл ҳолатига Республикамиздаги 3-7 ёшдаги болалар сони 2 820,1 мингтани ташкил этган бўлса, уларнинг 1 957,4 мингтаси яъни, 69,4 фоизи мактабгача таълим тизими билан қамраб олинди.

Умумий таълим йўналишига 17,0 трлн. сўм (2021 йилга нисбатан 123,6 фоиз) маблағ йўналтирилган бўлиб, ушбу харажатлар жами таълим харажатларининг 71,0 фоизини ташкил этди.

2021-2022 йилларда 2 мингдан ортиқ умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан таъминлаш бўйича тасдиқланган дастур доирасида жами 200 млрд. сўм шундан республика бюджетидан 100 млрд. сўм, маҳаллий бюджетлардан 100 млрд. сўм маблағларнинг қолган қисми хам ҳисобот даврида тўлиқ ажратиб берилди.

Олий таълим муаассасалари, кадрларни қайта тайёрлаш ва илмий-тадқиқот институтлари учун Давлат бюджетидан жами 2 439,0 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини сақлаш ҳамда таълим олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Давлат бюджетидан жами 953,7 млрд. сўм (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 бараварга кўп) маблағ йўналтирилди.

Фан соҳасига ёки фанни ривожлантириш учун 698,3 млрд сўм маблағлар молиялаштирилган. Бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 342,8 млрд сўмга ўсганлигини билдиради.

@a_xaitov
132 views02:28
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:53:55
198 views14:53
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:52:56 Шу йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Молия вазири Темур Ишметовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича маърузаси эшитилди.

2022 йилнинг январь-июнь ойлари натижаларига кўра, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 121,8 трлн сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 фоизга ўсди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 32,4 фоизга ўсиб, 24,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бунда, экспорт 40,5 фоизга ошиб, 9,9 млрд АҚШ долларига етган бўлса, импорт 27,4 фоизга ўсиб, 14,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Умумий экспорт 9,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди ва охирги 6 йилнинг барча ярим йилликларидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. Бунда олтинсиз экспорт ҳажми 7,0 млрд долларга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,5 фоизга, 2020 йил мос даврига нисбатан эса 67,1 фоизга ошди.

2022 йилнинг биринчи яримида ташқи шоклар фонида инфляция даражаси тезлашди ва йил бошига нисбатан 6,5 фоизни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,2 фоизни ташкил этди. Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 8,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 5,8 фоизга ва хизматлар нархи 3,3 фоизга ўсди.

Республика ҳудудидидаги аҳолининг умумий даромадлари ўтган йилга нисбатан 22,5 фоизга ўсиб, 282,6 трлн сўмни ташкил этди. Шундан, 70,3 фоизи бирламчи даромадлар ва 29,7 фоизи трансфертлардан олинган даромадлар ҳисобланади.

2022 йил I ярим йилликда Давлат бюджети даромадлари 92,6 трлн. сўмни ташкил этиб, белгиланган 87,3 трлн. сўм прогноз 106 фоизга ёки 5,2 трлн. сўмга ошириб бажарилди. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн. сўмга кўп бўлди.

@a_xaitov
185 views14:52
Ochish/sharhlash